Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet15/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Ранг ёрқинлиги деганда унинг оч-тўқлик даражаси тушунилади. Масалан пушти ёрқин ёки оч, қизил эса унга қараганда ёрқин эмас яъни тўқ.
Ранг туси деганда эса асосан унинг тозалиги, соф ҳолдаги ранги тушунилади. У икки хил маънода ишлатилади. Масалан қизил, сариқ, зангори, яшил в.б. рангларни тус жиҳатидан бир-биридан ажратишини билдиради. Иккинчи маъносида бир рангнинг турлича кўринишлари ҳам ранг туси ҳисобланади. Масалан қирмизи, шафақ, лоларўй каби ранглар қизил рангнинг туслари ҳисобланадилар.
Тўйинган рангларга соф ҳолдаги хроматик ранглар киради. Кам тўйинган ранглар таркибида оқ ранг ёки кулранг кўпроқ бўлади.
Ҳар қандай предметнинг хажми, шакли, материали ва уларнинг жойлашувини биз фақат ёруғсоя жихатдангина эмас, ранг жихатдан ҳам идрок этамиз. Хажм ва материални идрок этиш предметлар юзасидан жойлашган ёруғсоя ва рангларга боғлиқ бўлади. Биринчи ва иккинчи пландаги предметларнинг ранглари бир – биридан ўз тўйинганликлари билан кескин фарқ қиладилар. Шунинг учун ҳам биз нарсалар шаклининг табиий эмас, переспектив кўринишини тасвирлаганимиздек предметлар рангларини ҳам табиий эмас, переспективада кўринаётганидек шартли тасвирлашимиз керак бўлади.
Кузатувчига нисбатан турли хил узоқликда жойлашган ва бир хил яшил рангга эга бўлган дарахтлар турли тусда, ўрмон эса узоқдан деярли кулранг кўринади. Чунки кузатувчидан объектгача бўлган масофадаги хаво қатлами маълум зичликда эга бўлганлиги сабабли ранг нурларини маълум миқдорда ушлаб қолади. Натижада предметларнинг кўринаётган ранглари ўз тўйинганлигини йўқотади.
Бундай холни Ў.Тансиқбоевнинг “ Тоғ йўли” номли асарида яққол кўриш мумкин. 22-расм.
Кузатувчи билан объект ўртасидаги масофанинг узоқ -яқинлиги натижасида фақат рангларнинг тусларигина эмас, балки уларнинг тонглари ҳам ўзгаради. Узоқда жойлашган нарсалар кўпроқ хаво ранг тусда кўринадилар. Чунки осмондаги зангори ва хаворанг нурлар фазога тарқалиб, унга ҳаво ранг тус беради. Атмосферадаги намлик ва чанг заррачаларининг сони ва ўлчовига қараб ёруғликнинг тарққалиш даражаси, ҳарактери ўзгаради. Агар ҳаво намлик билан тўйинган бўлса, йирик зарачалар ёруғликни кўп тарқатади ва у кўпроқ оқиш кўринади.
Предмет кузатувчидан узоқлашган сари ўз рангларининг тўйинганлигини йўқотади, натижада хаворанг зангори тусда кўринадилар, улар сояда эса ёруғлашадилар, предметлардаги ранг ва ёруғлик фарқлари камаяди. Шунингдек, предмет зихлари, унинг бўртган жойлари, бўлаклари ўз аниқликларини йўқотадилар.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish