Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet12/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Композиция услублари деганда тасвирни монументал тарзда ифодалаш, фазовий тасвирлаш, деталларнинг горизонталлар, вертикаллар, диоганаллар бўйича тасвирлаш кабилар тушунилади. 15-расм.
Композиция воситалари-чизиқ, оқ, қора, ранглар, доғлар, чизиқли ва хаво (ранг) переспективаси қоидалари асосида тасвирлаш кабилар ҳисобланади.
Композиция қонунлари ҳақида гапирганда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, суврат деталларини ўзаро боқлиқлиги қонуни, асар ғоясидан келиб чиққан ҳолда унинг мазмунини ишонарли бўлишлиги учун ҳаётдаги каби унда барча мавжудотлар бир-бири билан алоқадорликда тасвирланишини талаб этади. Акс ҳолда асарни томошабинга таъсири яхши бўлмайди.
Сувратда янгиликни бўлишлиги ёки оригинал бўлишлиги қонуни эса масалага ижодий ёндошиш лозимлигини билдиради. Бу эса яратилган асар авваллари яратилган ишларнинг нусхаси бўлмасдан балки, уларда рассом томонидан композиция, мазмун, ғоя, ранг, унинг элементларининг жойлашуви жихатдан янгича ёндашув зарурлигини билдиради. Суврат юқорида қайд қилинган жиҳатлари билан авваллари яратилган асарлардан тубдан фарқ қилса, яъни оригинал (қайтарилмас) бўлса иш янада юқори баҳоланади.
Асарнинг бош ғояси табиат гўзаллигини тараннум этиш бўлса, унда рассом ўз ғоясига мос равишда сувратдаги барча деталларни уларнинг тузилиши, шакли, ранги ва бошқа жиҳатлари бўйича чиройли ёқимли қилиб тасвирлаши керак бўлади. Сувратда хайвонлар, дарахтлар, тоғу-тошлар, уйлар, сойлар билан бир қаторда хаттоки осмондаги сузиб юрган парча-парча булутларни ҳам шакл ва ранг жихатидан гўзал тарзда тасвирлаш керак бўлади. Шундагина сувратдаги барча деталлар рассомнинг бош ғоясига мос бўлади.
Композицияда контрастлар қонуни алоҳида аҳамият касб этади. Бу қонун ундаги деталлар ранг ва тонг жихатидан бир биридан кескин фарқ қилишлигини билдиради. Хусусан, улар оч ва тўқ, илиқ ва совуқ рангда, оғир ва енгил рангларда бир бирига қарама-қарши бўлишлари лозим. Шундагина сувратдаги деталлар бир-бирининг фонида аниқ ва ифодали кўринади.
Композицияда мувозанат қонуни, унинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади. Бу қонун суврат юзасида жойлашган деталларни чап ва ўнг, юқори ва паст томонларида шакл, ранг, тонг, сон, катта ёки кичиклиги жиҳатидан тенг бўлишлиги лозимлигини билдиради. Бу сифатларни у ёки бу томонда кўп ёки кам, катта ёки кичик оч ёки тўқ бўлишлиги сувратдаги томонларни мувозанатини бузиши мумкин. Натижада сувратни у ёки бу томони пастга ёки юқорига, чапга ёки ўнгга оғгандек туюлиши мумкин. Натижада у томошабин ғашига тегади. 16-расм.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish