Фрескалар асосан бино деворларига, паннолар эса матоларга бўёқлар билан ишланади. 1-расм.
Мозаика-турли табиий ва ташландиқ материаллар-рангли ойна парчалари, тошлар, синтетик материаллардан бино деворларига ёки текис материаллар устига ишланади. 2-расм.
Витраж эса биноларнинг деразалари, эшиклари, ойналари устига бўёқлар ёрдамида ишланади. Витражлар уй ичкариси ва ташқарисидан ҳам бир хил кўринади. 3-расм.
Минатюра (мўъжаз) рангтасвири) деганда бежирим, жуда кичик, жажи, нозик санъат асарлари тушунилади. Миниатюра рангтасвири ўрта асрларда китоб безаги билан боғлиқ ҳолда ривож топди. У китоблардаги бош, якуний безак, зархал ҳарф, иллюстрациялардан иборат бўлган. 4-расм. Рангтасвирнинг бу тури Шарқда, шу қатори Моварауннаҳрда катта шуҳрат қозонди. Ҳозирда у мустақил санъат тури сифатида нафақат китобларни, балки қутича, носқовоқ кабиларни безатишда ҳам қўлланилмоқда. Шунингдек, у катта бўлмаган ўлчовда мустақил санъат асари сифатида ҳам тайёрланмоқда.
Декоратив рангтасвир асарлари мустақил амалий аҳамият касб этиб, у биноларни ички ва ташқи деворларни безатишда қўлланилади. Улар панно шаклида шунингдек, қутича, паднис, сандиқ, шкафларни безатишда қўл келади. Бино ичини безатишга хизмат қиладиган нақшлар, фризлар, намоён каби майда элементлар ҳам декоратив рангтасвирга киради.
Театр декоратив рангтасвири спектакл декорациялари, унда ишлатиладиган грим, бутафорлар билан боғлиқ. Улар театр рассоми томонидан тайёрланиб, спектакл мазмунини томошабин томонидан кенг ва чуқурроқ англаб етишга ёрдам беради. Бу безакларда рассомлар саҳнадаги ёруғлантириш ва рангларни хисобга олиб тасвирилайдилар. Спектакл безаклари воқеа содир бўлаётган жой, давр, мухит юзасидан томошабин тасаввурларини кучайтиради, уни идрок этишни осонлаштиради ва фаоллаштиради. 5-расм.
Тасвирий санъат назарияси ва амалиётида академик рангтасвир ибораси ҳам ишлатилади. Академик рангтасвир асосан ўқув жараёнида фойдаланалидиган кўргазмали рангтасвир ишларини назарда тутади.
Ҳайкалтарошлик. рангтасвир каби ҳаётий воқеа ва ходисаларни турли услуб ва тасвирлаш техникаси ва материаллар ёрдамида ифодалайди. Хайкалтарошликда тош, метал, гипс, ёғоч, воск (мўм), сим каби материаллар кенг қўлланилади. Хайкалтарошлик асарлари кесиш, ёпиштириш, улаш ва ўйиш, қуйиш орқали бажарилади.
Хайкаларни икки тури мавжуд бўлиб, уларнинг биринчиси тўлиқ юмалоқ ҳайкаллар иккинчиси рельефли ҳайкаллардир. Юмалоқ ҳайкалларни ҳар томондан кўриши мумкин бўлса, рельефни фақат бир томондан, яъни олдиндан кўрилади. Рельефлар текислик устига ишланиб, қисман бўртиб чиққан бўлади. 6-расм.
Рельефни икки хили бўлади: 1.Барельефда тасвирнинг қалинлиги ярмидан кам бўртиб чиққан бўлади. 2. Горельефда эса унинг қалинлигининг ярмидан кўпроғи бўртиб чиққан бўлади.
Хайкалтарошликда маълум миқдорда ранг ҳам қўлланилади. Сўнгги йилларда мўм (воск) ҳайкаллар ишлай бошланди. Бунда рангли мўмлардан тўлиқ фойдаланилмоқда.
Хайкаллар шакл ва мазмун жиҳатдан реалистик, декоратив ва абстракт йўналишларда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |