Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet5/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Карикатура ҳам графиканинг бир тури ҳисобланади. Унда ҳаётдаги айрим салбий ҳодиса ва кўринишлар, шахслар образи ҳажвий ёки ҳазил тарзда расмлар орқали тасвирланади. 12-расм.
Графиканинг кенг тарқалган турларидан яна бири реклама, афиша, этикетика, упаковка ҳисобланади. Газета, журнал графикаси ҳам шрифтлар билан боғлиқ бўлиб, амалиётида кенг қўлланилади. 13-расм.
Сўнгги йилларда ўзбек график рассомлари миллий тасвирий санътимизнинг бадиий анъаналарини давом эттириб, юксак бадиий савияда асарлар яратдилар. Шундай рассомлардан бири И.Икромовдир. Искандар Икромов томонидан А.Навоийнинг “Лирика” номли тўрт томлик шеърлар тўпламига ишлаган расмлари рассом ижодининг гуллаган даврида яратилган ишларидан ҳисобланади. Бу иш 1960 йлда Тошкентда Марказий Осиё рассомларининг ҳудудий конференцияси муносабати билан очилган кўргазмада иккинчи даражали диплом билан тақдирланган. Китобнинг муқова жилди ниҳоятда оригинал ва асарга монанд бўлиб чиққан. Ундаги товус тасвири асарга мос лирик хусусият кашф этади. Муқова юзасидаги график белгиларининг бир текислиги, товус шаклини нафис ранглар билан ифодаланиши, қушнинг орқа томонидаги ҳаворанг бўёқлар билан берилган гул тасвири, шунингдек, қизил рангда ёзилган китоб номи ишнинг бадиий савиясининг юқорилигини таъминлаган..расм.
Ўзбек графикасида самарали меҳнат қилган рассомлардан яна бири Т.Муҳамедовдир. У асосан ўзбек халқ эртакларига ниҳоятда жозибали иллюстрациялар ишлаб, катта шуҳрат қозонди. Унинг энг муваффақиятли ишларидан бири “Насриддин Афанди ҳақидаги латифалар” номли китобга ишлаган “Эшакни ўқишга ўргатиш” номли иллюстрациясидир. 14-расм.


1.2. ТАСВИРИЙ САНЪАТНИНГ ЖАНРЛАРИ

Тасвирий санъатда манзара, турмуш, натюрморт, портрет, тарихий анимал ,афсонавий, марина, ню, интерьер жанрлари мавжуд. Жанр рассом нимани тасвирлаётганлигига қараб белгиланади. Масалан, одам расмини ишланса “Портрет” табиат ва шаҳар кўринишлари тасвирланса “Манзара”, ҳаёт ва меҳнат жараёнлари тасвирланса “Турмуш” жанрига хос бўлади. Шунингдек, тарихий воқеаларни тасвирлаш тарихий жанрга, хайвонларни тасвирлаш, анимал жанр деб юритилади. Афсонавий, марина, натюрморт ню жанрлари ҳам бўлади. “анимал” жанри лотинча “анима” сўзидан келиб чиққан бўлиб хайвон маъносини англатади. “Батал” жанри эса французча “батай” сўзидан келиб чиққан бўлиб жанг,”НЮ” жанри французча бўлиб яланғоч маъносини билдиради. Айрим асарлар икки ва ундан ортиқ жанрларга мансуб бўлади. Масалан, портрет ва ню марина ва манзара в. б.


Ҳар бир жанр ўз ўрнида яна бир қанча жанрларга бўлиниши мумкин. Масалан табиат манзараси жанри, шаҳар манзараси жанри, индустриал манзара жанри, денгиз манзараси (марина) жанри ёки портрет жанрини тантанаворлик, ишқий, гуруҳли жанрларга бўлиш мумкин.
Вақт ўтиши билан жанрлар табақалашиб, мустақил тус оладилар. Масалан, манзара жаниридан марина, тарихий жанрдаги батал жанри ажралиб чиққанлар.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish