Хайкалтарошлик композицияси бевосита хайкал яратишнинг билан боғлиқ бўлган қонунлар, қоидалар, услуб ва воситалар унинг амалий жихатларини ўз ичига олади.
Декоратив композиция тушунчаси асосан рангтасвир ва хайкалтарошликда қўлланиладиган бадиий безак ишлари билан боғланган. Улар фреска, мозаика, витраж, истироҳат боғ хайкалтарошлиги, майда пластика, меъморчилик биноларининг рельефли безакларда фризлар шаклида учрайди
Тасвирий санъат асарларидаги композициянинг яратилиш принцип ва қонунлари бўлғуси мутахасис рассомлар учун нихоятда зарурдир. Юқорида таъкидлаганимиздек, рангтасвирда композиция расм ишлашдаги мураккаб жараёнлардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўқувчи ва талабаларнинг ишлари фақат перспектива ва ранг жихатдангина эмас, балки композиция жихатдан ҳам бўш бўлади. Буни ёшлар тафаккури, тасаввури ва фантазиясини керакли даражада эмаслиги ва ривожланмаганлиги билан изоҳланади. Шу билан бирга бунга ўқувчилар композициянинг назарий асослари ҳисобланган унинг қонун ва қоидалари, услуб ва воситалари ҳақида етарлича билимларига эга эмасликлари сабаб бўлади.
Композиция ҳақида фикр юритганда аввало унинг ўлчови ва форматидан бошлаган маъқул. Чунки композициянинг таъсирчанлигининг оширишда унинг ўлчови ва форматини (горизонтал, вертикал, квадрат форматлар) тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Формат шакли ва ўлчови рассомнинг ғояси, асар мавзуси ва мазмунига ва сувратдаги деталларга боғлиқ бўлади.
Агарда портретда фигура тиккасига тасвирланадиган бўлса, рассом асар форматини бўйига тутади ёки рассом тасвирни чапдан ўнгга ва аксинча ўнгдан чапга ҳаракатда тасвирлайдиган бўлса форматини энига тутади.
Албатта, суврат композицияси ва унинг таъсирчанлигини ошириш ҳақидаги қонун ва қоидаларнинг ҳаммаси ҳам ёшларнинг идроки ва савиясига мос эмасдек туюлади. Бироқ ўқитувчи уларни композициянинг ана шу муҳим назарий асосларини ёшлар идрокига яраша самарали йўллар ва методлар билан тушунтирганада улар материалларни талаблар даражасида ўзлаштиришлари мумкин бўлади.
Композиция қонунлари деганда биринчи галда бир бутунлик ёки унинг суврат деталларининг ўзаро боғлиқлиги қонуни, композициядаги деталларнинг асар ғоясига бўйсундирилган бўлишлиги қонуни, мувозанат қонуни, сувратда янгиликни бўлишлиги, контраслар қонуни, ҳаётийлик қонуни кабилар назарда тутилади.
Композиция қоидалари деганда ҳисобланган ритм, композицион марказнинг бўлишлиги, уларнинг симметрик ёки ассиметрик жойлашуви, композицияда ҳаракат, турғунлик, планлик, паралеллик кабилар назарда тутилади.
Композицияда қонун ва қоидалар билан бирга ўқувчилар композицияси услублари ва композиция воситалари ҳақида ҳам маълум миқдорда тасаввурга эга бўлишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |