Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet17/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Ранг доираси деганда асосий ҳисобланган қизил, сариқ, зангори рангларни иккитадан ўзаро аралаштириш орқали олинадиган 12 ёки 24 рангни доира бўйлаб ёнма-ён қўйилишига айтилади. 25-расм.
Образ яратишда “олдинга интилувчи” ва “ орқага интилувчи” рангларнинг хусусиятларини билган ҳолда иш олиб бориш ҳам яхши натижалар беради. “Олдинга интилувчи” рангларга кўпроқ илиқ англар киради ва улар ўзларининг ҳақиқий ўрнидан олдинроқда кўринадилар. “Олдинга интилувчи” ранглар қаторига ёрқин тўйинган ранглар ҳамда материалнинг фактурасига алоҳида эътибор берилиб ишланган расм ранглари ҳам кирадилар.
Орқага интилувчи ранглар қаторига асосан тўқ ранглар киради.
Композицияда ёруғлик (оч-тўлиқ) ҳам ундаги образларнинг таъсирчанлигини оширишда алоҳида касб этади. Буни ахроматик ранглар билан ишланган иллюстатив расмларда кўриш мумкин. Комозицияда ёруғликнинг роли шундан иборатки, бунда бўрттириб кўрсатилиши лозим бўлган образларни тасвирлашда контрастлик қонунидан фойдаланилади, яъни асосий образ тўқ тасвирланса, унинг атрофдагилар оч ранглар билан ишланади ва аксинча сувратдаги асосий образ оч ранг билан ишланса, бошқалари эса тўқ ранглар билан тасвирланади.
Ранг билан ишлашга, рангларнинг тусларини фарқлай билишга ва улардан расмнинг мазмунига қараб фойдалана олишга ўргатиб бориш керак. Бўёқ билан ишлаш жарёнида бўёқ ва ранг ҳақида маълумотлар бериш болалар расмлари ҳамда рассоомлар асарларининг репродукцияларини таҳлил қилиш билан амалга оширилади. Рангларнинг юқорида қайд қилинган хусусиятлари билан болаларни таништиришдан аввал уларга асосий ва қўшимча ранглар, хроматик ва ахроматик ранглар, илиқ ва совуқ ранглар контраст ранглар, оғир ва енгил ранглар ҳақида тушунчалар берилиши лозим.
Рангларни кишилар руҳиятига таъсири ҳақида маълумотларни берилиши расм ишлаганда ранглардан ўринли фойдаланиш имконини беради. Хусусан, рангларнинг кишиларнинг руҳий ҳолатига таъсири ҳақида тўхталганда болалар эътиборини қуйидаги жиҳатларга қаратиш лозим. Ранглар ёрдамида кишилар нарсаларни, воқеаларни идрок этишлари, танишлари, билиб олишлари мумкин. Улар ёрдамида одамлар ўз ҳаётлари ва меҳнатларини енгиллаштиришга, ҳаттоки соғлиқларини маълум миқдорлда яхшилашга эришадилар.
Рангларни инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини тушунган ҳолда бир қатор олимлар махсус тадқиқотлар олиб борганлар. Шу мақсадда Токиода дунёда яккаю-ягона ранг институти ташкил этилган бўлиб, унда рангларнинг турли соҳаларда қўлланиши, уларнинг самараларини ўрганилади, тажрибалар ўтказилади.
Рангларнинг киши руҳиятига таъсири ҳақида машҳур немис олими ва шоири рангшунос Гёте, рус руҳшуноси В.Бехтеровларнинг фикрлари диққатга сазовордир. Гёте, ўзининг “Ранглар назарияси” номли машҳур асарида шундай деб ёзган эди:
“Сариқ ранг кўзни қувонтириб, юракни кенгайтиради, руҳингиз тетик бўлади ва биз дарҳол илиқликни ҳис этамиз”.
Унинг фикрича, зангори ранг совуқ ҳиссиётни уйғотса, қизил ранг аксинча қўрқитиш, яшил ранг эзгулик, хотиржамлик ҳисларини пайдо қилади. Яшил рангни Гёте кўзни ва кўнгилни тинчлантирувчи қобилиятга эга деб ҳисоблайди.
қизил ранг қўзғатувчи, ҳаяжонлантирувчи, иситувчи хусусиятларга эга бўлса, сариқ ранг илиқлик, тетиклаштирувчи, қувноқ, хушчақчақ хусусиятларга эга. Оч яшил ранг тинчлантирувчи ҳисобланиб, кишида ёқимли кайфият ҳосил қилади. Унинг туслари турли ҳиссиётларни ўйғотувчи, зангори ранг хотиржамлик, жиддийлик, ғамғузорлик, маюслик келтирувчи сифатларга эга. Бинафша ранг кишилар эътиборини ўзига тортувчи, шу билан бирга ўзидан итариш хусусиятларига эга бўлиб, кишиларда ғамгинлик ва қайғулик ўйғотади.
Рангнинг кишиларга таъсири тўғрисида франциялик техника эстетикаси бўйича мутахассис Жак Виноннинг фикрлари диққатга сазовордир. У рангни ҳар нарсага қодир. У хотиржамлик ва хаяжонни ҳосил қилиши, хаттоки одамларни ларзага солиши, фалокатга олиб келиш мумкинлиги ҳақида ёзган эди.
Хорижий мамлакатларда рангларни кишилар рухиятига таъсирини билган рассомлар савдо ишларини яхшилаш мақсадида ресторанларни савдо уйларини, ишлаб чиқарилган махсулотларни киши эътиборини ўзига тортадиган ранглар билан бўяшга ҳаракат қиладилар. Айрим ишлаб чиқариш корхоналарида иш жойларини ишчилар чарчамаслиги учун ишлаб чиқариш унумини оширишга хизмат қиладиган ранглар билан бўяш орқали иш самарадорлигини кўтаришга эришганлар.
Базибир психотерапевт, невропотологлар шу йўналишдаги касалларни даволашда ҳам ранглардан фойдаланмоқдалар. Бунда улар кўпроқ тинчлантирувчи яшил, зангори рангларнинг турли тусларидан касаллар хонасини бўяш, яшил чироқ- светомузика ёрдамида касалларга таъсир кўрсатиб, ижобий натижаларга эришмоқдалар. Рангнинг фойдасини тушунган айрим кишилар, айниқса аёллар бошқаларнинг этиборини ўзига тортиш мақсадида қизил, сариқ, зарғалдоқ илиқ рангдаги кийимллар кийишади. Бундай кийиниш айрим аёл ўқитувчилар ҳам хос бўлиб, улар дарсда болалар эътиборини кўпроқ ўзларига қаратишга ҳаракат қиладилар.
Халқимиз рангларнинг кишиларга таъсирини тушунган ҳолда қадимдан ёшига яраша маданият билан кийиниб келган. Хусусан, болалар, ўрта ёшлилар, қарияларнинг шунингдек, аёл ва эркакларнинг кийим ранглари бир-бирларидан кескин фарқ қилган.
Эркаклар кийимларнинг ранглари жиддий ва вазмин, аёлларники шўх, енгил, сержилва бўлган. қарияларнинг кийимлари эса содда ва вазмин, киши эътиборини тортмайдиган рангларда тайёрланган. Кийимларнинг ранглари кишиларнинг ҳарактерига ҳам боғлиқ бўлади.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish