Ращим щасанов


Ранг (ҳаво) перспективаси



Download 1,45 Mb.
bet16/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Ранг (ҳаво) перспективаси деганда борлиқдаги нарса ва ходисаларнинг кузатувчидан узоқлашган ёки яқинлашган сари уларнинг рангларида бўладиган ўзгаришлар тушунилади. Айрим мутахассислар уларни ҳаво перспективаси деб ҳам аташади. Чунки рангларнинг перспективадаги ўзгаришига асосан ҳаво қатлами таъсир кўрсатади. Шунингдек рангларни узоқдан ўзгариб кўринишига ёмғир, туман, қор ёғиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ёруғлик манбаининг ўзгаришига қараб ўтлар, дарахт барглари, ер, уйларнинг рангалари турлича тусда кирадилар. Мазкур нарсалар эрта бахордаги тонг пайтида ҳаво ранг ва зангори тусда бўлсалар, кундузги эса улар ўзларидаги ҳамма бор рангларини намоён қиладилар. Бу ходисаларни Ў.Тансиқбоевнинг “қайроққум ГЭСи тонги”, З.Иноғомовнинг “Чойга” номли асарларида кўриш мумкин. 23-расм.
қишнинг қуёшли ёрқин кунида қор пушти ранг тусда, соя жойда у хаворанг ёки заногори тусда кўринади.
Предметнинг ранги уларни ўраб олган нарсаларнинг ранги таъсирида ўзгаради. Бундай ҳодисани ранг рефлекси деб юритилади. Предметлар рангини биз теварак-атрофдаги нарсаларнинг рангларига нисбатан идрок этамиз. Агар предмет турган жойдаги фон ўзгартирилса, ўша предметнтнг ранги ҳам ўзгаргандек туюлади. Сариқ предмет зангори фонда сариқ ёки қизил фондагига қараганда янада сарғиш туюлади, яшил рангдаги предмет қизил фонда сариқ ёки зангори фондагига қараганда ёрқин ва янада яшил туюлади. Илиқ рангдаги предмет ёнида турган совуқ рангли предмет янада совуқроқ тусга эга бўлади. Зангори ранг яшил ранг билан ёнма-ён турса илиқ туюлади. Агар предмет ранги совуқ бўлса, унинг сояси илиқ туюлади ва аскинча. 24-расм.
Манзарадаги биронта дарахтни тасвирлашда уни фақат биргина яшил буёқ билан бўяш нотўғридир. Дарахт ранги ёруғликнинг таъсирида, ён атрофдаги нарсаларининг таъсирида ўзгаради. Шунинг учун ҳам уни ўзига ўхшатиш учун турли ранглардан фойдаланиш керак бўлади. Шундагина у хаққоний чиқади. Агар дарахтни фақат бир хил тандаги ранг билан бўялса,у ноаниқ, сунъий, жонсиз тасвир ҳосил бўлади.
Нарсаларни биргина ранг билан айтилиши локал ранг деб юритилади, яъни дарахт яшил, сабзи сариқ, гул қизил. Хақиқатда ҳар қандай предметда бир эмас, бир неча хил ранг акс этган бўлади. Лекин уларнинг нисбатлари кўпроқ ёки камроқ бўлади. Ҳақиқий санъат асарларини синчиклаб кузатар эканмиз, уларда тасвирланган нарсалар ва одамларнинг ранглари бир-бирлари билан ўзаро боғлиқ эканлигини сезамиз. Шунинг учун ҳам суврат ишонарли кўринади.
Тасвирда ёки сувратда ҳамма рангларда устунлик қиладиган умумий ёруғлик ва ранг брикмаларига колорит дейилади. Агар сувратда қизил ранг устунлик қилса, уни қизил колоритли деб юритилади. Сувратлар илиқ, совуқ, олтин, кулранг тус колоритда бўлишлари мумкин.
Сувратларда колорит турли предмет рангларининг уйғунлиги орқали, ёруғланиш ва ёруғлик рангларининг теварак-атрофдаги нарса рангларининг таъсирида ҳосил бўлади. Осмон ранги предметларнинг соясига совуқ тус беради. қуёш нурлари предметларнинг ёруғ қисимларини бирлаштиради. Кечки сунъий ёруқлик манбалари эса предметларга умумий сарғиш зарғалдоқ тус беради. Унинг нури таъсирида зангори ва ҳаворанг ранглар кўринмай ҳолади, сариқ,қизил ранглар ёрқин, кулранг эса илиқ тус олади. Кечки сунъий ёруғликни ўзида акс эттирувчи суврат умумий зарғалдоқ-сарғиш колоритга эга бўлади.
Теварак-атрофдаги нарсаларнинг акс таъсири ҳам натуранинг колорити таъсир этади. қуёш нурига чулғанган фазо ўзининг умумий ёруғлиги ва кўп ранглилиги билан фарқланади. Бироқ манзарада ёки натурада қуёш нурлари рангларининг турли-туман бўлишига қарамай тушувчи сояларда осмон, ер, теварак-атрофдаги нарсаларининг ранглари акс этган бўлади. Шунга мувофиқ турли рангдаги манзарада ҳамма предметлар учун умумий бўлган икки-уч хил ранглар тўпланган бўлади. Композицияда рангларнинг бир нечтаси йиғилиб, чиройли бирикмаларни ҳосил қилиши ранглар гармонияси деб аталади. Агар ранглар ёғимсиз бирикмани ҳосил қилса дисгармония деб юритилади.
Ранг гуруҳларнинг гармоник бирикмаларини баъзан гамма деб ҳам юритилади. Баъзан тўйинган ранг гуруҳларнинг тўйинмаган ранглар билан қўшилиши ҳам гармоник бирикмаларни ҳосил қилиши мумкин. Бироқ, айрим ҳолларда биргина расмда тўйинган ва тўйинмаган бирикмаларнинг акс этиши дисгармониянинг ҳосил бўлишига олиб келади. Расм чизишда ана шу жиҳатларга риоя қилган ҳолда иш олиб бориш тасвирнинг таъсирчанлиги оширишга имконини беради.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish