Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet31/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

Улар ҳам ботган эди, биз каби ғам ғуссага,
Баъзилари аҳён қувончдан ҳоли бўлмаса ҳам.
Шундай қилиб ал-Мутанаббий барча жанрларда муваффақиятли ижод қилди, уларда қадриятларни ва янги тамойилларни ўзаро уйғунлаштирди. Анъаналарни ардоқлаган ҳолда уларни замон билан боғлади, жонлантирди, шеърларида долзарб масалаларни кўтарди ва ўз муносабатини билдирди. Ҳар бир жанрда мадҳ ёки ҳажв бўлсин, унинг шахсияти ёрқин намоён бўлади. Жамият ва муҳит адолатсизликлари, зиддиятларга муросасиз бўлди. Анъанага кўра, ҳар бир байт ўзида тугал фикрни мужассамлаштирган бўлса ҳам, шеърлари бир-биридан узилган сатрлар бўлмасдан, бир мақсадга қаратилган яхлитлик ташкил қиларди. Керакли муносиб сўз топиш, уларни матнда жилвалантириш, ёрқин ва бой тимсоллар яратиши замондошлари ва сўнгги авлодларга шоирнинг буюк истеъдодини тан олишга ва ижодига эҳтирос қўйишига олиб келди. Аммо шоир яшаган муҳитда уни ашаддий такаббурлиги, ҳеч кимга ўхшамаган шахсияти ва ижоди билан ҳақли равишда фахрланиши, атрофдагиларнинг ғарази, хусумати, адовати ва рақобатини уйғотар эди.
Буларни сезган шоир маъюслик кайфияти оғушига кириб, қалами остидан аянчли сатрлар чиқа бошлади. Бу кайфият ал-Мутанаббий Миср сафаридан ватанига қайтиб келганда, айниқса кўпайди.
Мен яна (диёримга) қайтиб келдим, “қаламнинг қолмади энди шуҳрати,
шуҳратнинг эгаси энди қилич” - дейди менга қаламлар.
Одамларга шикоят қилма, мажруҳ шикояти қарға ва қузғунларнинг иштаҳасин қўзғатар.
Одамлардан эҳтиёт бўл, хушёрлигинг бекит, алданмагин
Мафтункор табассум қилувчи лаблардан”1
Бу сатрларни ҳаётида аччиқ тажрибадан ўтказган инсон ёзиши мумкин. Ал-Мутанаббий шундай инсонлардан эди.
Ҳаётининг охирида шоир ҳамма нарсадан кўнгли қолгани ва хафсаласи пир бўлганлиги қуйидаги сатрлардан билинади:
Недан тасалли топай, менда йўқ на оила
На дўст бор, на ватан, на уй, ҳатто май ичишга қадаҳ!2
Байт шоирнинг ёлғизлиги ва яшаган муҳитдан бегоналашганини кўрсатади.
Юқорида зикр қилганимиздек, ал-Мутанаббий шеъриятида ишқий шеърлар ғазал ва хамриёт жанрлари кам учрайди. Ҳаётининг охири оғир кечгани туфайли ижодида фалсафий-ахлоқий фикрлар устун келди, шунинг учун уни “рабб ал-маъно” (маъно устаси) деб аташган.
Ал-Мутанаббийдан фарқли ўлароқ унинг замондоши ва ижодий рақиби амир Абу Фирас ал-Ҳамданий (932-968) аксарият ҳолда ишқий лирикада шеърлар ёзди, яна қасидада лирик чекиниш-насибни ва фахр жанрини афзал кўрди. Амир Сайф ад-Давланинг яқин қариндоши, ҳукмдорлардан бўлган амир Абу Фирас ал-Ҳамданий ҳомийларга аталган мадҳлар ёзишга муҳтож эмас эди, аммо Ҳамданийлар сулоласига наслу-насаби тақалгани учун, улар ичида ўз жасорати билан танилгани, кўп жангларда қаҳрамонлик кўрсатганидан фахрланиб, фахр (ўз-ўзини мақташ) жанрида кўп байтлар яратди:
Агар бошқалар қадаҳ, май, тор, танбур, уд учун яратилган бўлса,
Ҳамданийлар шуҳрат, каромат, қудрат учун яратилган
Биз ўрта холни билмаймиз, ё биринчи сафдамиз ёки қабрда
Ҳаётни биз учун қадри йўқ, марду майдон бўлмасак1.
Шоир учун бадавий арабларга хос фазилатлар яқин, у қадимги шоирларга тақлид қилиб ёзади:
Эркаклар тарк этган қишлоққа эрта тонгда ҳужум қилмаймиз,
Душманга ташланишдан олдин хабар юборамиз унга.2
Ишқий лирикада ҳам Абу Фирас Узра шоирларига ўхшаб севгилисини улуғлайди, ишқ-муҳаббат йўлида ҳалок бўлаётган қаҳрамонни тасвир этади:
Қавму қариндошим ўтроқдир, аммо сен туфайли
Айландим мен кўчманчига, сен йўқ барча жой мен учун саҳро!
Бадавий шоир Умар ибн Абу Рабиъий каби Абу Фирас ғазалларида ошиқларнинг жонли диалогларини келтиради:
Деди: Охирги маротаба кўришганимиздан кейин
Вақт асло аямабти сени!
Дедим: Худо асрасин! Вақт эмас, аямаган сендирсан ёлғиз!3
Мадҳдан ташқари Абу Фирас ҳамма жанрларда ижод қилган. Ўзига хослиги унинг “ихванийа” жанрида кўп ижод этиши бўлди, яъни дўстларига, дўстликка бағишланган кўп шеърлар ёзди. У тўқиган марсиялар қисқа ва таъсирчан чиққан. Ҳақиқий шуҳратни шоирга Византияда (Румда) ёзган лирик шеърлар туркуми олиб келди. Улар уни асир тушиб баланд минорда қамоқда ётган пайтида ёзилиб, “Румийат” номини олди. Румликлар зодагон асир учун катта пул олиш ниятида уни занжирбанд қилиб, қаттиқ қўриқлашарди. Аммо шоирнинг онаси қанча ялинмасин, амакисининг ўғли амир Сайф ад-Давла шоирни асирликдан озод қилишга шошилмас эди. Оғир аҳволда қолган шоир, шу даврда ёзилган шеърларида, руҳи азобланган инсоннинг ҳиссиётларини самимий, таъсирчан шеърларда изҳор этди. Бу шеърларни бир жанрга мансуб деб бўлмайди. Улар ҳамма жанрлар чегарасидан чиқиб яхлит шахсий кечинмалар мажмуасини ташкил қилади. Улар бамисоли кишанланган шер ноласи. У қарама-қарши ҳиссиётлар исканжасида қолиб кетган, бир томондан шахсияти изза бўлган, иккинчидан зор йиғлаган онаси олдига қайтиш масъулиятидан қийналади:

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish