Шоир жуманиёз жабборов шеърларида қадриятлар тараннуми



Download 15,93 Kb.
Sana13.03.2022
Hajmi15,93 Kb.
#492685
Bog'liq
Г.Абдуназарова


ШОИР ЖУМАНИЁЗ ЖАББОРОВ ШЕЪРЛАРИДА ҚАДРИЯТЛАР ТАРАННУМИ
Қашқадарё азалдан бахши, шоирлар юртидир. Бу заминда Зиёвуддин Нахшабий, Мир Қарший, Сайидо Насафий, Ломей Насафий, Тоҳира Насафий каби ижод аҳли дунёга келган. Уларнинг давомчилари сифатида замонавий ўзбек шеърияти воҳамиздан етишиб чиққан ўнлаб забардаст шоирларнинг номларини келтириш мумкин. Улардан бири Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Жуманиёз Жабборовдир.
Шоир 1930 йил Косон тумани Пўлати қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач Тошкент Давлат университетининг (ҳозирга ЎзМУ) филология факултетини тамомлаб, йўлланма асосида Москвадаги М.Горкий номидаги Адабиёт институти қошида ташкил этилган икки йиллик Олий адабиёт курсида ўқиган. Шундан сўнг “Шарқ юлдузи” журналида шеърият бўлими бошлиғи, масъул котиб, “Гулхан” журналида бош муҳаррир, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида директори каби масъул лавозимларда фаолият юритган. Шоирнинг илк шеърий тўплами “Ватанимни куйлайман” номи билан 1953 йилда нашр этилган. Шундан кейин “Баҳор нафаси”, “Гулшан”, “Мақсадим”, “Тоғлар садоси”, “Она ер қўшиғи”, “Субҳидам хаёллари”, “Ажиб дунё севги дунёси”, “Ҳайрат олам”, “Севгим самоси”, “Муҳаббат чоғи” сингари йигирмадан ортиқ шеърий китоблари нашр этиган. “Ўжаргар”, “Йиллар ўтиб”, “Тўйдан олдин томоша”, “Чўл чақмоғи”, “Жон қўшниларим”, “Зиёфат”, “Нексия”, “Ал-Фарғоний” сингари драматик асарлари саҳналаштирилган. Шоир 2010 йилда оламдан ўтди.
2020 йил Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллиги Республикамизда кенг нишонланди.
Жуманиёз Жаббор ижодига назар ташлайдиган бўлсак, унда миллий қадриятлар билан ҳамоҳанг равишда умумбашарий қадриятлар ҳам жумладан, инсон қадрини улуғлаш, дўст-биродарликни тарғиб этиш, миллатлараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ғоялари ўз ифодасини топган. Жумладан, унинг “Дўстлар” ғазали ҳасбу ҳол мазмунида бўлиб, шоир ўзини дўстлари даврасида бахтиёр ҳис этишини, уларнинг меҳридан кўнгли ёришишини, ҳар бири қуёш мисоли қадрли экани ва дўстларига доим содиқ бўлишини таъкидлайди.
Жуманиёз Жабборов сўзи ҳам амали ҳам бир бўлган ҳассос ижодкордир. Шоирнинг қизи Қундуз Тўхтабоева “Косон” газетаси мухбирига берган интервюсида отасининг дўстларини хотирлаб қуйидагиларни таъкидлаган: “Отамнинг республикамиз ва хорижий мамлакатларда жуда кўп ижодкор дўстлари бор эди. Улар билан ижодий ҳамкорлик қилардилар. Саид Аҳмад, Зулфия опа, Туроб Тўла, Пиримқул Қодиров, Асқад Мухтор, Пўлат Мўмин, Эркин Воҳидов, Одил Ёқубов, Худойберди Тўхтабоев, Абдулла Орипов каби шоир-ёзувчиларимиз, бир сўз билан айтганда отам билан бир даврда ижод қилган адабиётимиз дарғалари хонадонимизнинг азиз меҳмонлари бўлишган. Қолаверса, Россия, Украина, Болгария, Озарбайжон, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон сингари мамлакатлардаги ижодкор дўстлари билан ёзишмалар олиб борардилар. Баъзилари Тошкентга келганларида, албатта, уйимизга меҳмон бўлишар эди. Бахтиёр Ваҳобзода, Халил Ризо, Илья Ризник, Андрей Дементиев, Роберт Рожденский каби адабиёт вакиллари отамнинг яқин дўстлари бўлишган. Улар отамнинг шеърларини ўз тилларига таржима қилишган”.
Дарҳақиқат, Жуманиёз Жабборов ижодида дўстлик ҳақида ва ўз дўстларига бағишлаб ёзиган шеърлар анчагина. Шоир қуйидаги “Дўстлик – улуғ туйғу” шеърида инсон дўстликни шахсий манфаати учун бир воситага айлантирса, яъни соҳталик қилса бу дўстлик узоққа бормаслигини таъкидлаб хулосалайди:
Дўстлик – қалб боғида кўркам бир ниҳол,
Меҳру ҳароратдан у баҳра олар.
Шахсий нафин кўзлаб, дўстликни қурол –
Қилган киши ундан айрилиб қолар.
Шоирнинг “Меъмор” ғазали ҳам ўзида олам мазмунни қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. Биламизки, буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари пойтахт Самарқанд ва салтанатнинг йирик шаҳарларида муҳташам иморатлар бино қурдиришга катта эътибор қаратган. Бу ишга моҳир уста-меъморларни жалб этган. Уста Зайниддин Бухори шундай бир улуғ бино қурадики, шоир таърифига кўра унинг гумбази ҳатто осмон томини ҳам ҳайратга солади. Бу бино қошида афсонавий Искандарнинг кўзгуси бир шиша увоғию, шоҳ Жамшиднинг жоми бир сополсалик эди. Муҳташам иморат қуриб битказилгандан сўнг Амир Темур ҳазратлари устанинг маҳоратига таъсинлар ўқиб, уни саройга келтиринглар ва сўраган инъомини беринглар дейди.
У, Бухоро ўғли эрди, шоҳ лутфин истамай,
Ёшди “Зайниддин иши” деб тошга камтар номини.
Бу ерда шоир асл меъморнинг, асл санъаткорнинг улуғлигини кўрсатган. Чунки, мўъжизага тенг улуғвор иморатни бино қилишдек истеъдод, маҳорат соҳибидан кўра бойроқ одам борми? У қурган биноси билан ўз номини тарихга муҳрлади. Шунинг ўзи бахт, шунинг ўзи бойлик. Хулоса шуки, инсон ўзидан яхши ном, яхши амал, яхши иш қолдириши керак экан.
Сирасини айтганда Жуманиёз Жабборов ХХ аср ўзбек адабиётининг ҳассос ижодкорларидан бири бўлиб, шоир шеърлари, драматик асарлари ва таржималари ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларни Она-Ватанимизга ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда аҳамият касб этади.
Гулмира АБДУНАЗАРОВА,
Косон тумани 85-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси,
Грант лойиҳаси иштирокчиси.
Download 15,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish