Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet34/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

Ўлиб, ўлим ила роҳатга эришган маййит эмас,
Ҳақиқий маййит яшар тириклар орасида
Ҳақиқий маййит яшар доим тушкунликда
Руҳи эзилган, умиди узилган ҳолда.
Ал-Маарий ижодида ҳам тушкунлик кайфияти етакчилик қилиб, унга ҳаётбахш, оптимистик руҳ деярли хос эмас. Айниқса, бу ҳолат марсияларда кузатилади. Бироқ бу жанрда ҳам шоир анъанадан чекинади. Марҳум бир томонда қолиб, шоир ўзининг севган мавзуси – тақдир шафқатсизлигига, ҳаёт бевафолиги ва машаққатлилиги мавзусига ўтиб кетади. Ҳаётнинг бевафолигини кўрсатиш учун шоир тарихий образларга мурожаат қилади, ривоятлар ва афсоналардан, тарих ва реал воқеликдан мисоллар ва намуналар келтиради. Дунё, ҳаёт бевафолиги мотиви олдинги араб шеъриятида ҳам учрар эди, аммо ал-Маарий уни ўз маромига етказди. «Айтиш мумкинки, – дейди рус арабшуноси И.М.Фильштинский, – аза муносабати билан ёзилган ал-Маарийнинг марсиялари, бу жанрнинг кўп асрлар давомида ривожланишининг юқори чўққиси ва натижасидир, шунингдек, улар муаллиф кўп ўқиганлиги ва билимдонлигининг ёрқин намойиши эди»1.
Марҳумга бағишлаган марсияда шоир бир нечта байтларда араб поэтикаси заҳирасидан моҳирона фойдаланиб, ўзига хос муҳит яратганини Жаъфар ибн Алий ибн ал-Маҳзаб вафоти муносабати билан ёзилган рисо(марсия)да кўришимиз мумкин:
فليذوف الجفن على جعفر اذ كان لم يفتح على نده
والشئ لا يكثر مداحه الا اذا قيس الى ضده
لو لا غضى نجد و قلامه لم يئن بالطيب على رنده2
Йиғласин кўзлар Жаъфар устида
Агар кўришмаса унга ўхшаган одамни
Марҳум шахсини унга бўлган одам билан қиёслаш
Маддоҳга уни кўпроқ мадҳ қилишга ундайди
Агар ўсмаганда Наждда ғада ва қалам дарахтлари
Ринд дарахтидан тарқалган хушбўй ҳид билинармиди?
Аммо тезда шоир сабр-тоқатга даъват қилади:
احسن بالوجد من وجده صبر يعيد النار فى زنده
و من ابى فى الرزء الا الاسى ان بكاه منتهى جهده3
Ғамгин кишига ғам-ғуссадан сабр яхшироқ
Қайтаради у оловни чақмоқ тош ичига
Ким-ки ғам-ғуссадан ташқари бор нарсани инкор этса,
Унда йиғидан бошқа ҳеч нарсага қолмайди тоқат.
Шеърий матнга уйғунликда, мувозанатни бузмай қадимги мақол ҳам кириб келади:
و الطرف يرتاح الى غمضه و ليس يرتاح الى سهده1
Кўз ором олади уйқудан Асло ором олмас тун бедорликдан.
Сўнг шоир энг афзал кўрган – даҳр, замондан нолиш, уни бевафоликда айблаш мотивига ўтади:
يا دهر يا منجز ايعاده و مخلف المامول من وعده
اى جديد لك لم تبله؟ و اى اقرانك لم ترده؟
تستاسر العقبان في جوها و تنزل الأعصم من فنده
ارى ذوى الفضل و اضد ادهم يجمعهم سيلك فى مده
لو عرف الإنسان مقداره لم يفخر المولى على عبده
امس الذى مر على قربه يعجز أهل الأرض عن رده2
Эй даҳр, эй қайтаришни ваъда қилиб,
Ваъдасига бевафо бўлган замон.
Қайси янгилик сенда эскирмади, чиримади?
Қанча замондошингни сен қайтара олдинг?
Унинг ҳавосида бургут асирга тушар,
Қулайди тоғ тепасидан югуриб юрган кийик.
Кўриб турибман, фазилатли одам ёнига ёмонни қўшиб,
Икковин баробар селинг суриб кетмоқда ўз оқими билан.
Агар инсон билганида ўз миқдорини
Мақтанмас эди хўжайин (сотиб олган) қули билан
Олдингдан ўтган кечаги кунни,
Бутун ер аҳли ожиздир қайтармоққа.
Шоирнинг марсия ва мадҳларида замондан норозилиги негизлари нафақат тақдир ва қисмат билан, балки атроф муҳитда ҳукм сурувчи нодонлик, адолатсизлик, жаҳолат каби иллатлар билан асосланади. Тўғри, бу мотивлар устози ал-Мутанаббийда ҳам кўп учрарди, аммо ал-Маарий бу мотивни турли-туман мажозий образлар орқали ифодалаб, мураккаб бирикмалар ясайди ва ўқувчидан тушуниш учун муайян ижодий ёндашишни талаб қилади ва у фикр тагмаъносига етиб борганда, ўзида маълум эстетик қониқиш сезади.
Ғазал жанрида ал-Маарий жуда кам ижод қилган ва маъшуқа тасвирида анъанавий васф қолипидан чиқмайди.
Шоир, асосан, ватанида истиқомат қилган ва Сурияни кам тарк этган. Сафарларда, масалан Бағдод сафарида, шоирнинг ёзган қасидаси анъанавий қолипда чегараланади, чунки у насиб ва турли васфлардан воз кечиб тўғридан-тўғри унда тўлиб тошган ватан соғиниш ҳиссиётини тўкиб сочишга ўтади ва мустаҳкам тузалган байтларда ватан соғинчини ифодалайди. Шоир кўр бўлганлиги учун шеърида аниқ предметлар тасвири кам учрайди, аммо хотираси яхши бўлганлиги ва ўқимишлилиги оқибатида давригача етиб келган тарихий, маданий-маърифий меросдан кенг фойдаланади ва ижодида ишлатади. Қадимги адабиёт, шеърият намояндаларини яхши билади. Қадимги бадавий қабилалар қаҳрамонлари, Қуръон оятлари, Инжил персонажлари – ҳаммаси асарларида фикрни ифода этиш учун жалб этилади.
Илк ижодида ал-Маарий қадимги анъанавий ва янгиланиш даврлари бадииятини бирлаштириб, уйғунлаштирди. Бир томондан, араб мумтоз шеърияти қонунларига амал қилиш кузатилса, иккинчи томондан, уларда шоирнинг ўзига хос дунёқараши, яъни дунёни ўзгача ҳис қилиш, гўзаллик ва шеъриятни баҳолашда ўзининг меъзонларига таяниш жиҳатлари сезилади ва бу хислатлар унинг ижодининг сўнгги даврларида устун кела бошлайди. Биринчи ижодий босқичида эcа анъанавий фахр ва марсияларида фалсафий руҳ, лирик ўйчанлик, хаёл оламига чўмиш каби белгилар аниқ кузатилади ва айни шу томонлар иккинчи босқич ижодида асосий ва ягона жиҳат бўлиб қолади. Араб адабиётида анъанага ёндашиб ёзиш вазифаси – бу асосий қадриятлар билан ҳисоблашиб, маълум образлар ва шакллар орқали қўйилган мақсадни ифодалаш эди. Шахсий тажриба унча инобатга олинмасди. Аммо индивидуал муаллифлик ижоди билан танилган ал-Мутанаббий, Абу Фирас ва бошқа шоирлар анъанавий шеърий мотивларни ҳаётга, аниқ воқеликка яқинлаштирдилар, шахсий реал ёки руҳий вазиятдан силжитдилар. Ал-Маарийда бу ижодий жараён ўз такомилига етди ва энг машҳур девони “Лузумиёт” да тўла намоён бўлди.
Агар биринчи девонида шоир ўзига хос йўл билан бўлса ҳам, анъанавий жанрлар талабига деярли бўйсуниб асарларини ёзган бўлса, бу девонда жанр бўйича тақсимлаш мутлақо учрамайди. Бу йирик девонга киритилган асарларда бошдан охиригача шоирнинг фалсафий-ахлоқий қарашлари ўз ифодасини топган.
Тўғри, ал-Маарий алоҳида янги фалсафий тизим яратмади ва бу маънода у соф файласуф эмас. Аммо девонида у коинот, мавжудот, борлиқ тўғрисида, диний эътиқодлар ва таълимотлар, инсон ва коинот, инсон ва дин, инсон ва жамият ва шунга ўхшаш бошқа турли масалаларни кўтаради ва умумлаштириб ўзининг ҳаёт фалсафасини яратади. Унда у башариятнинг тарихий тажрибасидан ва ўзининг узоқ умри, шахсий тажрибасидан келиб чиқади.
Мутафаккир сифатида у ахлоқий масалаларни ҳам кўтаради ва асарларида одамнинг яшашдан мақсади нимада, деган асосий саволни қўяди ва ўзи жавоб беришга ҳаракат қилади, қийналади, турли шак-шубҳаларга боради. “Лузумиёт” шеърларини биз тўла маънода фалсафий-ахлоқий лирика дейишга ҳақмиз. Шоир шеъриятда ўзининг кайфиятини, қарашларини, муносабатини тўла ифодалай олди ва улар орқали умумбашарий масалаларга чиқди.
Ўрта аср анъанавий шеърият тизими умумийликка даъват қилиб, ижтимоий ва шахсий ҳаёт мавзуларига умумлашган образлар кўлами орқали ёндашарди. Ал-Маарий шеърларининг фалсафий мазмуни реалликни англаб фақат шахсий ҳаёт тажрибасидан келиб чиқди. «Лузумиёт» девонида бошқа шоирлар шеърларидан фарқли ўлароқ, тарк этилган жойларга (шоир у жойларда аслида бўлмаса ҳам) соғинч, қабилалараро жанг-у жадаллар ва қаҳрамонлар тавсифи ҳамда шунга ўхшаган анъанавий омиллар учрамайди. Буларнинг ўрнига инсоннинг мураккаб ҳаёти тўғрисидаги ўйлар, фикр-мулоҳазалар юритилади ва улар турли шаклий қолипларда намоён бўлади. Вазнларни, қофияларини танлашда, шеър композициясини тузишда ал-Маарий асрлар давомида сайқалланиб етиб келган тажрибага таянди ва ўзи изланишда бўлди. Асосий байтдаги ташқи яхлит қофия кесимида мисралардаги ички қофиянинг турланиши, ундош қофияни турли ҳаракатлар билан ишлатиши, баъзида икки ундош ҳарфлар асосида қофиялаш, сўз ўйини, араб алифбоси ҳарфларидан мураккаб шаклда фойдаланиш, тагмаънолар, мажозлар, рамзларнинг кўп ишлатиши ал-Маарий шеърларининг ўзига хос услубини таъминлайди. Шундай қилиб, “Лузумиёт” бетакрор, беназир, унга тақлид қилиб бўлмайдиган асар бўлиб қолди. Зеро, тақлид қилиш учун шеърий истеъдоднинг ўзигина камлик қиларди. Бундай тақлидга шаҳд қилган шоирнинг дунёқараши кенглиги ал-Маарий даражасига етиши, ал-Маарий шахсиятига хос бетакрор маънавий-маданий бойлик, чуқур мулоҳазаларга мойиллик, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, ҳамда яна кўплаб қобилиятларга эга бўлиши лозим эди. Шу сабабли ҳам, Ал-Маарийнинг индивидуал муаллифлик ижоди ўрта аср араб мумтоз шеъриятида энг юксак поғона ҳисобланади. Ал-Маарий араб адабиёти тарихида янги жанр – фалсафий лирика жанрига тамал тошини қўйди ва ўзи бу жанрда етакчи ўрин эгаллади.
Араб қасидасининг асосий қисми – мадҳ жанрида ёзмай қўйганини шоир ўзи қуйидагича таърифлайди:

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish