Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet30/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

Қора ерга дафн этилишингдан олдин билмас эдим
Юлдузлар ҳам тупроққа кўмилар экан
Тобутида ётишингдан олдин кутмаган эдим кўришни
Радва1 одамлар қўлида кетишни
Уни олиб чиқишди, атрофида ҳамма йиғида
Мусонинг қичқиришидан Тур тоғи қимирлагандек
Етиб келишди гўр ёнига, аммо аллақачон дариҳи
Пайдо бўлиб қазилган эди барча қалбларда
Кафл бўлди ҳамду санолар ҳаётини қайтишига
У ўралган бўлса ҳам тарқалди ҳар томонлама
Оддий, лекин таъсирчан сўзлар билан шоир марҳумга муносабатини билдирмоқда. Уни юлдузга, Мадинаи мунавварадаги Радва тоғига ўхшатди. Дафн маросимида йиғлаганлар изтироби, Мусо пайғамбар Синодаги Тур тоғида чақмоқ чақиб гулдираган пайтида чеккан изтиробига ўхшатмоқда. Вафот этган одам фазилатлари туфайли одамлар қалбида боқий яшайди.
Ал-Мутанаббий ғазал жанрида ҳам яхши шеърлар ёзар эди, аммо улар ишқ-муҳаббат мавзусига бутун вужудини бағишлаган шоирлар шеърларидан фарқли ўлароқ, анча вазмин, сипо оҳангда ёзилган. Гўзал қизлар тўғрисида шундай дейди:
لبسن الوشى لا متجملات و لكن كى يصن به الجمالا
و ضفرن الغدائى لا لحسن و لكن خفن الشعر الضلالا2
Жимжимадор либос кийдилар чиройин кўз-кўз қилиш учун эмас
Аммо у билан яна қўшишди чиройга чирой
Сочларини ўришди ҳусн учун эмас
Аммо беркитган сочларда гўзаллик адашди.
Ҳикма (ҳикматлар) - жанрида ҳам ал-Мутанаббий катта мувафаққиятларга эришди, айни шу соҳада шоир катта шуҳрат қозонди. Ўзининг шахсий тажрибасидан ва илҳомидан келиб чиқиб, шоир ҳаёт қонунлари тўғрисида маслаҳатлар беради. Уларда у олижаноб, кучли инсонларни тараннум этади:
اذا انت اكرمت الكريم ملكته و ان انت اكرمت الئيم تمردا1
Агар сен олижанобга каромат кўрсатсанг, у сеники
Агар сен разилга каромат кўрсатсанг бир куни исён кўтаради.
Шоир ўзининг ўткир зеҳни билан бу оламда ҳамма нарса нисбий эканлигини тушунади, бир нарсага лойиқ бўлган, бошқасига зарар келтириши мумкинлигини англайди:
و ضع الندى فى موضع السيف بالعلا مضر لو ضع السيف فى موضع الندى2
Шабнамни тепадан қилич турган жойига тушиши зарардир
Зарар бўлгандек қилични шабнам тушган жойига қўйиш.
Яъни, шабнам қанчалик чиройли бўлмасин, у билан қилични ёнма-ён туриши зарар чунки қилич занглайди.
Қуйидаги афоризмларда биз аниқ ва теран фикрни кўрамиз:
فقر الجهول بلا قلب الى ادب فقر الحمار بلا راس الى رسن3
Қалбсиз нодоннинг адабга бўлган эҳтиёжи
Мисоли калласиз эшакни ўзанга бўлган эҳтиёжидир.
Ал-Мутанаббийнинг яна бир қатор ҳикматларидан намуналар:
Агар шер сенга тишларини кўрсатса,
У сенга табассум қилди, деб ўйлама,
Асирга тушган чиройли кийимларга хурсанд бўлмас,
Мархумни қувонтирмагандек чиройли кафан
Ҳар бир инсоннинг жасурлиги – унинг бойлиги,
Аммо доно кишининг жасурлигига ҳеч ким тенг келмас.4
Шунга ўхшаган ҳикматли сўзлар шоир заҳирасида жуда кўп, улардан кейинги авлодлар тўла баҳраманд бўлиб келмоқда. Бу ҳикматлар – ихчам ибратли фикрлар – афоризм тарзида тарқалиб оммалашди ва ҳаётий тажрибаларни англатди.
Шунингдек, шоирнинг заҳирасида ахлоқий, фалсафий мулоҳазалар ҳам кўп учрайди. Бу жанр бошқа буюк ўрта аср араб шоири Абу Ала ал-Маарий ижодида бошқа жанрлар таркибида лирик чекиниш сифатида намоён бўлади. Масалан, Мисрга бағишланган ҳафиф баҳрида ёзилган қасидада шоир шундай мулоҳаза қилади:


و تولوا بغصة كلهم منه وان سر بعضهم احيانا1
Биздан ҳам олдин одамлар замон билан бирга юрдилар,
Уларни ҳам қизиқтирган эди, бизни қизиқтирган нарсалар

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish