Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet23/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

Кўнглимни сақладим уни булғовчи нарсалардан,
Ўзимни баланд тутдим пасткашнинг неъматидан.
Байтда мисраларнинг ички қофияланиши кўзга ташланади.
Яна ал-Бухтурийнинг ўзига хослиги, у табиатни васф этиб, ажойиб шеърий лавҳалар яратди. Улар аниқ, жонли равишда табиат манзараларини кўрсатиб ўтар экан, шоирнинг таъсирчан, кузатувчан табиатидан далолат беради. Масалан, булутни васф этишда табиатни олдинги бир ҳолини, кейин қаттиқ шарқий шамол ас-сабо эсганда бошқа ҳолини тавсиф этади:
ذات ارتجاز كحنين الرعد مجرورة الذيل صدوق الوعد
مسفوحة الدمع لغيروجد لها نسيم لنسيم الورد
ورنة مثل زبير الاسد ولمع برق كسبوف الهند
جاءت بها ريح الصبا من نجد فانتشرت مثل انتشار العقد
فراحت الارض بعيس رغد من وشى انوا رالربا فى برد2
Момақалдироқ енгил нафасидан гуруллаган (булут)
Тортиб келар этагини ваъдасига содиқ.
Секин кўз ёш тўкар тушмасдан жунбушга,
Насим шамоли атиргул шамолидек майин.
Ана эшитилди овози шеър қичқириғидек,
Чақмоқ чақди ҳинд қиличи каби.
У билан етиб келди Наждан ас-сабо шарқ шамоли,
Тўкилди ёмғир ҳар томон мисли маржондек.
Ер яшнади салқин тушганда,
Турли алвонда нур остида ярқиради тепаликлар.
Биз мумтоз араб шеъриятининг VIII-IХ асрларда ривожланган, янгиланиш ва анъанага қайтиш каби босқичларини таққослаб жанрлар қўлланиши орқали тадқиқ қилар эканмиз ҳолатга, парадокс (яъни, бир-бирига тўғри келмаган ҳолатга) тўхталиб ўтишни лозим кўрдик. Шу даврда яшаб ўтган йирик араб танқидчилари ва адабиётшунослари қадимги ва янги шеърият борасида баҳс олиб боришар экан, мазкур бахснинг асосий муаммоси шеърнинг меъёри эди. Абу Таммом, ал-Бухтурий ва бошқа анъана тарафдорлари томонидан тикланган қадимги, исломгача бўлган шеърни юқори баҳолашидаги саъй-ҳаракати зое кетмади. Унинг устига Жоҳилия даври шеърияти намуналарини тўплаб, ёзиб юрган араб филологлари ушбу шеъриятни мукаммал, деб ҳисоблаганлар. Уларнинг фикрича, янги шоирлар қадимгиларининг ишларини ривожлантирди ва Жоҳилия даври шеърият тили билан алоқа узилмади. Парадокс шундаки, бутпараст санамларга ишонадиган шоирлар юқори баҳоланди, уларнинг байтларида сўз ёки ибора ишлатиши, қасида таркибида жанрлар сақланиши, образлари намуна ҳисобланди. Ислом кириб келгандан кейинги шеърият эса, анча заиф, деб топилди. Улар мусулмон шоирларининг асарларида хатолар кўп учрайди, деб таъкидлашган.
Машҳур араб филологлари, хусусан, Ал-Асмаий ва Ибн ал-Арабийга тааллуқли кўплаб латифалар сақланиб қолган. Уларга кўра, ушбу филологлар “қадимги” лар каламига мансуб деб топган шеърларига юксак баҳо беришар, бироқ ўша шеърлар “янги” шоирларга тегишлилигини билгач эса, дарров уларни рад этишар эди.
“Янги” адабиётга бундай назар билан қараш мусулмон давридаги
асарларни етарли даражада баҳоланмасликка олиб келди. Ҳаттоки, буюк араб адиби Ал-Жоҳиз ўз асари машҳур бўлишини истаса, уни қадимги шоирга тегишли қилиб кўрсатиши лозимлигидан нолиган.
“Янги” шоирнинг қадру қиммати пасайган, унинг ҳақ-ҳуқуқлари
эътиборидан ҳоли бўлган. Бундан келиб чиқиб, “янги” шоирларнинг ўзлари ҳақидаги ва филологларнинг улар тўғрисидаги қарашлари номутаносиб бўлганлигини кузатиш мумкин. Шу билан бир қаторда, “янги” шоирлар орасида “қадимги”ларга ўхшашни ва улар даражасига етишни истовчилари ҳам бўлган. Буларнинг барчаси ўтмиш билан ҳозирги замон, кўпхудолик билан ислом муаммосига бориб тақалган.
Биринчилардан бўлиб, филолог Ал-Асмаий (832 й. ваф.эт.) вазиятнинг парадоксли эканлигини тушуниб етиб, айнан исломнинг шеърият сифатига таъсири муаммосини кўтариб чиққан. Устози Абу Амир ибн Ал-Аълонинг шоир ҳақидаги фикрини кайтариб, исломдан кейин яшаган шоирлар ислом ва пайғамбар зикр этилганлиги учунгина ёкиши мумкин, улар яхши ишланган, аммо ёқимлилиги йуқ, деб таъкидлайди1.
Филологлар шеъриятга диний қарашларнинг киритилиши билан унинг асл табиати ўзгариб, анъанавий кўринишини йўқотади, “қадимги”лар изидан қолиб, натижада шеърият “заифлашади”, деган ғояни илгари сурадилар.
Ал-Асмаий ҳам ўзидан олдинги барча филологларнинг фикрига қўшилган ҳолда, “қадимги” шеъриятнинг “янги”сидан устунлигини тан олади. Диний томондан у “янги”лар тарафида бўлсада, янги мазмун ислом билан боғлиқ бўлиб, шеъриятни “қадимги”лар йўлида қолдириб, унинг поэтикаси, образларидан фойдаланишга даъват этади. Бундан куйидаги хулосага келиш мумкин: ҳамма шоирлар ИмрулҚайс, Зухайр, Ан-Набиғалар изидан бориши шарт, зеро шеърият йўли айнан “қадимги” шоирлар йўлидир. Акс ҳолда эса, “янги” шоирлар омадсизлик томон юз тутадилар. Ал-Асмаий барча шоирларни икки катта тоифага ажратади: фаҳл ва фаҳл бўлмаган. Аммо фаҳл бўлмаганлар орасида фаҳлларга яқинлашадиган бир неча даражаларни ҳам кўрсатиб ўтади.
Ал-Асмаий шоирнинг фаҳл унвонига сазовор бўлиши учун иккита шарт бажарилиши кераклигини таъкидлайди:
Биринчидан, шеърият шоир учун ҳаётидаги энг муҳим нарса бўлиши шарт. Масалан, исломгача бўлган даврда машҳур саналган Антарани у фаҳл, деб билмайди: шоир фақатгина поэтик жиҳатдан қобилиятга эга бўлган аскар, холос, - дейди у.
Иккинчидан, шоирнинг бошқа шоирлардан устунлигини намоён қилувчи бир неча шеърлари, яъни қасидалари бўлиши шарт.
Ал-Асмаийнинг энг машхур асари “Фаҳл шоирлар китоби” деб номланади. Ушбу филолог “қадимги” шеъриятни танқид қилиш мумкинлигини кўрсатиб, шу танқид йўналишларининг ривожланиш босқичларини ишлаб чиққанлардан бири саналади. ХХ аср адабиётшуноси Эхсон Аббос IX аср бошидаги араб танқиди замонавий шеъриятда рўй бераётган чуқур ўзгаришларни ифодалай олишга қодир бўлмаган, деб ҳисоблайди. Чунки Ал-Асмаий ҳам ўз асарида VIII-IX аср бошларида ижод этган машҳур шоирлар саналмиш Башшар Ибн Бурд, Муслим Ибн ал-Валид, Абу Нувос, Абу ал-Атаҳияларни зикр этмаган. IX аср биринчи чорагигача яшаган мазкур филолог учун изланиш предмети бўлиб юз йил олдин яшаб ижод қилган Умавийлар даври шоирлари хисобланган. Бу эса, адабий жараённинг танқидда объектив ва тўла акс этмаганлигини кўрсатиб беради. Лекин ўша жараён ҳам ўз йўлича танқидга таъсир ўтказган, ҳамда “қадимги” ва “янги” шеърият тўғрисидаги қарашларда тўнтаришларга шарт-шароитлар яратиб берган.
Шундай қилиб, VIII асрнинг иккинчи ярми ва IX аср бошларида исломгача бўлган давр ҳамда мусулмон шеъриятига нисбатан янги муносабат пайдо бўлганлиги аниқ кўзга ташлана бошлади. Эски қадриятларнинг ўша даврда ҳаддан зиёд юқори баҳоланиши, араб-мусулмон жамияти мафкурасидаги ўзгаришлар билан узвий боглиқ эди. У ҳам бўлса, араб бўлмаган мусулмон халқлар ҳаракатига асл арабий қадриятларни қарши қўйиш тамойилиниг ҳукм суриши эди.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish