Улар сенинг қудратингга тобеъ бўлдилар, чунки бу қудрат
Улар учун гўё ўлимдек, етиб келса йўқдир унда ор.
Яъни, ўлимда ор йўқдек, мақталган шахснинг қудратига тобеъ бўлишда ор йўқ, шунчаки у буюк салобатли. Худди шу фикрни қадимги шоир ан-Набиъада учратамиз:
عيرتنى بنو ذبيل رهبته و هل على بان اخشاك من عار؟1
Зубайл ўғлонлари ундан қўрқасан деб тана тоши ёғдиришди менга,
Аммо сендан қўрқиш мен учун ормиди?
Абу Таммомда фалсафий мулоҳазаларга мойиллик бор эди. Уларда шоирнинг дунёқараши, ҳаётга муносабатлари намоён бўлади:
ثم انقضت تلك السنون و اهلها فكانها و كانهم احلام2
Сўнг ўтиб кетди ўша йиллар ва ўша яшаган дўстлар,
Гўё улар эди фақат туш, орзу бўлиб қолди.
Абу Таммомнинг маслакдоши ва шогирди ал-Бухтурийда ҳам шу фикрни учратамиз:
و ايامنا فيك اللواتى تصرمت مع الوصل اصغاث و احلام نائم3
Ўтиб кетган ўша кунларимиз
Васл ила айланди орзу билан мудроқ тушга.
Абу Таммом ва ал-Бухтурийнинг ҳикматли сўзлари замондошлари орасида кенг тарқалди. Абу Таммом ўзига (кўнглига ва нафсига) хитоб қилади:
لا تنكرى عطل الكريم من الغناء فالسبيل حرب للمكان العالى
Олижаноб одам бойликдан маҳрум бўлишни инкор этмас,
Сел оқими ета олмас баланд маконларга.
Бу ерда олижаноб, кароматли инсон – ал-Карим баланд макон билан таққосланади, ҳақиқатда селнинг оқими унга етолмайди.
Ал-Бухтурий устози билан ҳамнафас:
دان الى ايدى العفاة و و شاسع عن كل ند فى الندى و ضريب
كالبدر أفرط فى العلو و ضوءه للعصبة السارين جد قريب1
Менга яқинлашди яхшилик қўли,
Лекин барибир у узоқдир, тенг ва бир хил кўрсатмайди каромат.
У гўё тўлин ойдек, баландда чақнайди у,
Туюлар нури ўтган кетганга жуда яқиндек.
Абу Таммом ҳикматидан яна бир намуна:
و اذا اراد الله نشر فضيلة طويت اتاح لها لسان حسود
لولا اشتعال التار فيما جاورت ما كان يعرف طيب عرف العود
Қачонки Аллоҳ хоҳласа фазилатни тарқатишни,
У йўқ бўлиб кетарди ҳасадчилар тилига тушиб.
Агар ёнмаса олов бўлиб нимагаки яқинлашганда
Ўшанда билмас эди яхши одам унинг кучини.
Умуман олганда Абу Таммомнинг услуби анча мураккаб, унга қадимги образлар, иборалар, анъаналар жалб қилиниб, ўзига хос шеърий олам яратилади. Лекин шоир ўз марсияларида ниҳоятда самимий, чунки ғамлик ҳис-туйғуларини фақат ўлимидан таъсирланган инсонга бағишлайди. Шундай марсиялардан бирини халифа Маъмун даврида душман зарбасидан ўлган таниқли лашкарбоши Муҳаммад ибн Ҳамид ат – Тусийга бағишлаган. У қуйидаги байтлар билан бошланади:
توفيت الامال بعد محمد و اصبح فى شغل عن السفر
فتى مات بين الضرب و الطعن ميتة تقوم مقام النصران فاته النصر2
Умидлар сўнди Муҳаммаддан сўнг,
Ҳарбий юришдан тўхтаб кетди у бошқа сафарга.
Зарба ва санчиқлар орасида ўлди бу йигит, аммо ўлими
Ғалаба мақомидан баланд, ғалабани бой берган бўлса ҳам.
Анъанага қайтиш босқичида шоирларнинг марсиялари умуман самимий бўлиб, бу жиҳатдан бадавий шоирларнинг марсияларига ўхшар эди. Айниқса, ал-Бухтурийнинг замондоши, забардаст шоир Ибн ар-Румий (835-896) анча содда тилда битилган, лекин таъсирчан, аламли марсиялар ёзган. Балки бунинг боиси унинг оғир ҳаёти ва фарзандларини йўқотишидир. Ўртанча ўғлининг ўлимига ёзилган марсиядаги келтирилган қуйидаги байтлар унинг ғам – андуҳини ёрқин ифодалайди:
و اولادنا مثل الجوارح ايها فقدناه كان الغاجع البين الفقد
لكان مكان لا يسد اختلاله مكان اخيه من جروع و من جلد
هل العين بعد السمح تكفى مكانه؟ ام السمع بعد العين يهدى كما تهدى
Do'stlaringiz bilan baham: |