Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet22/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

Фарзандларимиз мисли жисмимиз аъзоси
Ҳар бирини йўқотиш бўлди фожеа
Ҳар бирининг ўз ўрни бор, унинг кетиши
Алам андуҳда кам бўлмади акаси ўрнидан
Қулоқдан сўнг босарми кўз эшитишда ўрнини
Кўздан кейин қулоқ олиб борарми тўғри йўлдан?
Ибн ар-Румий барча жанрларда ижод қиларди, лекин ҳижо жанри унинг ижодида алоҳида ўрин тутади. У мадҳларни кўп ёзмас, такаллуф ила ҳомийларни мақтамас эди. Балки машаққатли ҳаёти, табиатининг муросасизлиги, асл араблардан бўлмаганлиги уни анча жахлдор, оламга танқид кўзи билан қаровчи қилиб шакллантирди. Биз намуна сифатида келтирган байтлар ваъдасида турмаган, масъулиятсиз “дўстига” қаратилган:
بذل الوعد للاخلاء سمحا و ابى بعد ذلك بذل العطار
فغدا كالخلاف يورق للعين و يابى الاثمار كل الاباء1
У дўстларга саховатдан ўзида йўқ ваъда қилди
Аммо воз кечди ундан сўнг ато этиш ваъдасидан.
Эртага тол дарахти каби барглайди кўз-кўз қилиб,
Аммо мева беришдан воз кечади асло.
Такаббур, гердайиб узун бурнини осмонга кўтариб юрадиган одамга Ибн Румий қуйидаги ҳажвни бағишлади:
اذ كان انفك هكذا فالفيل عندك افطس
و اذا جلست على الطريق و لا ارى لك تجلس
قيل: السلام عليكما فتجيب انت و يخرس
Сенинг бурнинг шунчалик бўлса-да,
Филнинг бурни олдида пучуқдек кўринар.
Агар ўтирсанг сен йўл бошида,
Кўринмайсан кўзимга унинг ортидан.
Иккаловингга “ассаламу алайкум” дейилганда
Сен ёлғиз жавоб берсанг, ҳайратда қолишар.
Яъни, шоир гердайган бурунни эгаси ёнидаги бошқа одамга айлантиради ва “иккалангизга ас-саламу алайкум” деганда ўша киши ва унинг бурни назарда тутилади.
Ибн ар-Румийнинг танқидий қарашларига яна бир шоир – Диъбил ал-Хузаий ҳамнафас эди. У ҳам одамлар бахиллигини, хулқи ёмонлигини, адолатсизлигини, зулм етказувчиларни ҳажв қилганда, ҳеч кимни аямас эди, ҳатто халифаларни ҳам. Аббосийлар сулоласидан бўлган саккизинчи халифа ал-Муътасам ибн ар-Рашидга қаратиб ёзган ҳажви оммага кенг тарқалди. Бу ҳажвда шоир “ал-Каҳф” сурасидан образлар ишлатди:
ملوك بنى العباس فى الكتب سبعة و لم تاتنا عن ثامن لم كتب
كذلك اهل الكهف فى الكهف سبعة خيار اذ عدوا و ثامئهم كلب
وانى لاعلى كلبهم عند رتبة لانك ذو ذنب و ليس له ذنب1
Китоблар бўйича Аббосийлар шоҳларининг сони еттита,
Аммо саккизинчи тўғрисида хабар бермайди бизга китоб.
Шунингдек ғорда аҳл ал-каҳф сони еттита бўлган,
Яхши ўғлонлар улар, агар саналса саккизинчиси ит.
Мен қўяман итларининг мартабасин сендан юқори,
Чунки у бегуноҳ, сен эса ботгансан гуноҳга.
Ибн ар-Румий, Диъбил ал-Хузаий анъанага қайтиш босқичининг танқидий мавқесини танлаган шоирлардир.Улар ижодида биз ҳижо жанри орқали машаққатли ҳаёт зарбалари ва ларзаларига қарши очиқ эътирози ва исёнини кўрамиз.
Юқорида зикр қилганимиздан араб шеърияти анъанага қайтиш босқичида яна бир жанр – васф жанрининг мавқеи яна тикланди, у мазмунан ва шаклан бойиди. Бир томондан улар аждодларидан етиб келган мавзулар – жангларни, туя, от, саҳродаги ов васфларини ривожлантирдилар. Иккинчи томондан, мавзу кўлами кенгайиб, энди денгиз, бўстонлар, зиёфатлар, қасрлар васфлари кўпайди. Янгиланиш шоирлари зиёфатларни, овни васф этиш билан кифояланар эдилар. Анъана тарафдорлари бу жанрга санаб ўтилган мавзулар билан бир қаторда жанглaр, табиат, иморатлар васфларини киритиб, уни бойитдилар. Бу жанрда анъана босқичи забардаст шоирлари орасида, айниқса, ал-Бухтурий асл араб қабиласидан чиққан бўлиб, саройда хизмат қилди, мадҳлар ёзди. Бу мадҳлар сунъий тараннум бўлмасдан, унда инсоний жонли образ яратишда муваффақият қозонди. У ҳам анъанавий образларга мурожаат қилар эди, аммо анъана унсурларини маҳорат билан ишлатиб, уларга янги жилва беради ва нафис шеърий маданият яратади. Унинг фикрича шеър – ҳақиқий илҳом самараси бўлиши лозим эди, шунинг учун унга мантиқий, ақлий ёндашишни завол келтириш деб билди.
Шунинг билан бирга, Ал-Бухтурий даврининг шеъриятига иморатсозлик санъати обидаларини куйлаб, янгилик киритди. Шу давргача ҳеч ким у каби чиройли иморатларни, ҳовузларни, сунъий боғларни шунчалик нозик дид билан, диққат билан батафсил васф қилмаган. Қадимги форс подшоҳлари қасрлари, халифалар қурган иншоотлар, ҳовузлар, айвонлар, пештоқларнинг гўзаллиги унинг синчков назаридан қолмайди. Шуниси қизиқки, Хусрав айвонини васф этган қасида қуйидаги байтдан бошланади:
صنت نفسى عما يدنس نفسى و ترفعت عن جدا كل جبس1

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish