Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси


Мумтоз араб адабиёти илк босқичида насрнавислик ва унинг жараёнлари



Download 0,96 Mb.
bet25/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

3.3. Мумтоз араб адабиёти илк босқичида насрнавислик ва унинг жараёнлари
Аббосийлар даврида шаҳарда илмий-адабий насрнавис адибларнинг энг маълумотли доиралари фаолият юритди, улар илмий, расмий ва бадиий насрни ривожлантирдилар. Уларнинг асарларида кўп миллатлар вакиллари учраб, умуман олганда араб-мусулмон маданияти ривожига катта ҳисса қўшдилар.
VIII асрнинг иккинчи ярмида жанрлар шаклланишига бир омил асос бўлган, у ҳам бўлса оламни англашда нафақат ҳиссий, балки ақл-заковат билан идрок этиш зарурлиги эди. Бу хислат шу давр араб адабиётида, айниқса насрий жанрларда, ўзаро хослик касб этдди. Бадиий ижоднинг асоси ўша давр адиблари наздида фақат бадиий тўқима сифатида тан олинмайди. Шу даврда вужудга келган ва “адаб” номини олган асарларда бадиий ижодни илмий ижоддан ажратиш қийин. Ёзма насрий адабиёт жанрларининг ўртасида аниқ чегара бўлмаганлиги сабаб, турли тарихий-жуғрофий асарларда, филологик масала кўтарилган рисолаларда бадиий унсурлар кўп учрайди. Булар сунъий равишда киритилган ҳикоялар, латифалар, шеърлар ва бошқа бадиий унсурларни қамраб олади. Кўпинча сажъда ёзилган бу рисолаларда илмий мулоҳазалар бадиий тўқима билан, бадиий тўқималар эса ҳақиқий воқелик фактлари билан аралашиб кетади. Бу анъана кейин ҳам давом этган. Масалан, ҳатто Х асрда яшаган бағдодлик ал-Маъсудининг “Олтин сочма” (“Муруж аз-заҳаб”) ва бошқа асарларида тарихий ва сафар кузатишлари билан бир қаторда, турли афсоналар ва бадиий тўқималар жой олган.
Адаб жанри ўқувчиларнинг кенг тарқалган севимли жанрига айланади ҳамда ўзида маърифий, дидактик ва кўнгилочар жиҳатларни мужассамлаштиради. Адаб жанрига тамал тошини қўйган деб, араб мумтоз адабиёти “олтин давр”и илк босқичининг ёрқин намояндаси Абдулла ибн Муқаффа (720-756) ҳисобланади. Асли форслардан бўлган бу истеъдодли адиб араб ва форс маданиятлари билимдони бўлиб, халифалар саройида котиблик лавозимида хизмат қилиб келди. Араб тилига форс ва ҳинд тиллардан кўп асарлар таржима қилган. Айни ибн Муқаффа адаб жанри зиммасига мусулмон кишисини тарбиялаш вазифасини юклади ва ярим дидактик (насиҳатгўй), ярим бадиий услубда асарларини инсоний илмлар (адабиёт, тарих, фалсафа ва ҳоказо) мажмуаси билан таништиришга йўналтирди.
Унинг рисолалар сифатида ёзилган асарлари дастлабки адаб жанрида ёзилган асарлардан ҳисобланади. Улар араб зодагонлари хулқларини юмшатиш мақсадида ёзилган бўлиб, у мусулмон жамиятига яҳши ахлоқий қоидалар киритишга қаратилган эди. Ибн Муқаффа учун эса қадимги Эрон давлатчилиги, сосонийлар сулоласига мансуб Эрон шоҳлари намуна бўлган, араб халифалиги давлат тизимини эса танқид остига олган.
Ибн ал-Муқаффа рисолалари негизида ақл-заковатни юксалтириш ва фаолиятда улардан келиб чиқиш, танқидий қараш, озод фикр юритиш каби ғоялар бор эди. Шунингдек мансабдор кишиларга, хусусан ҳокимларга қаратилган маслаҳатлар, нафсни тийишга даъват, ўқимишли инсонлар йўлидан юриш тавсиялари бор эди.
Ибн ал-Муқаффага катта шуҳрат келтирган яна бир фаолият бу ҳинд ибратли ҳикоялари “Калила ва Димна”ни араб тилига таржима қилишидир. Бу оддий таржима бўлмасдан, адиб матнга кўп ўзгартиришлар киритди, мусулмон динига риоя қилиб Қуръондан оятлар, арабларнинг мақол ва маталларини қўшди. “Калила ва Димна” ҳайвонлар образлари орқали инсоний муносабатларининг мураккаб манзараларини кўрсатади ва шарқ халқларининг ҳикматларини ўқувчига етқазади. Бу китоб бундан кейинги араб адабиётига катта таъсир кўрсатди. Адиблар унга ҳозирги кунгача мурожаат қилиб келишмоқда. Шубҳасиз, бу асар инсон хулқ-атвори шаклланишига таъсир кўрсатмасдан қолмади.
“Калила ва Димна”нинг арабча вариантидан қилинган таржималар орқали бу ҳикоялар Европага танилди, ХIII асрда олдин юнон, сўнг славян, яҳудий, лотин тилларига таржима қилинди. Сўнг ХIV асрда Европада Уйғониш даврида барча Европа мамлакатларига тарқалди ва жаҳон маданияти қисмига айланди. Адаб жанри билан бир қаторда, фирибгарлар тўғрисида қиссалар (ҳикоялар), шахсий ва расмий мактублар билан бир қаторда ёзишма тусини олган ва бадиийлашган “расаил” жанри ҳам кенг тарқалди. Девонхонадаги котиблар айниқса бу жанр ривожланишига катта ҳисса қўшдилар, чунки улар чиройли сўз, нутқ шайдоси сифатида маълум бир даврани ташкил қилиб, бу санъатга алоҳида аҳамият бердилар. Умуман, Аббосийлар даврида чиройли сўз санъати эгасига, фикрлаш доираси кенг, ақл-заковатли инсонларга эътибор ошди. Айниқса, сўз устаси, махсус тайёргарликсиз шеър (бадиҳа) тўқий оладиган ҳозиржавоб шоирлар саройда шуҳрат қозонганлар.
Шу даврдан бошлаб уйларида турли адабий учрашувлар ўтказадиган вазирлар, амирлар, беклар, бой савдогарлар орасида ҳомийлик ҳаракати бошланиб кетди. Халифанинг ўзи бу ҳаракат бошида турар эди. Кўпинча у адабий дидни шаклланишига қўл урар эди. Саройларда адиблар ва олимларнинг кўплаб хозир бўлиши ҳокимнинг салоҳиятидан далолат берувчи омил эди.
VIII асрдан бошлаб филологик илмлар ривожланиб кетди. Бу соҳада жуда кўп назарий ишлар яратилди. Аруз илмини ишлаб чиқиш, адабиёт қонунларини англаш, ифодавий-тасвирий воситаларни ажратиб, тартибга солиш каби ишлар эстетик дунёқарашларни ўзгартирди ва дидларни шакллантирди. Ўрта аср адабий танқидчилигида адибнинг, шоирнинг ўрни тўғрисида тушунча пайдо бўлди.
Бу борада халифа оиласидан чиққанлиги билан машҳур бўлган, адабиётга ва ижодга меҳр қўйган Ибн Муътазнинг (863-908) ўрни алоҳида аҳамиятга эга. У ўзининг “Китаб ал-бадиъ” асарида араб шеъриятидаги сўз санъатларни таснифлайди ва янги услубга хос жиҳатларни ажратади. Ҳар бир сўз санъатини таърифлайди ва мисоллар орқали қўлланишини кўрсатади. Умуман олганда, у бадиий ижоднинг қонунларини топишга, тасвирий-ифодавий воситаларнинг моҳиятини англашга ҳаракат қилди. Ибн ал-Муътазнинг “Янги услуб китоби” араб тилининг образлар тизимини биринчи бўлиб таснифлаган ва ўз замонаси шеъриятининг ҳарактерини кўрсатган асар ҳисобланади. Адиб асаридан сўнг илмий-бадиий истемолга ал-балаға, ал-фасаха, ал-байан, фосиҳ, илму-л-маъно ва бoшқа истилоҳлар кириб келди, бадиий санъатлар - истиора, тазод, тажнис, мутобақа, ташбиҳ ва бошқа номларга эга бўлди. Ибн ал-Муътаз ишини Аскарий ўзининг “Китаб ас-синъатайн”, Қудама ибн Жаъфар “Нақд аш-шеър” асарларида давом эттиришди. Ибн ал-Муътаз ва бошқа янгиланиш даври адиблари ижодида шу даврнинг 5 тамойилга таяниши кузатилади:

  1. Ақл-заковатни устувор қўйиш;

  2. Сўзга сиғиниш;

  3. Мувозанат сақлаш, мантиққа амал қилиш;

  4. Таснифлашга риоя қилиш;

  5. Масхара – кулиш орқали тарбиялаш.

Бешинчи тамойил янгиланиш даври машҳур адиби Жоҳиз (775-869) ижодида ўз такомилини топди. Жоҳиз масхара қилиш тамойилини тарбиялашдаги энг таъсирчан ва фаол омил, деб ҳисобларди. Ва у ҳақиқий сатирага тамал тошини қўйди. Ундан олдин “кулиш” ҳақиқий сатирадан узоқ турарди, аксарияти содда ва қўпол кўринишда учрар эди. Душман устидан кулиш кўпинча қарғишга ўхшаб кетар эди ва “ерингни суғормасин ёмғир сувлари” каби иборалардан бошланарди. Инсоннинг ташқи кўринишидаги камчиликлари, хунуклиги, бўйи-басти, ҳатто касали – ҳаммаси кулгу объекти бўлиши мумкин эди. Жоҳиз эса муайян образлар ва типлар устидан кулади, унинг ҳажви жаҳолат ва нодонлик, калтафаҳмлик ва такаббурликка қарши қаратилган бўлиб, баъзида нафис юмор билан, баъзида аччиқ истеҳзо билан ҳукм чиқаради. Масалан, Қуръон маъноларини яхши тушунмасдан ўзини “қори” ҳисоблаган ёки нодон бўла туриб баландпарвоз сўзлар билан ўзини доно кўрсатмоқчи бўлган одамларнинг устидан кулади. Жоҳизнинг услуби ўзига хос бўлиб унда ҳазил-ҳузул халқчил иборалар жиддий масалаларда ва аксинча арзимаган кичкина оддий ҳаёт сюжетида баландпарвоз жўшқинлик пайдо бўлиб, бу усулнинг ўзи кулгули вазият яратади. Бундай ҳажвни тушуниш учун ўқувчи тайёр бўлиши керак эди. Шу йўл билан жаҳолат, нодонлик устидан кулиб, Жоҳиз ақл-заковатни тараннум этарди. Жоҳизнинг ҳажвий асарлар ёзишини Таухидий, Абу Дулаф, Ибн Абд Раббиҳи ва бошқа ўрта асрлик адиблар давом эттирдилар. Масалан Ибн Абд Раббиҳи мутакаллимлар орасида учрайдиган гердайган нодон кимсалар устидан кулиб, улар ўз мажлисларида “Каҳв” сурасидаги ғорда ухлаб қолганларнинг ити қайси рангда бўлганлиги тўғрисида жиддий муноқашалар олиб боришларини масхара қилади.
Жоҳиз ўз асарларида сўз билан, шу жумладан, аччиқ истеҳзоли сўз билан одамни тарбиялаш мумкинлигига қаттиқ ишонади. Сўз таъсирида инсон покланади, одобли бўлади, яхшиланади. Ажаб эмас, ривоятларда қаҳрамон сўз устамони бўлганлиги учун ютиб чиқади.
Мантиқ, чиройли ибора, наҳв ва сарф қоидаларидан тўғри фойдаланиш, тўғри талаффуз қилиш кераклиги, буларнинг ҳаммаси Жоҳиз назаридан қолмаган. Ўзи асарларида бу талабларга амал қилиб, адаб жанрининг ажойиб намуналарини яратган. Уларда такаллуфларга, баландпарвоз ибораларга, сажъга кўп берилмасдан, жиддий ва чуқур далилларга таянган ҳолда илмийликни ҳазил билан аралаштириб, ўзига хос услуб яратди. Ўзи бу услубини машҳур асар “Китаб ал-ҳаяван” (“Ҳайвонлар тўғрисида китоб”)да шундай таърифлайди:
قد عزمت - والله الموفق – ان اوشح هذا الكتاب و افضل ابو ابه بنوادر من ضروب الشعر و ضروب الاحاديث ليخرج قارئ هذا الكتاب من باب، من شكل الى شكل فانى رايت الاسماع تمل الاصوات المطربة و الاغانى الحسنة و الاوتار الفصيصة اذا طال ذلك عليها. 1
Мен Аллоҳни мувофиқлиги билан бу китобга зийнат беришга жазм қилдим ва бобларига шеър ва ҳикоялардан ажойиб нодир намуналар киритишни афзал кўрдим. Ўшанда бу китобни ўқиётган бобдан-бобга, шаклдан-шаклга ўтади. Ҳақиқатда кўрганман – қанчалик овозлар ёқимли, ашулалар чиройли, торлар жарангдор бўлмасин, агар ижроси чўзилиб кетса, қулоққа барибир зерикарли туюлади.
Жоҳиз кўп жанрларда ижод қилди, аммо унинг асарларида сатира ва адаб жанрлари ўз такомилига етди. Умуман олганда, Жоҳизни араб адабиётида тутган ўрни беқиёс, чунки у ўзининг “Китаб ал-ҳаяван”, “Китаб ал-баян ва-т-табйин”, “Китаб ал-бухала” ва бошқа 200 дан ошиқ асарлари билан янги услубни ўзлаштириш, тилга алоҳида эътибор бериш, адабий асарларга нисбатан дидни шакллантириш ва бу борада янги қадриятларни ва мезонларни ишлаб чиқишда замондошларига ва кейинги авлодларга катта таъсир кўрсатди.
Шундай қилиб, янгиланиш даврида адабий майдонга Ибн Муқаффа, Ибн ал-Муътаз, Жоҳиз каби адиблар кириб келиб, уларнинг ижоди ҳам илмий томондан, ҳам адабий-бадиий томондан катта аҳамиятга эга. Улар ўзларида араб, форс, қадимги юнон маданиятини мужассамлаштирган, дунёқараши кенг, Қуръони карим ва ҳадисларнинг билимдони, тарих ва фалсафадан яхши хабардор шахслар сиймосини ифодалаб, мумтоз араб адабиётининг илк босқичидаёқ кенг қамровликни таъминладилар ва ривожига йўлладилар.
Жоҳиз ва Ибн Қутайба ўз замонасининг машҳур хатиблари – нотиқлари эди. Умуман, Аббосийлар сулоласи тахтга келгандан сўнг ал-хитаба – нотиқлик санъати ўз мавқеини йўқотмаган, чунки чиройли, жўшқин, таъсирчан сўз айтувчи нотиқлар янги ҳукмдорларнинг манфаатини кўзлаб уларни адолатпарастлигини олқишлаб мақтар, олдинги Умавийлар сулоласини ёмонлаб, зулм ва адолатсизликда айблар эдилар.
Жоҳиз фалсафа ва мантиқдан келиб чиқиб, ақл-идрокка ишонган муътазилийларнинг нотиғи эди. Ибн Қутайба эса шиаларга қарши бўлиб, аҳл ас-сунна (суннийлар) томонида нотиқлик қилган.
Аббосийлар сулоласининг илк даврида ёзма насрда расаил жанри турли кўринишларда жуда ривожланиб кетди. Расмий ёзишмалар – ал-расаил ад-дивания – Аббосийлар даврида девонхоналарнинг аҳамияти янада ошгани билан боғлиқ бўлиб, котиблик санъати етук даражага чиқди. Шунингдек, ар-расаил ал-ихвания – биродарлик ёзишмалари ўз қоида ва анъанавий шаклларига бўйсунган ҳолда кўп бадиият унсурларини ўзида мужассамлаштирган. Бора-бора бу жанр тоза адабий тус олиб, сунъий равишда ёзишма шаклини сақлаб қолади.
Аббосийлар ҳукмдорлигининг илк даврида имзо санъати – ат-тавқиъат ҳам ўз маромига етди. Одатда халифалар ёки вазирлар уларга келган хатларга (шикоят ёки илтимосларга) ўз муносабатини билдириб лўнда сўз санъатини (ал-балаға) ишлатиб, аниқ ва лўнда ҳукмини чиқариб имзолари ёнига 1-2 жумла ёзиб қўяр эдилар.
Қуйида Жоҳизнинг ўзида расаил ва адаб жанрлар сифатларини мужассамлаштирган асаридан парча келтирамиз. Унда у ҳасадгўйлик каби хислат тўғрисида мулоҳаза олиб боради:
الحسد – ابقاك الله – داء ينهك الجسد، و يفسد الاود، علاجه عسر، و صاحبه ضجر. و هو باب غامض، و امر متعذر، فما ظهر منه فلا يداوى، و بطن منه فمداوية فى عناء.
الحسد عقيد الكفر ، حليف الباطل، وضد الحق، و حرب البيان، و قد ذم الله اهل الكتاب فقال: و كثير من اهل الكتاب لو يردونكم من بعد ايمانكم كفارا حسدا من عند انفسهم من بعد ماتبين لهم الحق فمنه تتولد العداوة و هو سبب كل قطيعة، و منتج كل وحشة، و مفرق كل جماعة، و قاطع كل رحم بين الاقرباء، و محدث التفرق بين القرناء، و ملمح الشربين الخلطاء، يكمن فى الصدر كمون النار فى الحجر، و قد قال بعض الاعراب: ما رايت ظالما اشبه بمظلوم من حاسد: نفس دانم، و قلب هائم، و حزن ملازوم1
Ҳасад – Аллоҳ сени сақласин (ундан), жисмни кемирувчи, оғир ҳолатни янада ёмонлаштирувчи иллатдир. Даволаниши қийин, йўлдоши – безовталик, ташвиш. У чигил оғир нарса, зоҳири – бедаво, ботинининг давоси мушкул.
Ҳасад куфр ва ёмонликнинг иттифоқчисидир, у ҳаққа қарши, очиқ ишнинг душмани. Аллоҳ аҳл ал-китобни койиб деди: аҳл ал-китобдан кўплари сиз имон келтирганда, сизни рад этдилар ва улар олдида ҳақ очилганда ҳасаддан кофирларга мойил бўлдилар.
Ундан (ҳасаддан) адоват туғилади, у орани бузилишига сабаб, бегоналашишга олиб келади, жамоа ичига тарқоқлик солади, яқинлар орасида раҳм-шафқатни йўқотади, биродарлик ришталарини узади, дўстлар базмини тарқатади. У кўкракда гўё тош ичида ёниб турган оловдек кўмилиб беркинади. Баъзи бадавий араблар у тўғрисида шундай деб айтишган: Мен ҳасаддан мазлумга ўхшаб қолган, ўзига золимлик қилган ёмонроқ золимни кўрмадим. Чунки, унинг кўнгли синиқ, қалби вайрон, ҳафалик унга доимо йўлдош”.
Жоҳиз ёзган бу ҳикматли сўзлар асрлар ўтиб, инсоний муносабатларда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.
Имзо санъатига келсак, Халифа Маъмуннинг унга авомлардан бири зулм ўтказаётгани тўғрисида шикоят қилиб, ёзган шахснинг арзига ўша золимга мурожаат қилиб ёзган тавқиатидан намуна келтирамиз:
الكفنى امر هذا الرجل، و الاكفيته امرك!
Бу кишининг ишини тўхтат, бўлмасам сенинг ишингни тўхтатаман!”
Ёки вазир Яҳё ал-Бармокий бир киши ҳадеб ундан нарсалар ато қилишини сўраганидан зерикиб, шундай ёзади:
دع الضرع يدر لغيرك كما در لك.
Сен бу кўкракдан неъматларни эмиб олганингдек, бошқаларга ҳам эмишга бер!”1
Умуман олганда, янгиланиш даврининг насри ҳаётга яқинлашди, унда жамият муаммолари ўз аксини топа бошлади. Адиблар ўз асарларига манба қилиб янги ҳаёт воқелигини олдилар, чунки уларнинг ўзлари шу ҳаёт билан ҳамнафас эдилар ва унинг яхши-ёмон онларини яхши ҳис этдилар. Янгиланиш даври араб адабиёти учун ижодда ёрқин сиймолар, мазмунда янги маънолар, услубда янги ихтиролар тақдим этди ва маданият тарихида ўчмас из қолдирди.
IХ асрда бошланган анъанага қайтиш босқичида ҳам сўз санъатига, нутққа бўлган муносабат кам ўзгарди, у араб – мусумлон маданиятининг эстетикаси, дунёқарашларининг асосларидан эди. Фақат гўзаллик мезонлари яна қайтарилиб, бадавий даврдаги қадриятлар, васфлар, баҳолар тикланди. Борлиқ, мавжудлик, асосан, сўз орқали ифодаланиши доим назарда тутилди. Ўзгарган жиҳат, яна янгиланиш давридек, ақл-заковат ва унинг ифодаси устун қўйилишида, энг гўзал сўз – ал-калима ал-иллаҳийа (илоҳий сўз) – ал-Қуръон ҳисобланиб, унда ҳам сўзга катта эътибор берилганлиги доимо такрорланадиган “каламун мубинун”, “ал-калам ал-водиҳ” ибораларнинг ўзида кўриниб турибди. Ўрта аср адиблари фикрича, айни сўзлаш қобилияти, нутқ инсонни ҳайвондан ажратиб, юксак поғоналарга чиқарди.
Шундай қилиб ал-фасаха – сўзни, нутқни тўғри ва чиройли тузиш, ал-балаға – сўз санъати орқали уни етказиш, адиблар олдига қўйган энг катта вазифалардан бўлди. Шоир ёки насрнавис қайси мавзуга ёндашмасин, у ўқувчига уни очиқ-ойдин, жозибали қилиб етказиши лозим эди. Бу вазифани адиблар турли жанрлар хослигига ва қоидаларига амал қилиб турли фикрий ҳолатлар ва ҳис-туйғулар орқали бажаришга ҳаракат қилдилар. Оқибатда сўз ижодий шахсият учун шаклланишда энг фаол восита ва қурол бўлиб саналди.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish