147
Қўшиқ куйлаш, уни танлаш ва ўтказиш йўллари.
Режа:
1. Қўшиқ куйлаш ва уни тинглаш хақида маълумот.
2. Қўшиқни куйлаш ва ўтказиш йўллари.
Қўшиқ айтиш музика машғулотларининг асосий бўлимларидан
бири ҳисобланади. Ашула айтиш мусика билан шуғулланишда
ўзининг енгил ва осон амалга оширилиши туфайли болалар
диққатини тез жалб этади. Энг муҳими шундаки, бола ўртоқлари
билан бирга қўшиқ айтганда ўз шахсий ижросини назорат қилиб
боради, атрофидаги болалар овози билан ўзининг овозини
солиштириб кўради. Бу эса биринчидан, болада мусикавий
қобилиятларнинг ҳар томонлама ривожланишига катта имконият
яратади, иккинчидан, болада ўз-ўзидан ижодий интилиш кучаяди,
учинчидан, қўшиқ айтиш жараёнида боланинг фикри, нутқи, идроки
ўсади, овоз ва нафас олиш йўллари яхши ривожланади.
Қўшиқ айтиш овоз аппарати энг такомиллашган ва жонли мусиқа
асбобидир. Мусиқа ижрочилигида овоз энг қулай воситадир, чунки
чолғучиликдан кўра ашула айтишни турли шароитларда тез ва осон
ташкил этиш мумкин, хар қандай шароитларда болалар ашула айтиш
фаолияти билан кўпроқ шуғуллана оладилар. Мусика тарбиячиси
билан бирга гурух тарбиячилари ҳам турли машғулотлар жараёнида
ўрганилган қўшиқлардан кенг фойдаланишларининг боиси ҳам
шундадир. Қўшиқ болаларда турли кайфиятларни ҳосил қила олади.
Шундай экан, қўшиқ айтиш катта тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Болаларга қўшиқ ўргатиш ва уни айтиб бериш тарбиячилардан
катта масъулият талаб этади. Зероки, қўшиқ айтиш мураккаб
психологик-физиологик жараён бўлиб, қўшиқ-овоз боғламалари,
эшитув, ва нафас олиш йўлларининг узвий боғланиш натижасида
амалга ошади. Ҳатто, киши бирор бир қўшиқни хаёлан кўилаганда
ҳам овоз пардалари маълум миқдорда ҳаракатланиб туриши фанда
маълум. Болаларнинг овоз пардалари эса катталарникидан ўзининг
ўта нозиклиги, мўртлиги ва мунтазам ривожланиб бориши билан
фарқ қилади. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг овоз
пардалари катта одамлар овоз пардаларидан бир ярим марта
кичикдир. Болалар овоз пардаларининг тебраниши қисқа ва тез
148
ҳаракатланиши туфайли улар овози ингичка, енгил, нозик ва регистр
жиҳатидан анча юқори бўлади.
Томоқда хосил бўлган товуш кучсиз бўлиб, у овоз пардалари
орқали кучайиб, жаранглайди.
Шу сабабдан овоз диапазонига мос тушмайдиган қўшиқларни
куйлаш ва зўр бериб ортиқча бақириш болаларнинг овоз йўлларига
путур етказади ва уларнинг турли салбий касалликларга чалинишига
сабаб бўлади. Шунинг учун мусикавий тарбия жараёнида болалар
овозини асраб тарбиялаш муҳим вазифалардан биридир.
Болалар овозини асраб тарбиялашнинг зарур шартларидан бири
қўшиқларни уларнинг ёшига ва овоз диапазонига қатъий риоя этган
ҳолда танлашдан иборатдир.
Мунтазам равишда қоидали қўшиқ айтиш нафас олиш машқини
энг яхши йўли бўлиб, у болалар кўкрак қафаси ва нафас олиш
йўлларининг яхши ривожланишига ёрдам беради. Мусиқавий тарбия
ишини тўғри йўлга қўйиб болаларнинг ёшига ва овозига мос
қўшиқларни куйлатиш натижасида уларнинг овоз йўллари яхши
ривожланади. Бундай ҳолда қўшиқни танлашда болаларнинг
қуйидаги овоз диапазони қоидаларига риоя этиш тавсия этилади:
икки-уч ёшли гурухларда болаларнинг овоз диапазони биринчи
октава ми-ля, уч-тўрт ёшли гурухларда ре-ля оралиғида тўрт ва беш
ёшда - ре-си, беш-олти ёшда ре-си (до2), олти ва етти ёшда эса ре-
до2 (ре2) оралиғида қарор топади. Етти ёшда биринчи октава «до» ва
иккинчи октава «ре» нотасини ўткинчи енгил товуш сифатида аҳён-
аҳёнда куйлаш мумкин. Биринчи октава «до» товуши эса барча гурух
болалари учун ҳам оғирлик қилади. Барча гурух болалари учун фа-си
енгил, примар регистр ҳисобланади. Шунинг учун кичик диапазонли
қўшиқлар, турли куйлаш машқларини кўпинча мазкур регистрда
куйлатиш мақсадга мувофикдир.
Хар бир кўшиқ маълум педагогик мақсадларни амалга
оширишни кўзда тутилади. Шунинг учун у ёки бу қўшиқ аниқ
педагогик мақсадни амалга оширишга хизмат қилишини белгилаб
олгандан кейин мусиқа асари айтиш киритилади.
Қўшиқларни бир шеърга солишда оддийдан мураккабга қараб
боришга риоя этиш керак. Унда ҳар бир янги қушиқ олдингисидан
ҳосил этилган хонандалик малакаларини мустаҳкамлаши ва уларни
ривожлантириши шарт.
Қўшиқнинг мелодик ва гармоник режани ижрочилиги жиҳатдан
болаларнинг қўшиқ айтиш тажрибаси даражасига мослиги,
149
айниқса, бадиий-ғоявий мазмуни йил фасллари ва атоқли саналар,
давлат рамзлари, унинг мадх этувчи мавзуларга мос бўлиши лозим.
Қўшиқларни қуйидаги талабларга кўра танлаш тавсия этилади:
1. Тарбиявий аҳамияти, қўшиқларнинг асосий ғоявий мазмуни,
мусиқавий тузилиши ва ижро йўли.
2. Қўшиқ, матннинг осонлиги, бадиий юксаклиги ва болаларнинг
луғат бойлигига мослиги, болалар нутқини ўстиришга мос тушадиган
сўзлар ва диалогларнинг мавжудлиги.
3. Оҳангнинг йўллари (хушчақчақ, қувноқ, марш, мунгли в.б.),
интонация ифодаси, лад ва интерваллар тузилиши, куйнинг ўлчови ва
ритм тузилиши, тесситураси (юқори ноталарнинг болалар овозига
мослиги) ва диапазони.
4. Қўшиқнинг фортепиано жўрлиги учун клавири: бадиий
хусусияти ва ифодалилиги, болалар идрокига мослиги, гармоник
тузилиши, оҳангдошлиги.
5. Қўшиқнинг тузилиши неча қисмдан иборатлиги (бир, икки
қисмли ёки қайтарувчанлиги), нақоратнинг мавжудлиги ва бошқалар.
Қўшиқ билан биринчи таништиришда тарбиячининг ёқимли
ёрқин ва ифодали куйлаб кўрсатиши муҳим ўрин ўйнайди. У шу
даражада болалар диққатини жалб этиши лозимки, уларда мазкур
қўшиққа нисбатан катта қизиқиш уйғонсин, қўшиқнинг бадиий
нафосати ва тарбиячининг моҳирона ижроси болаларни мафтун
этсин. Шундагина, барча болалар диққатини машғулотга фаол жалб
этиб, ижобий натижаларга эришиш мумкин.
Қўшиқлар ўзининг ижро йўллари ва мусика тузилиши жиҳатдан
турлича бўлиши сабабли бири енгил ўрганилса, бири қийинроқ
ўрганилади. Шунинг учун мелодик ёки ритмик тузилиши қийин
бўлган айрим қўшиқлар қисмларини тўғри ва аниқ ўрганиш учун
ёрдамчи куй машқларидан фойдаланиб ўрганиш мумкин. Қўшиқни
яхши ўрганиш учун унинг бадиий мазмунини тушунтириб бериш,
кичик суҳбатлар уюштириш, содда савол-жавоблар билан болалар
фикрини фаоллаштириш лозим.
Қўшиқни биринчи таништиришда тарбиячининг қисқа, ифодали
ва қизиқарли кириш сўзи ҳам катта аҳамиятга эгадир. Иккинчидан,
қўшиқ матнини ифодали ўқиб бериш ва унинг талаффузи устида
шошилмай ишлаш қўшиқ ўргатишнинг зарур шартларидан биридир.
Қўшиқ мазмунидаги ахлоқ-одоб ҳақидаги фикрлар болалар
онгига сингдирилади, табиат ва ҳаётдаги гўзалликка нисбатан
қизиқиш уйғотилади. Болаларда ўрганилаётган қўшиқ мазмуни,
150
ундан олинган таассуротлари ҳақида гапира олиш малакалари
шакллантирилиб борилади. Бу эса тарбияни онглилик йўлини асосида
олиб бориш имконини беради.
Қўшиқни
бадиий
ва
ғоявий
жиҳатдан
ўзлаштиришда
кўргазмалилик ҳам катта ўрин эгаллайди. Аммо мусиқавий тарбияда
тарбиячининг ўзи маҳорат билан чалиб ва куйлаб кўрсатиши ва
моҳир санъаткорлар доирасидаги қўшиқлар ёзилган асарларни
эшиттириши кўргазмалиликнинг асоси бўлмоғи лозим. Болалар асар
мазмунини кўриш йўли билан ҳам идрок этишлари ҳамда умумий
идрок жараёнини янада кучайтириш, аниқлаштириш мақсадида асар
мазмунига доир тасвирий санъат намуналаридан ва ўйинчоқлардан
ҳам
фойдаланишлари
мумкин.
Масалан,
А.Муҳамедовнинг
«Қўғирчоғим, аллаё» қўшиғини ўргатишда қўғирчоқлардан, В.
Карасеванинг «Қиш» қўшиғини ўргатишда қор ўйнаётган болалар акс
этган расмлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Барча машғулотлардаги сингари, мусиқа машғулотларида ҳам
такрорлаш услуби муҳим ўрин тутади. Ўрганилган қўшиқларни вақт-
вақти билан такроран куйлаб туриш шарт. Акс ҳолда қўшиқнинг
матни болалар хотирасидан кўтарилади, унга нисбатан ҳосил бўлган
қизиқиш, ва айнан ўша қўшиққа доир куйлаш малакалари сусаяди.
Ҳар машғулотда, айниқса янги қўшиқни ўрганишдан олдин
илгари ўрганилган қўшиқлардан бир-иккитаси куйланади, болалар
ижросидаги айрим нуқсонлар тузатиб борилади. Қўшиқ айтиш
қизиқарли ва унумли ўтиши учун кичик гурухларга бўлиниб ва
яккахон тарзида ҳам куйлатиш маъқул.
Қўшиқ
ўргатишнинг
асосий
услублари
қуйидагилардан
иборатдир: янги қўшиқни куйлаб кўрсатишдан аввал тарбиячи
болаларга янги қўшиқда нима ҳақида куйланиши, мусикани
тузилиши ҳақида қисқа маълумот беради, қўшиқ матнини ифодали
ўқиб беради. Шундан сўнг тарбиячи қўшиқни куйлаб кўрсатади,
матндаги сўзларнинг мазмунини тушунтиради, талаффузи қийин
бўлган сўзлар қандай талаффуз этилишини айтади, болалар учун янги
бўлган сўзларга изоҳ беради. Қўшиқни яна бир бор куйлаб кўрсатади.
Бундан ташқари, қўшиқ оҳангини чолғу асбобида алоҳида чалиб
кўрсатиш ҳам яхши натижа беради. Шундан сўнг болалар қўшиқ
мазмунини аниқлайдилар.
Кейинги машғулотларда тарбиячи қўшиқни яна куйлаб ёки чалиб,
болалар эсига туширади. Қўшиқнинг мазмуни болалар яхши англаб
олганларидан сўнг, уни ўргатишга ўтилади. Дастлабки даврда қўшиқ
151
куйини унисонда чалиб кўрсатиб, сўнг мусиқа билан куйлаб
кўрсатиш маъқул.
Матн ва оҳанг талаффузининг аниқлиги маълум меъёрга
тушгандан сўнг қўшиқни мусиқа билан бирга чалиб ўргатиш маъқул.
Қўшиқ оҳангининг айрим мураккаб такт ёки фразаларини машқ
сифатида алоҳида куйлаб меъёрига етказиш мумкин. Тарбиячи бу
қисмларни чалиб ёки куйлаб кўрсатади, болалар эса қайтаришади.
Агар қўшиқ нақоротли бўлса, унинг яккахонлик қисми учун
хушовоз болалардан бири танланади ва у асосий қисмини куйлайди,
бошқалар эса нақоратни хор бўлиб куйлайдилар.
Болалар толиқмаслиги учун қўшиқ ўргатиш усуллари ўзгартириб
турилади, масалан, тушунтириш, сухбат ва якка куйлаш билан
болалар овозига дам берилади. Қўшиқ мукаммал ўрганилгандан сўнг
болалар уни рост туриб, жамоа бўлиб куйлашлари мумкин.
Бу эрталиклар ва концертларга тайёргарлик ўзига хос бўлагидир.
Шунингдек, машғулот услубини ўзгартириб туриш болаларда
зерикишнинг олдини олади, қизиқишини эса кучайтиради.
Мустақил иш:
1. Қўшиқ танлаш ва реферат ёзиб келиш.
152
Do'stlaringiz bilan baham: |