Раҳмонов Улуғбек Каримович


Мусиқа билан харакат ва ўйин



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

Мусиқа билан харакат ва ўйин 
Режа:
1. Мусиқавий ҳаракатнинг вазифаси ва мақсади. 
2. Мусиқавий ҳаракатнинг турлари. 
3. Мусиқавий ритмик ҳаракатни ўргатиш усуллари. 
Мактаб 
ўқувчиларининг 
ритмик 
ҳаракатларини 
ривожлантиришнинг энг яхши йўли бу юриш, югуриш ва сакраш. 
Болаларни ўз ҳоҳишларини ҳисобга олиб, мусиқа остида чапак 
чалиш, депсиниш, турли буюмлар билан (тўп, байроқча, лента) 
ҳаракат қилишларини ҳоҳлайдилар. 
Ритмик 
ҳаракатларни 
бажариш, 
болаларни 
жисмоний 
ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади. Болалар овоз 
йўллари нозик, диққат эътибори таркоқ серҳаракат, ўйинқарок, 
хотираси, нутқи тўлиқ ривожланмаган бўлганлиги сабабли мусиқа 
машғулотида фаолият турлари тез-тез алмашиб туриши лозим. 
Мусиқага мос ракс ўйин ҳаракатларини бажариш болаларнинг 
диққатини жамлашда, хотирасини мустаҳкамлашда ва жисмонан 
ўсишга ёрдам беради. Машғулот давомида қуйидаги ҳаракат 
турларидан фойдаланиш тавсия этилади: марш мусиқаларига қадам 
ташлаш, югуриш, рақс элементларини бажариш, мустақил ўйинлар 
ўтказиш, мусиқанинг характерига мос турли қўл ва тана ҳаракатлари 
билан ифодаланади. Маълумки, миллий мусиқамиз маданиятида рақс 
муҳим ўрин тутади ва унга ҳар бир бола қизиқади. Рақс ҳаракатлари 
мусиқа машғулотида болаларни қизиқишларини фаоллаштиради. Энг 
муҳими шундаки, рақс ва ритмик ҳаракатлар воситасида болаларнинг 


138 
мусиқий иқтидори, ритм туйғусини ривожланади. Ҳар бир ҳаракат 
турини мусиқа тарбиячиси олдиндан белгилайди ва ўзи уни аниқ, 
гўзал ва ифодали килиб кўрсатиб беради. Ҳар бир ҳаракатни 
бажаришдан олдин унга доир мусиқани мазмунини аввал онгли 
равишда тинглаб ёки куйлаб, сўнгра ҳаракатлар бажариш яхши 
натижа беради. Болалар мусиқали ўйинларга ҳам жуда қизиқадилар. 
Кўп мусиқий асарлар мазмунида ўйин услубларидан фоидаланиш 
мумкин. Машғулот жараёнида бажарилган ҳар бир мусиқий харакат 
тури, мусиқали ўйинлар, ўкувчиларнинг хотирасини мустахкамлайди, 
нутқини ўстиради, жисмоний соғлом бўлишига кўмаклашади ва 
уларни рухлантириб мусика машғулотига қизиқишини оширади. 
Чунки, болаларнинг диккат эътибори, овоз йўлларини кучсиз, 
мусиқий ўқув қобилияти тўла шаклланмаган, серхаракат ўйинга 
мойил бўладилар. Бунда машғулотнинг тузилиши педагогик 
максадларга қараб машғулотни хохлаган машғулот фаолиятидан 
бошлаш мумкин. Бундан максад болаларни мусиқага кизиктира олиш 
мумкин қобилиятларини ўстириш, машғулот фаолиятларини бир-
бири билан чамбарчас боғлаб мазмун жиҳатидан мантикий бир 
бутунликка эришишдир. 
Мусикий ритмик харакатлар учта асосий йўналишнн ўз ичига 
олади. Биринчи, болаларнинг мусиқий кобилиятини ўсишини 
таъминлайди, уларда мусикий эшитиш қобилиятини ривожлантиради, 
мусиқа 
остида 
харакат 
қилишда 
фикрлаш 
қобилиятини 
шакллантиради. 
Иккинчидан-харакат 
кўникма 
қоидаларини 
шакллантириш. Булар юриш (бунга марш остида спорт юриши
тантанавор, секин, охиста ва хоказо юриш), сакраш, қадам ташлаб, 
қўл харакати, қарсак чалиш, сафда туриш ва кайта сафланиш, буюм 
билан харакат килиш, ракс элементларин билиш керак. Учинчидан-
онгли равишда ўзининг танасини бошқара билиш, аник тўхтатиш, 
харакатини ўзгартира олиш ва ҳ.к. 
Мусиқавий ритмик харакат болаларнинг мусиқий бадиий 
савиясини ўсишига уларнинг келажакдаги мусиқавий фаолиятини 
ривожланишига катта ёрдам беради. 
М у с и қ а б и л а н х а р а к а т т у р л а р и : 
1. Мусиқа-тарбия жараёнида ҳаракатли машқларни бошлангич 
даври. Бу бошланғич даврда аник мусиқий ҳаракатни кўрсатиб 
болаларда тушунча хосил қилиш. 
2. Мусиқа билан: ҳаракат орқали болаларда товуш баландлигини 
шакллантириш услуби. Болалар ўтирган ҳолда кўзларини юмуб ижро 


139 
этилаётан куйнинг баланд ва пастлигини аниқлайдилар. Бу харакат 
орқали паст овоз эшитилса рақсга тушади, юкори овоз эшитилса қўл 
бармоқлари орқали ракс элементларини бажаришади. 
3. Мусика билан харакатни ритм орқали қабул қилиш услуби. 
Бунда болалар айлана бўлиб ўтиришади ёки стулча орқасида 
бўлишади. Бунда болалар тўпни бир-бирларига ўзаро узатишади. 
Кейин эса мусиқа ритми остида тўп узатишади. 
4. 
Мусиқа 
билан 
ҳаракатни 
темп 
орқали 
болаларда 
шакллантириш услуби. Бунда мусиқани турли темпи орқали 
болалардан юриш, югуриш, сакраш ва ҳоказо ҳаракатларни 
шакллантириш ёки ижро жараёнида секин темп бўлса тошбақа, фил, 
тез-темп бўлса қуён мисолларида бўлиши мумкин. 
5. Мусиқа билан ҳаракатни динамик белгилар орқали 
шакллантириш услуби. Бунда пиано бўлса қўл ҳаракати орқали, 
меццо-пиано бўлса қисқа қадам ташлаб ҳаракатланади, форте бўлса 
кенг ва катта кадамлар билан харакат қилинади. 
6. Мусиқа билан ҳаракатни товуш штрихлари орқали 
шакллантириш услуби. Бунда болалар гилам устида ўтиради ёки 
жуфт бўлиб туришган холда юмшок тўп ёки бошқа буюм билан 
харакаг қилишади. Куй ижро этилааётганда стакатто бўлса тўпни 
бир-бирига оширади ва хоказо. 
7. Мусиқа билан харакатни мусиқий жумла(фраза)лар орқали 
шакллантириш услуби. Бунда болалар мусиқа остида бир-бирлари 
билан қўл ушлашиб боришган ҳолда айланишади. Дастлаб мусиқа 
рахбари билан хамкорликда кейин эса ўзлари мустақил холда 
бажарадилар. Ҳар бир жумласи якунланганда харакатар ўзгариб 
боради. 
Мустақил иш:
1. Хар бир гурухларда ўтказиладиган харакат ва ўйин номларини 
ёзиш.
2. Реферат ва кўргазма тайёрлаш. 


140 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish