“ Дутор чалиб» – Бу қўшиқ ёр соғинчи, хижрон азоби дилини ўртаётган қиз томонидан куйланади. “Дутор” ёрини соғинган қиз қалбини тимсолини ифодалаган. Қўшиқда дутор торининг узилиб кетиши эса, қиз қалбини азобга, қийноққа соладиган, севган ёрининг “ўзга ёр”и борлигига ишора сифатида келтирилади. Бу эса қизни янада ўртанишини, ғам-алам чекишини кўрсатади. Қиз кўнглини ўртаган дард-аламни унутиш учун ўзини меҳнат билан овутади.
Фабриканинг йўлидан рўмолча топиб олиш– бу хижрон азобида қолган қиз ўз ҳис-туйғуларини қалбида сақлаган ҳолда меҳнат қилаётганини ифодалайди. “Рўмолча” – қиз қалбидаги ҳис-туйғулар, орзу-истакларнинг ифодаси тимсолидир.
“Дутор чалиб” – ўзбек халқ қўшиғи куйининг ёқимлилиги ва енгил ижро йўли билан характерлидир. Қўшиқ аёллар овози учун мўлжаллаб яратилган бўлиб, биринчи ва иккинчи бандлар секин темпда, учинчи ва тўртинчи бандлар эса тез темпда ижро этилади. Қўшиқ ижросида ҳам ундов такрорлар, ҳам қатор такрорлари ишлатилган. Ушбу такрорларни ижро этишда хонандадан эътиборлилик, майинлик, чиройли овоз ҳосил қилишлик маҳорати талаб этилади. Қўшиқнинг охири эса яна секин тепмда ижро этилиб, якунланади.
Муаллифи – халқ
Яратилиш санаси –
Мундарижаси (қўшиқ матни):
Дутор чалиб ўтирсам (о),
Ёрим келди ёнимга. Ширин сўзини қилиб(о), Ўтни солди жонимга.
Ёр-ёрахон, ўтни солди жонимга.
Дутор чалиб ўтирсам (о),
Ипи узилиб кетди.
Ўзга ёринг бор экан (о),
Кўнглим бузилиб кетди.
Ёр-ёрахон, кўнглим бузилиб кетди.
Фабриканинг йўлидан (о),
Рўмолча топиб олдим. Топиб олди деманглар, Меҳнатга сотиб олдим (о),
Гулёрахон бўйларингдан, гулёр.
Фабриканинг эшиги (ё),
Очилса ёпилмайди. Фабриканинг қизлари Чирмонга сотилмайди (ё),
Гулёрахон бўйларингдан, гулёр.
Дутор чалиб ўтирсам (о),
Ёрим келди ёнимга.
Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тарихимизни ўрганишдаги аҳамияти. “Дутор чалиб” – ўзбек халқ қўшиғи куйининг ёқимлилиги ва енгил ижро йўли билан характерлидир. Ушбу қўшиқда халқимизнинг қадимий анъаналари ва этник маданиятининг ўзига хослиги намоён бўлган. Урф-одат ва маросимлар халқимиз ҳаётининг ажралмас бир бўлаги эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбек халқи қизларининг ўзига хос ибо-ҳаёси ва софдиллиги ушбу халқ қўшиғида қувноқ тарзда баён этилган. Қадимдан қиз ўз қалбидаги туйғуларини рўмолчага гул солиш, кашта тикиш орқали ҳам ифодалаб, севган ёрига тортиқ қилган. Бу билан йигит севгисига рози-ризолигини билдирган. “Дутор” ёрини соғинган қиз қалбини тимсолини ифодалаган. Қўшиқда дутор торининг узилиб кетиши эса, қиз қалбини азобга, қийноққа соладиган, севган ёрининг “ўзга ёр”и борлигига ишора сифатида келтирилади. Бу эса қизни янада ўртанишини, ғам-алам чекишини кўрсатади. Қиз кўнглини ўртаган дард-аламни унутиш учун ўзини меҳнат билан овутади.
Кимлар айтган: “Дуторчи қизлар ансамбли” ва кўплаб аёл санъаткорлар.
Қўшиқнинг ёзиб олинган қўлёзмаларининг асл нусхалари:
Нашрлари:
Таржима қилинган тиллар:
Do'stlaringiz bilan baham: |