Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

Нафас олиш тугаб, товушнинг бошланиши хужум дейилади. 
Куйлаш ижрочилигида юмшоқ, қаттиқ ва нафас олингандан сўнг 
хужум турлари бўлинади.
Товушнинг юмшоқ, майин бошланиши юмшоқ хужум дейилади. 
Юмшоқ хужумда овоз пардалари, нафас чиқариш чиқа бошлаш билан 
кучсиз жипслашади.


77 
Товушнинг қаттиқ қўққисдан пайдо бўлиши қаттиқ хужум 
дейилади. Қаттиқ хужумда овоз пардалари қаттиқ жипслашади.
Нафас олингандан сўзнг хужумда овоз пардалари нафас чиқариш 
бошлангандан сўнг кучсиз жипслашади. Бундай хужум кам 
қўлланилади. Товуш асарнинг мазмунига боғлиқ бўлади. Хужум 
ифодали ижро воситаси хисобланади. Шунинг учун ҳам асар 
хусусиятига мос овоз тембри ишлатилади.
Товуш хужумлари ўзлаштиришда овозни хар доим юмшоқ 
хужумдан бошлаш яхши натижалар беради.
Юмшоқ хужумлар фойдаланилганда товуш таянчсиз мажрух 
бўлмаслиги керак. Қаттиқ хужум марш охангидаги асарларда кўп 
қўлланилади. Шунингдек, ваҳима, даҳшат, қаттик изтироб чекиш 
фиғон, тантана, шодлик каби ифодаларда қаттиқ товуш хужуми 
қўлланилади. 
Қаттиқ 
хужумда 
товуш 
ҳосил 
қилишда, 
таъкидлаганимиздек, овоз қичқириққа ўхшаб чиқмаслиги керак, акс 
ҳолда, овоз пардалари ўта жипслашиши мумкин. Бу ҳол овознинг 
бузилишига олиб келади. 
Шундай килиб, товуш ҳосил қилиш ва уни шакллантиришда 
нафас олиш ва чиқаришни, артикуляция аппаратининг тўғри 
ишлатилишини хонандалар томонидан якдиллик билан бир хил 
бажарилишига эришиш лозим. 
Нафас олишда талаффуз. 
 
Товушнинг аниқ баландлигига эришиш учун куйлашда бош 
резонаторлардан фойдалана билиш керак.
Овоз юқори (бош) резонаторда кучланганда, бошнинг маълум бир 
нуқтасида ўзига хос тебраниш юз беради. Бу бош асосида содир 
бўлади. Ана шу тебраниш нуқтаси бош асосининг ҳар жойида 
сезилади. Масалан, қовоқда, қошлар ўртасида, сезиш мумкин. 
Товушнинг бош томонга йўналтирилган ва тебраниш нуқтасининг 
сезиш, хар бир хонандага овознинг юқори қисмида жаранглашишига 
имконият беради. Куйлаганда юқори юқори қисмни сезиш учун уни 
олдин хаёлан тасаввур қилинади ва товуш бош томонга 
йўналтирилади. Бу куйлаш учун энг керакли ва муҳим 
омиллардандир. Куйлашни ўзлаштириш учун оғизни юмиб куйлаш 
усулидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, оғизни очиб «и», «е», «у» 
унлилари 
ёрдамида 
машқ 
қилиш, 
юқори 
товушларни 
шакллантиришга ёрдам беради. Куйлаш вақтларида овозларни 


78 
толиқтирмасдан ва тежаш учун юқори регистр товушларини ярим 
овозда — фальцет билан куйлайдилар. 
Фальцет — итальянча «falso» — сохта демакдир. Фальцет билан 
куйлаганда юқори (бош) резонатордан фойдаланилади. Овоз 
пардалари аранг жипслашади. Товуш эса кучсиз тембр бўёқларисиз 
оҳанг таратади. Фальцет ўрганиш вақтида кам қўлланилади баъзи 
ҳоллардагина ўзига хос ифода, бўёқ сифатида ишлатилади. 
Бундан ташқари, ўрганилаётган асардаги баланд товушлар 
ўзлаштирилгунча, фальцет билан айтилади. Бу усулда машқ қилганда 
овоз толиқмайди.
Нафас олишда нутқ. 
Асардаги адабий матн сўзларини тингловчиларга етказиб бериш 
воситаси нутқ дейилади. Нутқ асарнинг ғоявий мазмунини очиб 
беришда муҳим ўрин ўйнайди. Агар сўз поэтик фикрни англатса, 
мусиқа уларни бадиий бўёқлар билан тўлдиради, чуқурлаштиради. 
Сўз ва мусиқа бир-бирини тўлдиради ва бадиий ифодани яратади.
Нутқ сўзи талаффуз маъносини билдиради. Аниқ талаффуз 
ифодасига эга бўлиш жамоа ижрочилигининг зарур қисмларидан 
бири хисобланади. Зеро нутқ аниқ сўз талаффуз экан, у ижродаги 
бадиий ифода хамдир. Нутқнинг аниқ бўлиши овоз йўлларини қандай 
жойлашганлиги ва ишлашига боғлиқ.
Овоз пардалари, тил, лаблар, юмшоқ танглай, қаттиқ танглай ва 
тишлар артикуляция овоз йўлини ташкил қилади. Улар фаол ва суст 
бўлади, тиш, юқори жағ, танглай суст хисобланади.
Нафас олишда артикуляция. 


79 
Артикуляция-лотинча «articulatio» — бўлиниш деган маънони 
билдиради. Нутқнинг аниқ ё ноаниқ бўлиши артикуляция 
йўлларининг фаол ёки пассивлигига боғлик. 
Куйлашда олиб бориладиган маълум машқлар талаффузни 
фаоллаштиради. Артикуляция йўлини ривожлантириш учун турли 
хил машқлардан фойдаланиш мумкин.
Масалан, пастки жағ ҳаракатини фаоллаштириш учун «на», «ма», 
«да» каби бўғинлардан фойдаланиб машқ қилиш мумкин. 
Маълумки, овоз унли товушлар ёрдамида чўзиб турилади. 
Талаффуз холати
Тўғри артикуляция қилишда ундош ва унли товушларнинг ўзаро 
муносабати катта аҳамиятга эга бўлади. 
Шуни унутмаслик керакки, унли товушларни ўзлаштиришда 
ундош товушларнинг талаффузи муҳим ўрин ўйнайди. Шунинг учун 
мусиқа раҳбари доимо ундош товушларнинг аниқ эшитилиши устида 
иш олиб бориши керак. Чунки, ундош товушлар унлиларга қараганда 
қисқа талаффуз қилинади, ундош товушлар қаттиқ артикуляция 
қилинганда ҳам уларнинг садоси унлиларга қараганда бир неча бор 
паст бўлади. 
Энди лаб, тиш фаоллиги учун қилинадиган машқлардан айрим 
намуналар келтирамиз. Лабларнинг фаоллиги учун ундош харфлари 
б, м, п, в, ф ва лаб унликлари о, у, ю, товушлардан ну, му, мо, ю, бу, 
ку, каби бўғинлар тузиб талаффуз қилиш мумкин.
Тил фаоллигини ошириш учун ундош д, з, к, л, н, р, с, т, ц, ч, ш ва 
унли товушлардан иборат ля, лё, лю, ле ва ҳоказо бўғинлардан 
тузилган машқлардан фойдаланиш мумкин. Барча унли а, у, е, и, я, ю, 
э товушлар сўзнинг асосий куйлаш учун хизмат қилади.


80 
Умуман, ундошлар қисқа ва аник талаффуз қилинади. Масалан, 
Тошкент, Урганч, дарахт, тирик, ёз, окасур, мард, қилич, қалқон, 
ишлаш, космонавт, машинист ва ҳ. к. сўзларида хусусан, с, ш, з, 
товушлари жуда қиска ва аниқ талаффуз этилиши керак, акс холда 
ҳуштаксимон шовқинли садо чиқиши мумкин. Мусиқа раҳбари 
талаффузи қийин сўз ва товушлар устида алохида олиб бориши керак 
бўлади. Куйлаш ижрочилиги тажрибасидан маълумки, кўп ҳоллар 
ундош товушлар бир бўғиндан иккинчисига кўчирилади. Бунда нутқ 
аниқ ва сўзлар тушунарли бўлади. 
Масалан, «а-зал-дан» сўзи «а-за-лдан» ёки «кон-ли, қо-нун-лар-
нинг ис-кан-жа-си-дан» сўзи «қо-нли, қо-ну-нлар-нинг и-ска-нжа-си-
дан» каби. Фақат стаккатода куйланганда ундошлар кўчирилмайди. 
Агар бир сўз охирида ва иккинчи сўз бошида иккита бир хил 
ундош ёки унли товуш келса, иккаласи ҳам ажратилиб талаффуз 
этилади, акс ҳолда, биттаси тушиб қолиши мумкин. 
Масалан, «Буюк канал» сўзи «Бую канал», «хақиқат томон» сўзи 
«ҳақиқат омон», «сайлов вақти» сўзи «сайло вақти», «айёр рақиб» 
сўзи «айёр ақиб», «дала айвони» сўзи «далайвони» бўлиб эшитилади. 
Орфоэпия қоидаси бўйича жарангли ундошлар сўзнинг охирида 
жарангсиз бўлиб эшитилади: б-п, в-ф, г-к, д-т, з-с, ж-ш. Масалан, 
барг — барк, офтоб — офтоп, бир оз — бирос ва бошқалар. 
Куйлашда ўзбек тилидаги специфик қ, ғ, қ, ж ундошларнинг 
талаффузини яхшилаш учун улардан сўзлар тузиб, алоҳида машқ 
қилиш лозим. 
Агар, у, о унлиларини к, қ, ғ ундошлари билан қўшиб ку, қу, ғу 
бўғинлари ёрдамида машқ қилинса, артикуляция йўлларининг орқа 
томони фаоллашади. Шунингдек, ди, зи, де, зе бўғинлари ёрдамида 
машқ 
қилиш 
артикуляция 
йўлининг 
олдинги 
қисмини 
фаоллаштиради ва товуш бирмунча майин ва ҳаракатчан бўлади, тил 
олдинроқда жойлашади. Сўз талаффузига овоз кучи, тесситура ҳам 
таъсир қилади. Юқори регистрда куйлаганда овоз йўли бирмунча 
қийин шароитда бўлади. Бундай вақтда юқори ноталарда овозни 
шакллантириш билан сўзларни аниқ талаффуз қилиш оддий иш 
бўлмайди. 
Нутқни яхшилаш учун машқлар қилганда, ўрта регистр ва 
диапазондан, ўрта овоз кучидан фойдаланиш яхши натижа беради. 
Доимо машқлар натижасида юқори регстрда куйлаш ва яхши 
дикцияга эга бўлиш мумкин.


81 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish