65
тембрини, мусиқа оҳанги куйини фарқлай оладилар. Катта гуруҳ
мусиқа машғулотларини ўтказишдан мақсад ва кўзда
тутилган
вазифалар қуйидагилардан иборат:
- болалар нутқини такомиллаштириш, сўзларни аниқ талаффуз
этишга ўргатиш;
- мусиқа асарлари билан танишишда болаларнинг бадиий
идрокини ўстириш;
- мусиқа
асарларидан рухий таъсирланиш, уларга қизиқиш
уйғотиш;
- асар мазмунининг ифода восилаларини аниқлай билиш
кўникмаларини ривожлантириш;
- қўшиқ сўзларини табиий овозда, зўриқмай, тўғри талаффуз
қилиб куйлашга ўргатиш;
- мусиқанинг ёрқин
мазмунини ифодалаб, динамика, темпи,
регистрдаги ўзгаришларни ҳис этиб юриш. Мусиқа жанри мусиқали
ўйинда ифодалаш, оддий ритмик куйларни металлолонда ижро этиш;
- оддий ижрочилик малакасини шакллантириш.
Фортепиано жўрлигида овознинг табиий ва соф жарангдорлигини
ҳосил қилиш;
- турлича кайфият берувчи мусиқа остида ритмик ҳаракатларни
бажариш, ўйин ва рақс ҳаракатларини импровизация қилиш;
- болалар чолғу асбобларида оддий ижрочилик усулини бажариш.
Катта гуруҳ болаларида мусиқий
асар мазмуни ва характерини
идрок этиш, ўз таассуротларини ҳикоя қилиб бериш қобилияти
ривожланган бўлади. Улар машғулотларда фаол қатнашиб, берилган
топшириқларни ўрта гуруҳ болаларига қараганда аниқ бажара
оладилар. Беш ёшли болалар мусиқанинг мазмунига мос мусиқий-
ритмик ҳаракатлар тартибини эслаб қолиш ва ифодали қилиб ижро
этишга мойил бўладилар. Қўшиқларни оҳангии ижро этиб, халқ рақс
ва ўйинларидаги ҳаракатларни тайёргарликсиз бажара оладилар.
Болалар чолғу асбобларини товуш тембрига кўра ажратадилар ва
уларни турли услубларда чалиш қобилиятига эга бўладилар.
Катта гуруҳ учун мусиқа машғулотларининг давомийлиги 25-30
дақиқани ташкил этади:
- мусиқий-ритмик ҳаракатлар - 7 дақиқани;
- тинглаш - 5 дақиқани;
- овоз созлаш - 5 дақиқани;
- куйлаш - 7 дақиқани;
- ўйин - 6 дақиқани.
66
Катта гуруҳ учун мусиқа машғулотларининг тахминий режаси
Машғулот мазмуни
Услуб ва усуллар
Машғулотнинг мақсад ва
вазифалари
1. Мусиқий-ритмик
ҳаракатлар. "Марш
Теодоро". Ж.Бизе
мусиқаси. "Пуржина
машқи". С.Абрамова
мусиқаси Ярим ўтириб
турган ҳолда доира
бўлиб юриш ва оёқ учида
ҳаракат
Кўрсатиш.
рағбатлантириш,
огоҳлантириш.
тушунтириш.
Мусиқага
мос равишда
юриш. Енгил
ҳаракатланиш Мусиқа
ритмини оёқда кўрсатиш.
2. Тинглаш.
"Қари наво. Ўзбек халқ
куйи
Ижро, суҳбат
Асар кайфияти ва
мазмуни билан
таништириш.
3. Дутор чолғусида жўр
бўлиш.
Кўрсатиш,
тушунтириш.
Кучли ҳиссага зарб
бериш кўникмаларини
ривожлантириш.
4. Овоз созлаш: “Зина.
Д.Омонуллаева
мусиқаси, П.Мўмин
шеъри.
Кўрсатиш, тушунтириб
бериш ўйин усули.
Болаларни соф овозда
куйлашга ўргатиш,
товуш йўналишини ҳис
этиш.
5. Куйлаш: "Қадим
Турон". П.Мўмин шеъри,
Н.Норхўжаев мусиқаси.
Ижро, суҳбат
Қўшиқ мазмуни ва
оҳанги билан
таништириш.
6. Мусиқий-ритмик
ҳаракатлар: рақс
бўлакларидан қўл
ҳаракати. "Яллама ёрим",
ўзбек халқ куйи.
Кўрсатиш,
тушунтириш,
рағбатлантириш.
Ҳаракатларни кўрсатиб
бериш.
7. Ўйин: "Тутиб ол".
И.Гайдн мусиқаси.
Тушунтириш,
рағбатлантириш
огоҳлантириш.
Мусиқа
ритмига мос
ҳаракатларниш
малакалрини ўстириш.
"Тутиб ол" сўзларинда
сўнг югуришга ўргатиш.
МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ
"Марш" чалинади, болалар шахдам қадамлар билан залга кириб
келиб, доира шаклини ҳосил қилишади. (Мусиқа рахбари болалар
билан саломлашади).
Мусиқа раҳбари:
- Болалар, ҳозир қўлимизни белга қўйиб
доирани бузмагам ҳолда оёқ учида юрамиз.
(Болалар юришади).
67
Мусиқа раҳбари: - Энди ҳозир чалинадиган мусиқанинг 1
қисмига йирим ўтириб-турган ҳолда доира бўлиб юрамиз, кейин ярим
ўтириб-туриш машқини бажарамиз.
Ярим ўтириб-туриб юриш қандай амалга оширилади?
(Болалар кўрсатишади).
Мусиқа раҳбари: - Баракалла, тўғри. 2 қисмига оёқ учида туриш
машқини бажарамиз. (Ижро). "Қари наво".
(Болалар турли хил жавоблар беришади). Дутор чолғусида мана
бундай жўр бўлиб турамиз.
Мусиқа раҳбари: - Энди мана бу "Этикчам" қўшиғини эшитинг.
Нима ҳақида экан? (Болалар жавоб беришади).
Мусиқа раҳбари қўшиқ сўзларини айтиб, болаларга бўғинлаб
ўргатади.
Мусиқа раҳбари: - Болалар, бугун биз сиз билан энди "Қадим
Турон" қўшиғини такрорлаймиз.
Ўзи айтиб бергандан сўнг, болаларга 1-бандлаб бўғинлаб
ўргатади.
Болалар қўшиқнинг 1-бандини айтиб бўлишгандан сўнг
ҳаммалари ўринларидан туриб доира ҳосил қиладилар.
Мусиқа раҳбари: - Ҳаммамиз "Кел ёнимга", "Йўқ-йўқ"
ҳаракатини бажарамиз.
(Ижро 1 қисмга). Энди топни юқорига отамиз (2 қисм). Хозир
тутиб ол ўйинини ўйнаймиз.
Яхши, баракалла, бугун ҳам жуда яхши ҳаракат қилдингиз
хаммангизга раҳмат соғ-саломат бўлинглар, машғулот тамом, хайр.
Do'stlaringiz bilan baham: