72
зўриқиш аломатлари сезилмаслиги лозим. Умуман,
жамоада туриб
куйлаши энг қулай ҳолат ҳисобланади.
Машғулотни ўтириб ўтказиш мақсадга мувофиқ.
НАФАС
Маьлумки, киши нафас органлари орқали нафас олади, овоз
аппарати ёрдамида овоз чиқаради, артикуляция аппарати орқали
гапиради ва куйлайди.
Демак, куйлаш ижрочилигининг асосини нафас ташкил қилади.
Шунинг учун тўғри нафас олиш куйлаш махоратининг энг муҳим
бўғинларидан хисобланади. У овоз шаклланиши жараёнида мухим
вазифасини ўтайди. Куйлаганда нафас
олиш оддий нафас олишдан
фарқ қилади. Куйлаганда нафас тез олиниб, секин чиқарилади. Нафас
олиш уч турга бўлинади
Юқори кўкракдак нафас олиш.
Нафас кўкракнинг юқори қисмига олиниб, кўкраклар кўтарилади.
Нафаснинг бу тури зарарлидир. Куйлаш ижрочилигида бу нафас тури
қўлланилмайди.
Кўкрак-қорин (ўрта қовурға-биқин).
Аралаш (пастки қовурға – диафрагма).
Куйлашда нафас нафас пастки қовурға-диафрагма усулида
олинади. Бу усул куйловчиларга олдин тушунтирилиб,
кейин
кўрсатиб берилиши керак. Бундай нафас олишда биқин ва пастки
қовурғалар кенгаяди. Нафас олишда кўкрак қафаси кўтарилмаслиги
керак. Тажрибали ашулачиларда нафас юқори кўкракда деярли
бўлмайди. Уларда нафас пастга —
диафрагмага олиниб, қориннинг
пастки қисми ҳаракатда бўлади.
Нафасни тежам билан сарфлаш хонанданинг тажрибаси ва
маҳоратига боғлиқ.
Нотўғри нафас Тўғри нафас
73
Нафас оғиз ва бурундан бир вақтда олинади. Машғулотда куйлаш
вақтида нафас олишни ўрганиш жараёнида қўлларни биқинга қўйган
ҳолда нафас олиш, нафаснинг олишини кузатиш учун қўлларни
қовурғалар бўйлаб пастга, ён томонга юрита бериш ва бунда қорин
бўшлиғининг олдинроққа чиқишини ва қовурғаларнинг ён
томонга
кенгайишини кузатиш яхши натижа беради.
Нафас асарнинг темпига, жумлаларнинг катта-кичиклигига
қараб бир маромда, тез, енгил, текис, чуқур олинади. Демак, нафас
олишда гавда, бўйиннинг тўғри, эркин ҳолатда бўлишига,
кўкракларнинг кўтарилмаслигига ва нафаснинг диафрагмага
олинишига эришиш зарур.
Нафас олиш тугагач, қўшиқни ижро этишга ўтилади. Нафас олиш
қўшиқ айтишга тайёргарлик ўрнини ўйнайди, нафас чиқариш қўшиқ
айтишни бошлаш вақтига тўғри келади.
Нафас олиниб бўлгач, маълум қисқа вақтга у ушланади ва чиқа
бошлайди.
Нафас чиқа бошлаганда овоз
пардаларининг таранглашуви
натижасида товуш чиқа бошлайди.
Нафас тежам билан сарфланиши керак. Қўшик айтганда ҳаддан
ташқари кўп нафас олиш мумкин эмас. Бу овознинг зўриқиши,
шовқинли бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, ортиқча олинган
хаво овоз пардаларини сиқиши натижасида овозда детонация пайдо
бўлади.
Нафас олиш жойи партитурада «V» белги билан кўрсатилади.
Нафас жумлалар охирида ва янги жумланинг бошида олинади. Фраза
ва сўз ўртасида нафас олиш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: