55
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқали ритмик
ҳаракат
Режа:
1. Мусиқа машғулотларида ритмик харакатни ўрни.
2. Ритмик харакатларини ўргатиш услублари.
Мусиқали ритмик ҳаракатларга ўргатиш услублари ва қўллашлар
мактабгача таълим муассасаларида мусиқа машғулотлари орқали
хилма-хил кўринишда бўлади. Бу кўрсатмалилик
эшитиш
(мусиқанинг мусиқа тарбиячиси томонидан ифодали ижро этилиши),
кўрсатмали кўриш (ўйин, рақс, ҳаракатларнинг айрим бўлакларини
кўрсатиш), оғзаки (янги ўйин, рақс ҳақида ифодали хикоя қилиш,
уларни ижро этиш вақтида тушунтириш, эслатиш ва шу кабилар)
услубларидир. Кўп ҳолда такрорлаш машқлари хам катта аҳамиятга
эгадир. Булар фақат ҳаракат малакаларини эгаллаш учунгина эмас,
балки
болаларнинг
мустақил
ҳолатларида
улар
ижодий
топшириқларни бажараётганларида ҳам қўлланади. Худди қўшиқни
ўрганиш жараёни бўлганидек, ритмика бўйича иш услублари асарлар
тўпламларининг аста-секин ўрганиш қўшиқлар, ўйинлар, рақслар,
айниқса энг мураккабларини назарда тутади,
шунингдек, ҳар бир
боланинг ёш хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олади. Барча
услуб кўрсатмалар бир-бири билан узвий боғланган, бир-бирини
тўлдириб туради.
Мусиқали ўйинларни ўрганишда мусиқа тарбиячиси фақат
кўрсатишдангина эмас, аниқ кўрсатмалар усулидаги сўзлардан
фойдаланади. Ўйин билан дастлабки таништиришда қуйидаги услуб
энг мақсадга мувофиқ бўлиб кўринади: аввал мусиқа
яхлит ижро
этилади, сўнгра ўйиннинг қисқача баёни берилиб, мусиқа
такрорланади, шундан сўнггина болалар ўйинни ижро этишга
киришади.
Бундан усулга ўйин мазмунли бўлмаган, бироқ у ўз харакатлари
билан аниқ бўлган вақтда мурожаат қилинади. Матнни ҳаракат
томонидан айтилиб туриладиган қўшиқ жўрлигидаги ўйинни
тушунтиришда ҳам ана шу услубдан фойдаланиш мумкин. Ўзбек
халқ қўшиғи «Яллама ёрим» бунга мисол бўла олади.
Мусика ижросидан олдин ўйин ҳақида ҳикоя қилиш йўлидан
бориш ҳам мумкин. Масалан, мактабга тайёрлов гуруҳидаги
болаларга улар ҳозир поезд-поезд ўйнашлари айтилади ва қуйидагича
тушунтириш берилади: “Поезд аввал секин, шошмасдан, сўнгра
тезроқ, жадалроқ ва ниҳоят жуда тез юради.
Бекатга келганда
56
поезднинг ҳаракати секинлашиб, поезд тўхтайди. Қелдик!
Тушинглар! Энди нима қиламиз ? Бу ҳақда мусиқа шундай ҳикоя
қилади. Бундай услуб мусиқа ва мазмунни ривожланишининг
бирлигини идрок килиш имкониятини беради. Болалар бир-
бирларининг орқаларидан (С.Абрамованинг “Паровоз” пьесаси)
ҳаракат қилиб, ритмик қадамлар билан ғилдиракнинг тақиллашини
ифодалайдилар,
қадамларида
ғилдиракнинг
тақиллашини
ифодалайдилар.
Қадамларини
мусиқага
мувофиқ
тарзда
тезлаштирадилар ёки секинлаштирадилар. Шундан сўнг сокин,
ёрқин,
лирик пеьса ижро этилади, бу вақтда болалар яланг ўтлоқда
сайр қиладилар, гул, қўзиқорин, мевалар терадилар”.
Агар ўйин масалан, «Айиқ ва қуёнлар» маълум вазият ва
иштирокчилар ҳаракатига эга бўлса, услубий қўллашлар ўзгаради.
Бундай ҳолларда аввал қуёнлар, сўнг айиқ ҳақида ҳикоя қилиб, ўзбек
халқ куйи асосида, Ғ.Қодировнинг “Айиқчам” пеьсасини ижро
этишга ўрта гуруҳ болаларини жалб қилиш лозим.
Шундай қилиб, қўллашлар доимо
болага асарнинг мазмунини
тушуниб олишларига, тарбиявий мазмунини англашларига ёрдам
беришга йўллангандир.
Ўйиннинг бундан кейинги ижроси асарларнинг хусусиятларини
фарқлаш ва керакли ифодали ҳаракатларни эгаллаш бўйича янги
топшириқларнинг тўғри қўйилишига боғлиқ бўлади. Агар ўйин
вазияти анчагина мураккаб бўлса, мусиқали воситалар ва шунга
мувофиқ ҳаракатлантирувчи таъсирларни фарқлашга тайёрловчи
машқлар қўллаш мумкин.
Қўшиқ, рақс, хороводларни ўрганиш ўйин услубларига ўхшаш
усулларни қўллашни назарда тутади. Бу ерда ҳам қизиқиш муҳитини
яратиш, масалан, рақс мусиқасини чалгач, ифодали хикоя ёрдамида
рақс ҳақида умумий тасаввур бериш, унинг ҳаракатларини кетма-кет
кўрсатиш мумкин. Зарурияти бўлса, турли машқларини қўшиш
лозим.
У ёки бу ҳаракатларни кўрсатиш керак, албатта.
Болалар
мустақиллигининг ўсишини ривожлантирувчи усулларнинг ҳам
аҳамияти кам эмас. Бундай ҳолда асар биринчи марта тинглангандан
сўнг мусиқа тарбиячиси боладан мусиқа таъкидлаётган мазмун ва
ҳаракат ҳақида ўз фикрини билдиришини сўрайди. Болалар, ҳатто
кўрсатилган ҳаракатлардан фойдалансалар ҳам, уларга рақсни
чиройлироқ ижро этиш учун қандай ҳаракат қилиш кераклигини
гапириб бериш, рақс ҳаракатлари изчиллигини санаб ўтиш, улардан
57
бирортасини кўрсатиш ва
шу кабиларга ундаб, мустақил
изланишларга йўллаши лозим.
Табиийки, хоровод ёки ўйиндаги ифодали ҳаракатлар ўзини якка
кўрсатишга, ижодий ҳаракат қилишга катта имкониятлар беради.
Бола мустақиллигини фаоллаштирувчи усуллар жуда хилма-хилдир.
Мана бир неча мисол. Тасаввурдаги буюм билан ўйналадиган
ўйинлар («Тўпни ўйна», «Қор бўрон ўйнанг»)ни тавсия қилиб, ҳаётий
вазиятлар шунга мувофиқ мусиқа билан безак қилиб эслатилади.
Ўйин машқларида («Биз нима кўрсатаётганимизни топ») барча
иштирокчилар икки гурухга бўлинади. Бир гурухни ҳаракатларни
ўйлайдилар ва кўрсатадилар (бу ҳақда мусиқа тарбиячиси айтадилар
ва у шунга мувофиқ келувчи мусиқани чалади), бошқалари эса уни
топадилар. Ўзбек халқ рақси усуллари асосида ҳар бир болага ўз
ҳаракатини эслаш ва ижро этишга имкон бериш мумки.
Турли ўйинли машқлар ва ифодали ўйинлар ижодий
мустақилликни ўстиришда катта имкониятлар беради.
Мустақил иш:
1. Мусиқани эстетик ҳис этиш, мусиқа остида ритмик ҳаракатлар
бажариш ҳақида реферат тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: