Раќим соли бођдонли



Download 344,5 Kb.
bet22/33
Sana23.04.2022
Hajmi344,5 Kb.
#576642
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
4 3 Sadoqat (Bog’donli - Abdurahim Soliyev) Badiiy asar

5 декабрь 1961 йил.


САДОҚАТ

Июль охирлари эди. Кечроқ, ишдан сўнг, зерикиб, истироҳат боғига чиқдим. Скамейкалардан бирига ўтириб, атрофга завқ билан термулиб турган эдим. Мана, фонтон атрофида ёнма-ён бирдай қадам ташлаб – қувноқ жуфт-жуфт йигит-қизлар, ўз фарзандларини етаклаган, кечки сайрдан баҳраманд бўлиб юрган кекса ва ёш ота-оналар, хуллас, йигитлар тўпи ва қизлар тўпининг уёқдан буёққа ўтиши узилмасди. Табассумли чеҳраларни кўриб, қалбим жўшиб, ўзимни жуда ҳам енгил ҳис этган ҳолда, бу манзарага тўймай боқардим.


Бирдан кўзим аста-секин қадам босиб, бошини ерга экканча келаётган энг яқин ўртоқларимдан бирига тушди. Унинг бу ҳолати мени ажаблантирди. У ҳеч қаёққа қарамас, ўз хаёли билан ўзи банд эди. Мени ҳам кўрмади чоғи, ўтиб кета берди.
- Шариф! – уни тўхтатдим.
- Э, ассалому алайкум…
- Қарамайсизам?
- Шундай, билмай қолибман, - ҳижолат чеккандек, кўришиб ёнимга ўтирди. У нимадандир ранжиганлиги, юзларида табассум ўрнини хаёлчанлик эгаллаганлигидан сезилиб турарди.
- Ҳа, нима бўлди. Тинчликми, Шариф?
- Ҳеч гап йўқ…
- Қўйсангизчи, ўзингиз яширсангиз ҳам юзингиз айтиб турибди.
- Нимасини сўрайсиз, нимани айтай. У кулимсираб, қизарган юзларини буриб олди.
- Қанақаси бўлса, айтаверинг-да! – қистоққа олдим.
- Ҳа, бугун бир ҳодиса юз берди… Қизиқ ҳодиса, - деди-ю, бир этикиб олди-да, кўзларини фонтон атрофида бир-бирига сув сачратиб ўйнаётган болаларга тикиб тураверди. Унинг бу ҳолатидан тоқатим тоқ бўлди. Қанақа ҳодиса, гап нимада эканлигига қизиқиб, унинг хамуза тортиб ўтиришига чидай олмадим.
- Хўп, айта қолинг?! – яна қистоққа олдим.
- Мен бугун кинога чиққандим… Яхши кино экан, шекилли, қанақалигини билмадим….
- Э, қизиқсиз-а, ўзингиз яхши кино экан, шекилли, дейсиз-у, яна қанақалигини билмадим, деганингиз нимаси?
- Сабр… Ҳозир… - оҳиста сўзини давом эттирди. – Дурустлигини ёнимдаги… - шундай деди-ю, бир нарсани айтишга уялгандек, менга қаради.
- Ёнингиздаги…
- Қизнинг хатти-ҳаракатидан билдим.
- Ростданми, қанақа қиз? Ким эди у қиз? – кетма-кет саволга кўмдим. Ажабланмас ҳам эдим-у, дўстимнинг Тўтигул билан борди-келдисини яхши билардим. У қиз бир неча кундан бери шаҳарда йўқ эди.
- Муяссар-чи, шуни билан…
- Ҳа, анави фарғоналик Муяссарми?
- Ҳа, ўша.
- У билан қаердан танишиб юрибсиз?
Мен фарғоналик қиз Муяссарни яхши билардим: институтнинг иккинчи курсида ўқирди. У келган йилиёқ танишган эдим, лекин қанчалик таниш бўлмай, ҳалигидақа, энг яқин ўртоқ эмасман. Шундай бўлса-да, уни биров билан кўрсам, изтиробга тушаман… Дўстимнинг сўзлари менга оғир ботди. Нега?.. Ўзим ҳам ҳайронман.
- Ҳадаҳа бошқаси бўпти-да? – Шарифга тегишдим, ўз ҳолатимни билдирмасликка ҳаракат қилдим.
- Йўғе, ҳамма бало шунда-да. У бир институтда ўқигач, сизга ҳам, менга ҳам таниш. Янги кўришиб, салом-алик қилган эдим. «Зерикиб юрибман», – деди. «Ундай бўлса, юринг бир кино кўриб келайлик», – дедим. Қандай айтганимни билмайман. «Хўп, юринг», – деди. Биз ёнма-ён жўнадик. У билан кетар эканман, кўз олдимдан Тўтигулнинг кулиб турган юзлари кетмасди, хаёлимда у: «Гап шу экан-да, мен сени шундай деб ўйламаган эдим», «Қани, у туганмас ваъдалар?» дея ётгандек…
- Шариф ака етдик-ку, - Муяссар мени туртди.
- Ҳа, э… мен ҳозир.
Қанақа кинолигига ҳам қарамай, билет олдим. Ичкарига киргач, бир зум кино-журнални қараган бўлдим. Унда спортчиларнинг маҳорати шархлангани эсимда, яна кейин хаёл элтди-ю, кўзим экранда бўлса-да, бирор нарса кўрмадим. Хаёлимда Тўтигул: у билан илк бор танишув, кейинги учрашув, аҳд-паймон, биринчи бўса… ҳаммаси бир-бир кўз олдимдан ўтарди.
Ҳар замонда, мен экранга қараб турган бўлишимга қарамай, «Шариф ака, э… ана уни қаранг», «Жуда қизиқ экан-да», «Бу ким эди, ҳалиги қизнинг йигити эмасми?» каби сўроқлар билан хаёлимни бўлиб, ўзининг кинодан таъсирланаётганлигидан бўлса керак, Муяссар менга мурожаат қилар эди. «Ҳа», «Яхши», «Шундай бўлса керак», дер эдим. Чунки кинога қулоқ солмагач, бошқа нима ҳам айтардим.
Ахир бўлмади. Сабрим тугади: «Муяссар, рости менинг мазам бўлмаяпти, бошим қақшаб кетяпти, сиз кинони кўриб туринг. Кечирасиз-да, мен шамоллай, бўлмаса ҳеч чидай олмаяпман», - дедим-у, кинодан чиқиб кетдим. Ҳозир шу ердан келяпман.
- Э, яшанг. Бу нима қилганингиз, ахир бирор жойингизни юлиб олмаган-ку, нега ўтиравермадингиз.
- Шундайку-я, лекин…
- Омон бўлинг, - яна унга тегажаклик қилдим, - нима Тўтигул сизни кўриб турибдими, бир айшингизни сурмайсизми, зерикиб юргинча.
- Э, дўстим. Мен ҳам баъзан шундай ўйлардим… Тўғрисини айтганда, чинакам севсанг ҳеч бир хом хаёл кўнглингни бўла олмас экан.
- Тегишдим, жўра! – унинг қўлини қисдим. – Лекин чакки иш қилибсиз, рост олиб чиққач, кузатиб ҳам қўйиш керак эди. Мана, кеч тушиб қолди.
- Шундай эдику-я, айтаяпман-ку, ўтира олмадим… Сиздан илтимос, юринг икков кузатиб қўяйлик, кино ҳам тамом бўлай деб қолди.
- Хўп, юринг.
У билан кета туриб, «Шундай дўстинг билан фахрлансанг арзийди, Зокир», дер эдим ўзимга. У мени тез юришга қистарди. Энди ўз дардини очиб, енгил тортди, шекилли, кўзларидан аввалдан маълум ҳолда сезилиб юрган қувонч ўти порларди. Балки, у кўзлар олдида ҳозир ҳам Тўтигул ва унинг сиймоси, ноз ила боққан кулгич юзлари намоён бўлиб, у: «Раҳмат, мен сенинг шу садоқатингни билиб севганман!», «Сен менинг вафодорим», - деган каби намоён бўлаётгандир. Шулар унинг қалбига қувонч, юзларига севинч бахш этиб, йигитлик томирларини жўшдириб, ирғишлата ётгандир.
Мен ҳам ўзимга қандайдир латофат бахш этувчи, кинода ёлғиз қолган гўзал қизнинг олдига етиш учун дўстим билан тенглашиб, тезлаб кетдим.

Download 344,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish