Раќим соли бођдонли


Самарқанд шаҳри, 6 март 1962 йил



Download 344,5 Kb.
bet24/33
Sana23.04.2022
Hajmi344,5 Kb.
#576642
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
4 3 Sadoqat (Bog’donli - Abdurahim Soliyev) Badiiy asar

Самарқанд шаҳри, 6 март 1962 йил.
ЭНДИ, ЙЎЛИМ БИЛИБ БОСАМАН

- Ҳа, Сожида, нима бўлди сизга, - деди Ойгул йиғидан кўзлари қизариб, хўрсиниб турган дугонасига яқинлашиб.


Сожида жавоб ўрнига ўксиб-ўксиб йиғлади. Ойгул ҳайрон. Дугонаси йиғлар экан ҳар хаёлга борарди: «Балки қишлоғидан нохуш бирор хабар келдимикан, балки…» бир нарса эсига тушди-ю, чўчиб кетди.
Бундан бир йил илгари ётоқхонага келаётиб, бурилишда йигит кишининг қаттиқ-қаттиқ гапирганини эшитди. У томонга тикилиб қараб, Сожида билан Эркинни кўрди ва индамай ўтиб кетди. Ўша куни кеч Сожидадан нима гаплигини сўраганда, сир бой бермади. Ўзимиз шунчаки гаплашиб турган эдик, деб қўя қолди. Ойгул Эркинни хуш кўрмас, дугонаси уни севиб қолганлигидан ҳайрон бўларди. Чунки у бу йигитнинг тафсилотини қишлоқдоши Ҳалимадан эшитган эди.
Ҳалима Эркин билан педтехникумда бирга ўқиганди. Эркин турли баҳоналар топиб, Ҳалимага ўзини яқин тутар, дарсда ҳам, танаффусда ҳам унга тикилиб тутрар, қиз буни пайқаса-да, билдирмасликка олиб, ундан ўзини четга тортиб юрарди. Кунлардан бирида Ҳалима хиёбонда ёлғиз сайр қилиб юрганда, эркин йўлида пайдо бўлиб, меҳрибонлик билан салом-алик қилди ва фурсатдан фойдаланиб:
- Ҳалима, бир дақиқага мумкинми? – деб, уни қўярда қўймас скамейкалардан бирига ўтирғизди. Бир оз фурсат сўршишган бўлиб тургач:
- Ҳалима, мен сизни ҳеч ёлғиз учрата олмаётган эдим. Мана, тасоддифга қаранг, ўзи бизни учратди. - Озгина тин олгач, Ҳалимага тикилган ҳолда, - сиз учун жонингни фидо қил, десангиз ҳам тайёрман.
Ҳалима жим. Эркин жавоб кутиб тургач, яна сўз бошлади:
- Менинг гапимни тушунгандирсиз?
Қиз ялт этиб йигитга қаради-ю, яна ҳеч нима демади.
- Тушунмаган бўлсангиз, келажакда умрбод бирга бўлсак дейман, - деди йигит чўрт кесиб.
- Ишонсам бў-ла-ди-ми? – деди қиз секин, тутила-тутила.
- Нима десангиз мен тайёр, - оҳ тортиб сўзлади йигит…
Шу-шу бўлди-ю, ҳалиманинг қалбини ром қилиб олди. Қиз ўз келажагини Эркинда кўрарди. Лекин, қарангки, ўқиш тугаб борган сари, йигитда ўзгариш сезила бошлади. У ҳар хил йўллар билан қизнинг кўнглини қолдиришга ҳаракат қилар, бунинг учун туҳматдан ҳам қайтмас эди. Бир кун, чамаси, техникумни битиришга бир ойлар қолганда, Ҳалимани чақириб:
- Иккимиз икки дунёмиз, ҳар бирмизнинг йўлимиз бошқа, афсус, буни бошдан билмадик, - деди ва Ҳалимани ҳеч сўз дедирмасдан, бурилиб кетди.
Қиз турган жойида қотиб қолди. Шундан сўнг Эркин Ҳалимага яқинлашишдан қўрққандек, четланиб юрди ва техникумни битириб, бир йил ишлагач, университетга ўқишга кирди. Ҳалим эса, ўз қишлоғига бориб, ўқитувчилик қилди. Буни у Ойгул ёзда таътилга чиққанда сўзлаб берган эди.
Ойгул шуларни эслади, ўзининг Сожидани бу йўлдан қатара олмаганлига афсусланиб, бўлса-бўлмаса Эркин хафа қилган деган қарорга келди ва дугонасига тикилиб:
- Балки севгилингиз хафа қилгандир, - деди, чунки у бунга шак-шубҳа қилмасди.
- Ҳа…, шундай, - кўз ёшларини рўмолчасига артиб жавоб берди Сожида.
- Бу севгилингизнинг эркалатиши бўлса керак, - киноя қилди Ойгул.
- Қўйинг…, сиз ҳақ. Гапларингизга кирмадим, тиканни гул деб ҳис қилган эканман. Сиз қанчалик куюниб гапирсангиз, ўгит-насиҳатингизга қулоқ солмадим. Ҳалима тўғрисидаги гапларингизни уйдирма деб билардим. Чунки… мен уни жон-дилим билан севардим. Соф ва самимий деб ўйлардим. Унга доғ юқтиришни хоҳламасдим. У ҳақда бирорта ёмонроқ гап айтадирган бўлса, тинглашга тоқатим йўқ эди. Назаримда, мен учун дунёда энг азиз инсон эди. – Сожида деразага тикилиб, жим қолди.
Энди унинг кўзлари ўтдек чақнарди: лаблари асабийлашганидан қимир-қимир этар, киприклари бир-бирига ёнма-ён қадалган ўқдек тик турарди. Шу алпозда бир мунча вақт ўтди.
Ойгул ҳам жим. Унинг кулча юзлари аччиғи чиққанлик, дугонасига ачинганлик ҳолатларини билдириб турарди.
- Хўш, нима деди у – охири жимликни бузиб сўради Ойгул. Эркиннинг номини тилга олишга жирканганидан «у» деб қўя қолди.
- Ойгул, ростини айтсам, бундай жанжал-хархаша кўпдан бери давом этмоқда, бир йилча бир-биримизга жуда яқин эдик, кейин у ҳар хил бўлмағур гаплар тақайдирган бўла бошлади…
- Қанақа гаплар? Нега шу пайтгача яшириб юрган эдингиз? – гапни бўлиб, кетма-кет саволга кўмди Ойгул.
- - Мен унинг бу қилиғини рашкдан бўлса керак деб ўйлардим. Аммо ўзим юролмас бўлиб қолдим. Бирорта таниш курсдошимми, ёки ҳамшаҳримдан биротаси билан гаплашиб турсам балога қоламан. «Сен бевафо», «Сенга кўнгил берган мен аҳмоқ», «Ўша йигитга тегмоқчимисан?», «Уйда ўмолиб ўтирсанг бўлмайдими, кўчага чиқиш шартми?» Қўйингки, бошқа Яна қанчадан-қанча тўла-тўкис туҳмат, бўлмағур гаплар айтиб, йиғламаганимча қўймайди. Бирор гап қайтарсанг, балога қоласан. – Оғир нафас олиб давом этди Сожида: - Бугун бир пара ўқигач, бир пара бўш эдик. Деворий газеталарни кўздн кечириб турган эдим, ҳамшаҳрим Наби келиб қолди, қишлоқ хўжалик институтида ўқийди. У атайлаб, ота-онамнинг саломини етказиш учун мени излаб келган экан. Бир мунча вақт Наби билан суҳбатлашиб ўтирдик. Буни Эркин кўриб қолган экан, янги чақириб:
- Ким эди у, - деди.
- Ҳамшаҳрим, ота-онамни кўриб келган экан, - дедим.
- Ҳмм… ҳамшаҳрингиз, - деди киноя билан.
- Ҳа, - дедим гапимни тасдиқлаб.
- Ҳамшаҳрингми, эрингми, - деди у дўқ қилиб. Жоним ҳалқумимга келди, бир зум ўзимни тута олмай, гапира олмай турдим.
- Гапир, - деди у яна дўқ қилиб.
- Мен аҳмоқ эканман, сизнинг бунчалик ҳам ичи қоралигингизни билмапман, - дедим.
- Менинг ичим қора? Яна такрорла.
- Ҳа, ичингиз зулмат экан, - дедим. Фиғони чиқди ва тарсаки урди. Шу пайт бутун орзу-умидим кўкка соврилгандек бўлди. Бошқа сўз айтишни эп кўрмай, уйга қайтдим.
Сожида жим бўлди. Ойгул оғир тин олди, кўзлари чақнади, ғазабланди.
- Хўш, энди нима қилмоқчисиз, - жавоб кутмай давом этди Ойгул, - ҳали бу ғўрадан ҳалво-ку, агар у билан турмуш қурсангиз, ундан сўнг кўрасиз.
- Йўқ , дугонажон, шу бугундан бошлаб у жаҳолатли юзни кўрмайман.
- Тўғри қиласиз, энди эсингиз кирган ўхшайди.
- Ҳа, эсим кирди, мени кечиринг, сизнинг гапингизга кирмай… кўзим кўр бўлиб, жарлик ёқасига бориб қолган эканман. Энди, йўлим билиб босаман.

Download 344,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish