Раќим соли бођдонли



Download 344,5 Kb.
bet27/33
Sana23.04.2022
Hajmi344,5 Kb.
#576642
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
4 3 Sadoqat (Bog’donli - Abdurahim Soliyev) Badiiy asar

28 август 1962, Самарқанд.
Жомбой, «Коммунист» газетаси, 29 сентябрь 1962 й.
ХОЛИС НИЯТ

Баҳор оқшоми. Осмон чексиз булут билан қопланган бўлишига қарамай, ёғингарчилик йўқ. Эсиб турган майин шабада кўкатлар ҳидини атрофга сочарди…


Зубайда ана шундай хушнуд оқшомда университет ётоқхонаси олдига қўйилган скамейкада атрофга завқ билан термулиб, хаёл оғушига ғарқ эди.
Мана, у университетнинг учинчи курсида ўқимоқда. Уч йил унинг назарида жуда тез ўтиб кетаётгандек…
Зубайда биринчи курсда эканида, Маҳмуд институтда учинчи курсда ўқир эди. У Маҳмуд билан бирга ўрта мактани битирди. Шаҳарда эса энг яқин кишиси бўлиб қолди.
Маҳмуд Зубайда ўқишга кирганидан сўнг унинг олдига тез-тез келиб, ҳол-аҳвол сўраб турарди. Зубуйда ҳам унга ўрганиб қолганлигидан тез-тез келиб турмаса, баъзан «кўринмай кетдингиз» деб қўярди.
Бу дўстлик тобора мустаҳкамлана борди. Бир кун, февралнинг ўрталарида, одатдагидек Маҳмуд Зубайданинг олдига келди. Унда қандайдир бир изтироб сезилиб турарди, бу аввалги суҳбатларида ҳам Зубайдага озроқ сезилиб турса-да, бугун бошқача тус олган эди. Унинг гапи бир-бирига қовушмас,, баъзан бир жумлани тугалламасдан жим бўлиб қолар, Зубайданинг кўзларига тик қарай олмасди.
- Нега бунча… бошқачароқ кўринасиз?.. – деди Зубайда.
- У нима деганингиз? – билмасликка олиб сўради Маҳмуд.
- Ҳеч аввалгидек ёзилиб сўзлашмайсиз?
Бу, сирни очиш учун Маҳмудга бир туртки бўлди.
- Ҳа, билмадим… ўзим ҳам ҳайронман… сизни кўрсам… - бошқа сўз айта олмади Маҳмуд.
Ҳамма сирни юракдан ҳис этиб турган Зубайда Маҳмудга бир зум тикилиб, кулимсираб ерга қаради.
- Сизни кўрсам тилим сўзга келмай қолади, - бир оз тургач, ўзини тутиб олиб давом этди Маҳмуд. – Кўп нарса ўйлаб келаман, аммо…
- Айтинг, қани нима нарса? – йигитни енгиллатиш учун қўшиб қўйди Зубайда.
Зубайда, айтолмаётган нарсам… Балки ўзингиз ҳам биларсиз… шу… сиз билан… нима десам…
Зубайда бошидаги гули қора жун рўмолининг учини ўйнаб турган бўлса-да, бутун борлиғи билан йигитни тингламоқда эди.
Маҳмуд эса, ўз қалбини аниқ оча олмай, қизнинг пастга қараб турган шаҳло кўзларидан, қизил эниб турган лўппи юзларидан кўзини олмасдан жавоб кутиб турарди.
- Биламан, лекин… - оҳиста сўз бошлаган Зубайда яна жим қолди.
- Зубайда…
- Маҳмуд ака, ҳали… сиз ҳам, мен ҳам ўқишимиз керак-ку.
- Ҳа, ўқишимиз керак. Ҳозир, фақат, тақдир ипини боғлашга аҳд қилсак… у ёғи ўқишдан сўнг…
- …
- Нега жим қолдингиз? – деди Маҳмуд бир оз жавоб кутиб тургач.
- Нима ҳам дердим, - оҳиста жавоб берди Зубайда.
Шундан бери икки йилдан ортиқроқ вақт ўтди.
Хаёли шу нуқтага етганда Зубайда саросимага тушди, «Нега келмади?» - ўз-ўзига савол берарди у, - бирор жойда иши чиқдимикан, ёки кўнглини ранжитишдимикан?.. Қаерга йўлланма олди экан?..
Оҳиста қадам ташлаб келаётган Маҳмудга кўзи тушгач, қизни яна изтироб босди.
- Салом, Зубайда.
- Салом, - деди-ю Зубайда йигитга тикилиб қолди, лекин унинг юзидан ҳеч қандай ўзгариш сезмади шекилли, кўнгли жойига тушиб, енгил нафас олди.
- Ҳа, намунча тикилиб қолдингиз? - сўради Маҳмуд.
- Нега кечикдингиз? – йигитдаги кутилмаган бир зумдаги талвасани кузатиб турган қиз шубҳа аралаш сўради ва уялгансимон ерга қаради.
- Бир-икки танишлар турган экан, бир оз ушланиб қолдим, - деди йигит енгил тортиб.
- Қаерга борадиган бўлдингиз?
- Қаерга бўлиши мумкин? – жавоб бермай сўради йигит. У қизга синовчан боқиб турарди.
- Мен сизнинг ўрнингизда бўлсам, унда бошқа гап.
- Қани айтинг, менинг ўрнимда бўлсангиз қаерга борардингиз? – яна сўради йигит.
- Авваласи, - деб майин товуш билан электр лапочкасига тикилган ҳолда сўз бошлади қиз, - буюрилган жойга, ёшларни чорлаётган янги очилаётган қўриқ ва бўз ерларга борардим.
- Ростданми? – қувонч билан Зубайдага тикилди Маҳмуд.
- Ҳа, бўлмасам-чи?!
- Зубайда, мен сизни ҳали ҳам яхши англамас эканман, сизни айтсам хафа бўлар деб изтиробда эдим. Мен Мирзачўлга, худди сиз айтган янги очилаётган ерга агроном бўлиб кетаяпман.
- Маҳмуд ака, - қувонч билан деди Зубайда, - жуда яхши, бу ишингиздан хурсандман… мен сизни шундай ўйлаган эдим. Раҳмат, ниятим холис экан. Мен ҳам икки йилдан сўнг ўша сиз пахта ундирган ерга ўқитувчи бўлиб бораман.
Улар меҳр билан бир-бирларига боқишди. Уларнинг қоматини, севинч порлаган чеҳраларини дарахт орасидан мўралаб турган электр ёғдулари равшан кўрсатиб турарди.
Қалблар севги ва меҳр билан тошарди. Бу бугунги хушманзара баҳор оқшомига янгича бир файз бахш этарди. Чунки икки қалбдаги юз кўрсатган сўлмас баҳор чексиз тус олган эди. Бир мунча вақт кўзлар орқали ўз меҳрларини бир-бирларига ифода қилишгач:
- Ниятим холис экан, - деб яна такрорлади Зудайда ва илиқ кафтини йигитнинг беихтиёр узатилган кафтига қўйди…

Download 344,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish