Раќим соли бођдонли


«Сирдарё» газетасида 1964 йил 25 декабрь сонида босилган



Download 344,5 Kb.
bet30/33
Sana23.04.2022
Hajmi344,5 Kb.
#576642
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
4 3 Sadoqat (Bog’donli - Abdurahim Soliyev) Badiiy asar

«Сирдарё» газетасида 1964 йил 25 декабрь сонида босилган.
ИШ ТИҒИЗ ЭДИ

Тиш оғриғи қурсин. Унинг азобини Ҳакимжондек ҳеч ким тортмаган бўлса керак. Ҳали ёши йигирма бешга етмасидан икки тиши тушди. Нима қилсин, мана, учинчисига навбат. Яна қайсиси денг, энг чеккадаги «ақл тиш» оғрияпти. У кечаси билан мижжа қоқмади. Эрта туриб, ишга ҳам бормасидан амбулиторияга югурди. Янги жойга кўчиб келгнидан бери амбулиторияга биринчи келиши эди. Регистратурани тополмай анча эсанкираб юрди. Тиш шифокорига биринчи номерни олиб, ичкарига кирди.


Хонада икки оқ халатли киши бор эди. Бири – анча ёши улғайган, юзларидан вазминлиги сезилиб турган жувон. Иккинчиси эса, юзларидаги кулгичлари бўртиб, қандайдир жозиба касб этган – 21-23 ёшлардаги балоғатга етган қиз.
- Келинг, ишингиз борми? – ойнага яқин турган вазмин жувон сўради.
- Э… Ҳа, доктор борми? Шу тиш…
- Тиш оғрияптими?
- Ҳа, озгина…
- Қани, ўтиринг-чи. – У Ҳакимжонни махсус қўйилган курсига таклиф қилди. Ҳакимжон қувноқ чеҳрали қизга бир ўгрилиб қаради-да, кўз уруштириб олгач, азойи баданига ўт тушгандек бўлди. Бир зум нима қиларини билмай тургач, ўзини қўлга олди ва курсига ўтирди.
Шифокор унинг тишида каваклаган жойини тозалади, «арра»лади, хуллас, дори, пахта, яна нималар биландир тиш ковагини тўлдиргач, бир ҳафтадан кейин келинг, деди…
Ҳакимжон бу сафар тиш докторига келганда хонада юзларида қувноқлик акс этиб турган жозибали қиз ёлғиз турарди. Йигит эшикни очди-ю, юраги ҳаприқиб кетиб, эшикни ёнди. Бир оз тургач, ўзини босиб олиб, эшикни қайта очди.
- Ассалому… алайкум!..
- Салом! Келинг.
- Сиз ҳам кўраверасизми?.. – Хонага киргач, тишига ишора қилиб, сўради йигит.
- Ҳа, ҳозир. Ўтиринг-чи, - қизнинг юзларида ҳам йигитнинг бунчалик муносабатидан ҳаяжонланиш сезилиб тутрарди.
Йигит курсига ўтириб, қани бўлинг дегандек, қизга қаради.
- Ҳозир келиб қолади, пятиминуткада эди, - қиз ўзининг бемавруд таклифидан ҳижолат чеккандек, юзлари ял-ял қизарди.
- Ҳеч қиси йўқ…, - деди Ҳакимжон қизни бу ўнғайсизликдан қутқариш учун, - сиз бу ерда кўпдан бери ишлайсизми?
- Шу йил, медицина билим юртини тамомлаб, ишга келдим.
- Ўқишни давом эттирмайсизми? – Яна ўртада ҳижолт бўлмаслигини ўйлаб, сўради йигит. Иккинчи томондан унинг қалби қизни таниб олишга қистарди.
- Бир йил, ярим йил ишлай, кейин институтга кирсам деган ўйим бор.
- Жуда яхши… Яхши қилипсиз-да… Энди, кечирасиз… Хафа бўлмасангиз. Шу… ўзимизда бир мақол бор: бир кўрган таниш, икки кўрган билиш, деган экан.
- Нима эди?..
- Ҳалиги, исмингизни билсам, айтсангиз… Масалан, менинг исмим Ҳакимжон.
- Ҳакимжон!.. – қиз бу номни қандайдир ички ҳис билан айтиб юборди ва қизариб кетди:
- Мен, Маҳбубаман, - деди.
- Раҳмат…
Шу пайт хона эшиги очилиб, вазмин жувон – шифокор Собирова кириб келди. Маҳбуба бир четда турган ёзув столидаги қоғозларни варақлашга тушди. Собурова эса, йигитнинг саломига алик олиб, ишга киришди. Яна тишни тозалади, дори-дармон қўйиб, уч кундан кейин келишни тайинлади.
Уч кун Ҳакимижоннинг назарида уч ойдек, ўтиши қийин бўлди. У Маҳбубани қандай бўлмасин яна-яна кўришга шошиларди, унинг кулги аримас чеҳраси Ҳакимжоннинг кўз олдидан кетмасди. Энди учрашса, нималарни гаплашишни ўйларди. Гап топиш ҳам шунча қийинми, бир гапни айтишга бел боғласа, бошқа фикр келиб қолиб, унисини йўқотиб қўяди. Шундай этиб, уч кун ҳам бедорлик билан ўтди. Ҳар вақтдагидек шифокор қабулхонасига биринчи бўлиб келди. Хонада Собуровадан ташқари ҳеч ким йўқ эди. Хонани яна бир бор кўздан кечиргач, ҳафсаласи пир бўлди ва:
- Мумкинми? – деди. Шифокорнинг ижозатини олиб, курсига ўтирди.
- Тишингиз оғрияптими?..
- Йўқ!.. – ўз жавобидан ўзи чўчиб тушди, Ҳакимжон.
Ахир, ҳозир: бўлди энди етар деб, «қадоқ» қўйса, иккинчи қайтиб келиши қийин. Маҳбубани қачон кўради…
- Озгина санчиб туради.
- Ҳеч қиси йўқ, - деди Собурова бамайлихотир.
«Бўлар иш бўлди, - ўйларди йигит, - энди учрата олмайман… Йўқ, йўқ, бу мумкин эмас…»
- Мен ҳозир, - ўрнидан ирғиб турди Ҳакимжон. – Жуда ҳам зарур ишим бор эди… Эсимдан чиқибди. Кечирасиз… Шу, бошқа вақти келсам қандай бўларкин?..
Тайёргарлик кўра бошлаган шифокор, аввалига ранжиди. Сўнг, юзларида бирдан мулойим табассум пайдо бўлди:
- Жуда зарур ишмиди. Далолатнома берсак-чи?..
- Йўқ, кечирасиз. Жуда, жуда тиғиз иш… Ўзим бўлмасам…
- Хўп, майли, - розилик берди, - фақат, тишни тезроқ даволатиш эсдан чиқмасин. Йигит шошилиб чиқиб кетди. Унинг орқасидан меҳр билан боқиб қолган шифокор, табассум билан: «Бахтиёр ёшлик», - деб шивирлади.

Download 344,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish