Турли узунликдаги радиотўлқинларнинг тарқалиш хусусиятлари
1 ) Узун тўлқинлар (ДВ=2000 ... 840 м). Узун тўлқинларда (ДВ - длинные волны) радиоэшиттириш станциялари ўз ишини олиб борадилар, махсус радиосигналлар узатилади: вақт сигнали, метеомаълумотлар берилади ва радиомаяклар ишлайди. Кундузи узун тўлқинларнинг тўлқин фронти ионосферанинг «Д» қатламининг пастки қисмига исталган бурчак билан тушганда ҳам уларнинг қайтишлари учун ионизация даражаси етарли бўлади..
Узун тўлқинлар атмосферанинг остки қатламига кундузи қайтадилар, аммо бунда улар энергиянинг кўп қисмини қатламда электр зарядларини қўзғатиш процессига йўқотадилар ва ерга қайтган нур кучсизланган бўлади. Кундуз куни узоқ масофалар билан узун тўлқинларда алоқа ўрнатишни дифракция хоссасига эга бўлган сиртдаги нурлар билан амалга ошириш мумкин.
Сутканинг тунги вақтида ионосфера «Д» қатламининг ионизация сатҳи, Қуёш нурланиши йўқлиги туфайли пасаяди, шунинг учун қайтган тўлқинлар энергияси, тўлқинлар узоқ станциядан келаётган бўлса ҳам қабул қилишга етарли бўлади.
2) Ўрта тўлқинлар (СВ= 840 ... 200 м). ўрта тўлқинларда (СВ-средние волны) радиоэшиттириш, радионавигация қурилмалари, денгиз савдо флоти кемаларининг радиолиниялари, ташкилотлар радиоалоқаси ўз ишини олиб боради. Ўрта тўлқинларни қайтариш учун «Д» ионизация қатлами доим етарли эмас. Улар бир оз синиб, ионосферанинг «Е» қатламига киради. «Е» қатлам зарядларнинг кундузги концентрацияси ўрта тўлқинларнинг қайтиши ва атмосферанинг остки қатламига етиб келиши учун етарлидир. Шу вақтнинг ичида ўрта тўлқинлар «Д» ва «Е» қатламларда икки марта энергия ютилишига учрайдилар ва улар ҳам кучсизланиб қайтадилар. Кундузи яқин оралиқдаги радиоалоқани ўрта тўлқинларда сиртдаги нур билан амалга ошириш мумкин б). Қуёш ботгандан сўнг ва айниқса тунда, узун ва ўрта тўлқинлар диапазонида ишловчи родиостанцияларнинг қайтарилган энергияси узоқ радиоалоқани амалга ошириш учун етарли бўлади.
3) Оралиқ ва қисқа тўлқинлар (прв= 200 ... 75м, кв=75 ... 10 м). Қисқа тўлқинларда (КВ - короткие волны) радиоэшиттириш станциялари, ташкилотларнинг радио алоқаси, метеорологик станциялар, аэрофлот радиолиниялари, дипломатик ҳамда ҳарбий линия алоқалари ва шунга ўхшашлар ишлайди.
Қисқа тўлқинлар узатувчи радиостанциядан сиртидаги (ер сирти бўйича) ва фазодаги нурлар билан тарқалади. Аммо ер сиртига яқин жойда бу тўлқинлар энергиясининг ютилиши кўп бўлади ва тўлқин узунлиги кўпайиши билан янада ортади, чунки уларнинг узунликлари йўлда учраган тўсиқлар: қирлар, тоғлар, металл конструкциялар ва шу кабиларнинг ўлчамларига боғлиқ бўлиб қолади. Демак, КВ даги радиоалоқа амалий жиҳатдан ионосферадан қайтиш билан амалга оширилади. Ионосферанинг нормал шароитида қисқа тўлқинлар энергиясини қайтариш учун «Р» қатлам соҳаси асосий бўлиб ҳисобланади, пастда жойлашган «Д» ва «Е» қатламлар баъзи ютилиш ва сингдиришни ҳосил қилади. Радиоқабул қилиш аппаратининг сезгирлиги узоқдаги радиостанцияларни ҳам кундузи нормал қабул қилишни таъминлайди. Лекин қисқа тўлқинларнинг сўниш ҳодисасига мойиллиги бор, яъни бунда қабул нуқтасига турли йўллардан келганда нурларнинг интерференцияси юз беради ва қисқа тўлқинлар сўниб қолади (радиоприёмник овоз чиқармай қолади).
Оралиқ тўлқинлар (ПРВ - промежуточные волны) ўзларнинг тарқалиш хоссалари билан СВ ва КВ ўртасидаги оралиқ ҳолатни эгаллайди.
4) Ультрақисқа тўлқинлар (укв= 1 ... 10 м). Ультрақисқа тўлқинлар (УКВ - ультракороткие волны) радиоэшиттириш, телевизион, радиолокация, радиоҳаваскорлар радиостанциялари ишлайди, радиореле, яқин радионавигацион ва узоқ космик радиоалоқалар амалга оширилади. Иносферанинг ионизация сатҳи УКВ ни тўлиқ сингдириш учун етарли эмас. УКВ энергиясини сиртдаги нурлар билан қабул қилиш мумкин. Метеор чанглари, тропосферанинг катта намликка эга бўлган областлари ва шунга ўхшашлар томонидан ҳосил қилинган локаллашган (белгиланган аниқ) бир жинсли бўлмаган диэлектрик сингдирувчанликли (спорадик Еs қатламлари), қатламлардан УКВ энергияси сочилиши туфайли юзага келган қисқа муддатли «ўта узоқ» алоқаларни УКВ ларда баъзан кузатиш мумкин. Лекин УКВ асосидаги «ердаги» алоқанинг асосий кўриниши бўлиб, ҳозирги замон УКВ аппаратларининг қувватида 200 км гача мумкин бўлган сиртдан нурларнинг тўғридан кўриниш чегарасидаги алоқалар ҳисобланади. Шунингдек, телевидение ва радиореле алоқалари учун тўғридан кўриниш оралиқларида жойлашган қатор ретрансляцион станциялардан ҳам фойдаланилади. Улар ўткир йўналган параболик антенналар билан радиосигналларни кетма-кет кучайтиради ва нурлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |