1.-3 § Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва радиотўлқинларнинг диапазонлари ҳамда хоссалари
Радиотўлқинларнинг диапазони 1 мм дан 30000 м гача чўзилган бўлади. Тарқалиш хусусиятларига қараб қисмларга бўлинади ва ҳар бир диапазонга ном берилади. Радиотўлқинларнинг частоталарида фарқ бўлишига қарамасдан улар қуйидагилардан иборат бўлган бир қанча умумий хоссаларга эга.
1.Бир жинсли муҳитларда радиотўлқинлар тўғри чизиқли тарқалади.
2.Сийраклашга муҳит (коинот) ва ҳавода радиотўлқинларнинг тарқалиши 3108 м/с га яқин.
3. Радиотўлқинларнинг муҳитда тарқалиши энергиянинг ютилиши ва сочилиши билан рўй беради. Ютилиш ва сочилиш даражаси муҳит ва радиотўлқинларнинг параметрларига боғлиқ.
4.бир жинсли бўлмаган муҳитда радиотўлқин нурларининг тарқалиш механизми етарлича ўзгариб боради. Унинг траекторияси эгрилашади. Тўлқин фронти ҳаракат траекториясининг эгриланиш (рефракция) даражаси муҳитнинг бир жинсли бўлмаслик даражаси, хоссаси ва тўлқин фронтининг муҳитга кириш бурчагига боғлиқ.
Юқоридаги расмда ҳар хил синдириш коэффициентига эга бўлган муҳитнинг бўлиниш чегарасида радионур траекториясининг ўзгариши кўрсатилган.
5. Радиотўлқин энергияси қисман ток ўтказувчан юзлардан қайтарилади ва орқага қайтиб кетади. Санаб ўтилганлардан ташқари, радиотўлқин интерференция, дифракция ва бошқа хусусиятларга ҳам эга.
Ер шари яқинидаги фазонинг тузилиши .Ер атмосфераси деб аталувчи, ҳаво қобиғи билан ўраб олинган Ер шарининг атрофи радиотўлқинларнинг тарқалишида катта роль ўйнайди. Бу қобиқ 20000 км баландликкача чўзилади ва Ернинг ўз ўқи, шунингдек, Қуёш атрофида айланишда биргаликда иштирок этади. Атмосферанинг тузилиши ҳақидаги аниқ ва билвосита маълумотлар уни бир қатор областларга бўлиш имконини беради. Шу областлар чегарасида ундаги химиявий таркиб, температура, электр заррачаларининг концентрацияси ва бошқаларнинг таксимланишидаги умумий қонуниятлар кузатилади.
Атмосферанинг пастки қатламлари яхши аралашган газлар аралашмасидан-азот, кислород, аргон, карбонат ангидрид, гелий ва бошқа газлардан иборат.
Баландлик ортиши билан сийраклана борувчи атмосфера ҳавоси таркибида газлардан ташқари қаттиқ ва суюқ заррачалар-сув буғлари, метеор чанглари ва бошқалар бўлади.
Радиотўлқинларнинг тарқалиш шароити бўйича атмосфера уч областга бўлинади: тропосфера, стратосфера ва ионосфера.
Тропосфера-оз миқдорда сув буғлари, чанглар, тутунлар ва шунга ўхшаш нарсаларга эга бўлган, юқори концентрацияли яхши аралаштарилган газлар аралашмасидан иборат, яъни уни етарлича кам концентрацияга эга бўлган, эркин электр зарядли бир жинсли бўлмаган қатламли диэлектрик муҳит сифатида тасаввур қилиш мумкин. Тропосферадаги радиотўлқин траекторияси катта радиусли эгриликка эга бўлган эгри чизиқдан иборат. Бу ердаги радиотўлқинларнинг тарқалиши рефракция ҳодисалари, унинг энергиясини газлар ва гидрозаррачалар (ёмғир, туман, қор) томонидан сочилиши ва ютилиши (молекуляр ютилиши) билан биргаликда рўй беради. Шу қатламдаги мавжуд бўлган қаттиқ заррачалар (чанг, тутун) ҳам электромагнит майдон энергиясининг сусайишига олиб келади. Шунга ўхшаш ҳодисалар, газ ва заррачаларнинг зичликларига маълум қўшимчалар киритилиши билан стратосферада ҳам кузатилади.
Ионосфера ўзида электр зарядлар-эркин электронлар ва ионлар борлиги билан характерланади. Ионосферанинг ҳосил бўлиш процесси, шу баландликлардаги (50...60 км дан 400 км гача) газ ва зарядланган заррачалар атомларининг нейтрал молекулалари қатор факторлар таъсирида мусбат ва эркин электронларга парчаланиш билан тушунтирилади. Атмосфера юқори қатламларнинг ионизацияси Қуёшнинг ультрабинафша ва рентген нурланиши, космик нурлар, Ернинг магнит майдони, метеорлар ва шунга ўхшашлар билан боғлиқ.
Бутун ионосфера ионлашган заррачалар концентрациясига қараб, уч сатҳга ажратилади: «Д», «Е», «Ғ». Қатламларнинг электрон зичлик характеристикаси қуйидаги расмда келтирилган.
Ионосферани тадқиқ қилиш натижаларини таҳлил қилиш шуларни кўрсатади:
1) ионосферанинг диэлектрик сингдирувчанлиги атмосфера пастки қатламларига нисбатан кам;
2) ионосфера дисперсловчи муҳитдан иборатдир, яъни унинг диэлектрик сингдирувчанлиги 103 Гц частоталарда рўй бера бошлайди;
3) унинг сингдирувчанлиги баландлик ўзгариши билан ўзгаради. «Д» қатлам ва «Е» қатламнинг пастки қисми энг кўп ўтказувчанликка эга;
4) радиотўлқинлар энергиясининг ютилиши 30 мГц дан юқори частоталарда кучли рўй беради;
5) ионосферани, диэлектрик сингдирувчанлик градиенти 0 бўлган қатлам - бир жинсли бўлмаган ярим ўтказгичли сфера деб қараш мумкин;
6) радиотўлқиннинг тутиш бурчаги () нисбатига, электронлар концентрацияси (Nе) га ва электромагнит майдон частотаси (f) га боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. Қуйидаги расмда бир жинсли бўлмаган - қатлам структурали фазода тарқалаётган радиотўлқин нурининг траекторияси кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |