РАДИОТЎЛҚИНЛАРНИ УЗАТИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ НИ ЎРГАНИШ
Кириш
I-БОБ. РАДИО ТЎЛҚИНЛАРИНИ ХАРАКТЕРЛОВЧИ АСОСИЙ ФИЗИК КАТТАЛИКЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ.
1.1-§ Электромагнит тўлқинларнинг кашф этилиш тарихи ва физикавий
асослари
1.2-§ Радиотўлқинларини узатиш ва қабул қилишнинг таркибий схемаси
1.3 § Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва радиотўлқинларнинг диапазонлари
ҳамда хоссалари
1.4-§ Радиотўлқинларига оид тушунчаларнинг физика ўқув дастури ва
дарсликлардаги ҳолати
II. БОБ ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА РАДИОТЎЛҚИНЛАРГА ДОИР ТУШУНЧАЛАРНИНГ ШАКЛЛАНТИРИШ.
2.-1. § Ўқувчиларда радиотўлқинларнинг тарқалишига таъсир кўрсатувчи
омилларни шакллантириш.
2.-2. § Радиотўлқинларнинг тарқалишига доир тушунчаларнинг
шакллантириш йўллари.
2.3-§ Ўқувчиларнинг «радиотўлқинларни тарқалиши қабул қилиши » га оид билимларини ўзлаштиришини тажриба синов натижалари.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
КИРИШ
-Электроэнергетика тизимини модернизация қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга ошириш. Иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини янада кучайтириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш кўп жиҳатдан бизнинг мавжуд ресурслардан, биринчи навбатда, электр ва энергия ресурсларидан қанчалик тежамли фойдалана олишимизга боғлиқдир.
И. Каримов
Ҳозирги замон саноатини, халқ хўжалигини, маиший хизматни радиоэлектрон аппаратларсиз, ҳисоблаш техникасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда бўлажак физика, астрономия ўқитувчиларини тайёрлашда электротехника, радиотехника, радиоэлек-троника, автоматика, ҳисоблаш техникаси каби фанлар муҳим аҳамият касб этади.
Бундай кадрларни тайёрлашда ўрта мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежларида бериладиган таълим муҳим аҳамиятга эга.
Шу мақсадда умумий ўрта таълим негизида физикадан фундаментал билим бериш, физик ҳодисаларни ва оламнинг физик манзарасини илмий асосда тушунтириш орқали ўқувчиларнинг илмий дунё қарашини ва фалсафий мушоҳада юритиш қобилиятини ривожлантириш, назария ва амалиётнинг диалектик боғлиқлигини очиб бериш, табиатда ва техникадаги физик жараёнларни идрок этиш салоҳиятларини ошириш, олган билимлари-ни ижтимоий ҳаётга ва халқ хўжалигидаги фаолиятлари учун тайёрлаш орқали амалга оширилади.
----------------------------------
И. Каримов -Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари » Тошкент – “Ўзбекистон” 2009 й. 34-б.
Радиотўлқинларининг кенг миқёсда қўлланилиши ўқувчиларда радиотўлқинларини ҳосил қилувчи занжир элементлари, қурилмалари тўғрисида фикрлаш қобилиятини шаклланишида улкан аҳамият касб этади. Радиотўлқинларига оид тушунчаларни ўқувчиларга фақат физика курсидан чуқур билим бериш орқали амалга ошириш мумкинлиги сир эмас.
Физика курсининг ҳар бир мавзусини, шу жумладан, ўрта махсус таълим тизимида «радиотўлқинларининг тарқалиши» мавзусини ўтишда ўқитувчи шундай методни қўллаши керакки, бунда ўқувчилар ўрганилаётган ҳодисани кўз олдиларига келтирсинлар, шундагина улар шу мавзуга доир асосий қонунлар ҳақида етарлича билимга эга бўлишлари мумкин. Бу эса ўқитувчидан дарс материалларини оғзаки баён этиш билан бир қаторда шу мавзуга доир тажрибалар ўтказишни ҳам тақозо қилади.
Радиотўлқинларининг тарқалишига оид мавзуларни ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг:
-математика, астрономия ва бошқа турдош предметлардан олган тушунчалар;
физикадаги ёруғлик тўлқинларининг табиати билан боғлиқ бўлган (интерференция, дифракция, синиш ва қайтиш ва х.к), электромагнит тўлқинлар шкаласи;
- синдириш кўрсаткичининг тебраниш частотасига боғлиқ бўлиши асосий муносабатлар каби мавзуларни ўрганишдан олган билимларига таяниш лозим деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |