Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


- расм. Реал контурдаги даврий тебранишлар



Download 13,17 Mb.
bet24/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

2.29- расм. Реал контурдаги даврий тебранишлар.


Логаримфик сўниш коэффициентидан π мар­та кичик миқдор контур­нинг сўниш декременти дейилади:
(2.59)
У контурда тўпланган тўлиқ энергиянинг битта теб­раниш даврида йўқоладиган ўртача миқдорини харак­терлайди:
(2.59а)
Сўниш декременти d га тескари миқдор контурнинг сифати ёки аеллиги деб аталади:
(2.60)
Демак, контурда энергия йўқолиши қанча кам бўлса, унинг асллиги ва конденсаторда тўпланган заряднинг берилган қийматида тебраниш амплитудаси шунча кат­та бўлади.


2.13. Якка тебраниш контуридаги мажбурий тебранишлар. Резонанс ҳодисаси


Маълумки, ҳар бир системага берилган ташқи таъ- сир унинг энергетик ҳолатини ўзгартиради ва унда бошланғич ҳолатга боғлиқ бўлмаган эркин тебраниш- ларни вужудга келтиради. Системанинг умумий ҳола- ти эса, ташқи кучнинг табиати билан аниқланади.
Агар ташқи таъсир қисқа муддатли туртки, яъни давом этиш вақти эркин тебранишлар давридан кичик импульсдан иборат бўлса, системанинг ҳолати ўтиш жараёнлари табиатига эга бўлади ва тебраниш амплиту­даси нолга интилиб боради. Аксинча, агар ташқи кучдаврий катталик бўлса, системанинг ҳолати турғун ҳолатга интилувчи ўтиш жараёнлари билан характерланади. Бу ҳолда системадаги эркин тебранишлар сўнмас тебранишга айлана бошлайди ва тўлиқ ташқи кучнинг табиати билан характерланади. Улар мажбурий тебранишлар деб аталади.
Эркин тебранишлардан фарқли равишда мажбурий тебранишлар қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. Тебранишлар сўнмас бўлиб, фақат ташқи куч таъсири вақтидагина мавжуд бўлади.

  2. Тебраниш шакли ташқи куч шаклига боғлиқ бў- лади.

  3. Тебраниш частотаси контур элементлари L ва С ларга боғлиқ бўлмай, ташқи куч частотаси билан белгиланади.

  4. Тебраниш амплитудаси ташқи куч амплитудаси- га ва контурнинг хусусий частотаси билан ташқи куч частотаси орасидаги муносабатга боғлиқ бўлади.

ни тутиб туриш учун катта энергия талаб қилинади. Аксинча, бу фарқ кичик бўлса, унинг миқ- дори ҳам кичик бўлади. Шунга кўра, тебраниш конту- рига берилаётган энергия ўзгармас бўлганда, мажбур- ловчи тебранишлар частотаси контурнинг хусусий частотасига яқинлашиб борса, контурда ҳосил бўладиган тебранишларнинг амплитудаси ўсиб боради ва бу частоталар тенг бўлганда у максимал қийматга эришади. Бу ҳодиса резонанс ҳодисаси ёки резонанс деб ата­лади.
Резонанс резонанс чизиғи орқали ифодаланади. У контурдаги ток ёки кучланиш амп­литудасининг частота­га боғлиқлик графигидир. резонанс чизиғи контурларнинг сезгирлигини, яъни ташқи таъсирга ҳозиржавоблигини аниқлаш имкониятини беради. Ре­зонанс чизиғининг шак­ли контурнинг асллигига боғлиқ. Аслликиинг ортиши билан у ўткирлаша бошлайди ва контурнинг сезгирлиги — частота танлаш қобилияти ўсиб боради (2.30-расм).


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish