2.30- расм. Контурнинг резонанс чизиғи.
Якка контурдаги резонанс икки турга ажратилади:
Кучланиш резонанси ёки кетма-кет резонанс;
Ток резонанси ёки параллел резонанс.
2.14. Кучланиш резонанси
Кучланиш резонанси кетма-кет тебраниш контурида кузатилади. Шунинг учун уни кетма-кет резонанс деб ҳам аталади.
Кетма-кет тебраниш контури деганда элементлари ташқи генератор билан кетма-кет уланган контур тушунилади. Бошқача қилиб айтганда кетма-кет контурда ташқи генератор контурнинг ичига киради (2.31- расм).
2.31-расм. Кетма-кет тебраниш контури.
Контурнинг а–а кириш клеммаларига U=Um·cos(ωt+φ) кучланиш берадиган генератор уланган 2.31-расм. Кетма-кет бўлсин. Осон бўлиши учун генератебраниш контури. торнинг ички қаршилигини нолга тенг деб ҳисоблаймиз (У контурнинг актив қаршилиги таркибига киради:
R = RK+Rr.
Маълумки, занжирнинг стационар режимида ток кучининг оний қийматини аниқлаш учун унинг комплекс амплитудаси ва контурнинг тўлиқ комплекс қаршилиги ни билиш етарли бўлади. Кўрилаётган ҳолда комплекс қаршилик
(2.61)
бўлади. Бунда
— қаршилик модули, (2.61a)
— унинг аргументи
(2.12а) ва (2.12б) нфодаларга асосан токнинг амплитудаси қуйидагича бўлади:
(2.62)
Генераторнинг кучланиши билан контурдаги ток орасидаги фаза фарқи φ — ψ га тенг. Фақат φ = 0 бўлган ҳолда, у (2.61а) ифода билан аниқланади.
(2.61 а) ва (2.62) ифодалар контурдаги ток кучи- нинг амплитудаси ва фазаси ташқи генераторнинг частотасига боғлиқ миқдорлар эканини кўрсатади. Агар
бўлса, контурдаги токнинг амплитудаси энг катта, тўлиқ қаршилиги энг кичик (актив) ва фаза силжишлари нолга тенг бўлади:
Бу генератор частотасининг битта қийматида кузатилиши мумкин:
Ундан экани кўринади. Лекин шу ифода орқали контурнинг хусусий частотаси ҳам аниқланади. Шунинг учун ω=ωо. Бу резонанс шартидар.
Демак, резонанс вақтида контурнинг реактив қарши- лиги нолга тенг:
xL — хс = х = 0 (2.63)
Бу резонанс шартининг асосий ифодасидир. У барча тебраниш хусусиятига эга бўлган системалар учун ўринлидир,
Таърифга кўра, резонанс вақтида тебраниш амплитудаси ўзининг максимал қийматига эришиши керак. Бизнинг ҳолда ток амплитудаси максимал бўлмоқда. Лекин биз уни ток резонанси эмас, балки кучланиш резонанси деб атадик. Буни аниқлаштириш учун контур элементларидаги кучланиш тушувини аниқлаш керак:
Демак, резонанс вақтида контурнинг реактив элементлариридаги кучланиш қўйилган кучланишдан контурнинг асллиги (Q) марта ортиб кетар экан. Улар сон жиҳатдан бир-бирига тенг бўлса ҳам, йўналиш- лари жиҳатдан қарама-қаршидир. Шунинг учун бу кучланишларнинг натижавий таъсири Ux нолга тенг бўлади. Бундан резонансга созланган кетма-кет контурда генератор кучланишини Q марта юксалтириб олиш мумкин деган хулоса чиқади. Шу. сабабли кетма-кет контурдаги резонанс кучланиш. резонанси дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |