Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов



Download 13,17 Mb.
bet26/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

2.32- расм. Кетма- кет контурнинг чаетотавий (а) ва фазавий (б) резонанс чизиғи ҳамда эквивалент схемаси (в)
Кетма-кет контур­нинг резонансчизиғини аниқлайлик. Уни ток амплитудасига, тўлиқ царшиликка ва фаза силжишига нисбатан тузиш мумкин. Чунки улар частотага боғлиқ миқдорлардир. Кўпинча резонанс чизиғи нисбий катталик сифатида тузилади. У кўрилаётган катталикнинг резонанс вақтдаги қийматидан қаидай четлашишини кўрсатади. Масалан, ток кучи бўйича ре­зонанс чизиғи тенгламаси қуйидагича ёзилади:
(2.64)
(2.64) ни қулайроқ шаклга келтирамиз. Бунинг учун маҳраждаги илдиздан R2 ни, қавс ичидан ни ташқа- рига чиқариб, (2.60) ни ҳисобга олсак, у қуйидаги кў- ринишга келади:
(2.64а)
Бунда, —катталик умумлашган бузилиш де- йилади.
Контурларни ҳисоблашда уларнинг резонанс часто­тага яқин частоталардаги хусусиятини аниқлаш амалий аҳамиятга эга. ωо±∆ω частоталар учун умумлаш­ган бузилиш ифодасини соддалаштириб, қуйидагича ёзиш мумкин:



Бунда 2∆ω — абсолют бузилиш,
нисбий бузилиш деб аталади.
Шунга кура (2.64а) резонанс чизиғи тенгламаси ки­чик бузилишлар соҳаси учун қуйидаги кўринишда ёзилади:
(264б)
(2.64б) резонанс чизиғининг контур асллигига боғлиқлигини кўрсатади. Асллик Q нинг ортиши билан частота ўзгаришининг f(ω) га таъсири зўраяди (2.32а-расм).
Резонанс чизиғи ёрдамида контурнинг ўтказиш со- ҳасини аниқлаш мумкин. У
(2.65)
бўлади.
Демак, тебраниш контурининг ўтказиш соҳаси унинг асллигига боғлиқ экан. Аслликнинг ортиши билан ўтказиш соҳаси торайиб боради ва контурнинг танлаш хусусияти — сезгирлиги ортади (2.32а- расмдаги пунк­тир чизиққа қаранг).
Шуни айтиш керакки, агар контурга бирор резистор уланса, унинг ўтказиш соҳаси кенгаяди. Чунки у кон­турнинг асллигини ёмонлаштиради. Буни исбот қилиш учун уланган резистор қаршилигининг таъсирини кон­тур ичига киритиб ҳисобланади. У контурнинг эквива­лент актив қаршилигини орттиради ва энергия ютилиши кўпаяди, Демак, контурнинг асллиги кичраяди.
Шу мазмунда ташқи генератор ички қаршилигининг контур асллигига таъсирини аниқлаш катта амалий аҳамиятга эга. Умумий ҳолда генераторнинг ички қаршилиги комплекс катталикдир:
zr=Rr + jxr
Шунинг учун у контурдаги энергия йўқолишинигина орттириб қолмай, балки унинг резонанс частотасини ҳам ўзгартиради. Агар генератор қаршилигини соф ак­тив қаршиликдан иборат десак (Хг=0, Zr=Rr),
контурнинг эквивалент асллиги қуйидагича ифодала- нади:
(2.66)
Бу контур асллигининг ўзгариши генераторнинг ички қаршилиги билан контурнинг актив қаршилиги ораси­даги нисбатга боғлиқ эканини кўрсатади. Генератор­нинг ички қаршилиги ортиши билан унинг эквивалент асллиги камайиб боради. Шунинг учун унинг ўтказиш соҳаси кенгайиб, частоталарни танлаш қобилияти (сезгирлиги) сусаяди.
Демак, кетма-кет контурга ички қаршилиги кичик бўлган генератор уланиши керак.



Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish