Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов



Download 13,17 Mb.
bet22/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

2.10. Тебраниш контурлари


Радиоэлектрон қурилмаларнинг асосий занжирла- ридан бири тебраниш контурларидир. Улар ёрдамида юқори частотали электр токи ҳосил қилинади ёки му- раккаб тебранишларнинг керакли частота спектри аж- ратиб олинади.
нинг уланишидан ҳосил бўладиган берк электр занжири тушунилади. Тебраниш контури таркибида, албатта, актив R қаршилик ҳам қатнаша- ди. У тебраниш контурини ҳосил қилган симлардаги ва конденсаторнинг диэлектригидаги энергия юти- лишини ифодалайди. Улардан индуктивлик ғалтаги- нинг ўрамларидаги энергия йўқолиши катта аҳамиятга эга.
Тебраниш контурлари содда ва мураккаб бўлади. Содда контурга мисол қилиб якка контурни кўрсатиш мумкин. У якка С сиғим ва L индуктивлик ғалтагидан ташкил топади.
Мураккаб контурлар якка контурлар комбинация- сидан иборат бўлиб, уларни боғланган тебраниш кон­турлари деб аталади. Умумий ҳолда боғланган контур­лар занжирсимон таркибга эга. Боғланишга кирадиган ҳар бир контур парциал контур дейилади. Парциал контурни якка контур сифатида ажратиб ўрганиш мумкин эмас, чунки унинг хусусиятлари якка контурнинг хусусиятидан тубдан фарқ қилади.
Тебраниш контурининг ишлаш принципини аниқлаш учун 2.27а-расмда келтирилган схемани олайлик.

2.27-расм. Идеал контурдаги ток ку­чи (а) ва кучланишнинг (б) вақт диаграммаси.


Агар калит П ни «I» ҳолатга уласак, конденсатор бирор Um миқдоргача зарядланади ва унда

электр майдон энергияси тўпланади. "Шундан сўнг ка- литни «2» ҳолатга ўтказсак, L индуктивлик ғалтаги ор- қали занжир ёпилади ва конденсатор у орқали заряд- сизлана бошлайди.
Конденсаторнинг зарядсизланиш токи индуктив- лик ғалтаги атрофида магнит майдонини ҳосил қилади, яъни конденсаторда тўпланган электр майдон энергия­си индуктивлик ғалтагининг магнит майдон энергиясига айлана бошлайди:

Агар тебраниш контурида энергия ютилиши бўлмаса, яъни контур идеал бўлса (R=0) , конденсатор қоплама- лари орасида тўпланган энергиянинг максимал қиймати индуктивлик ғалтагининг максимал магнит майдон энергиясига тенг бўлади: Wc =WL .
Бу жараённинг характерли белгиси шуки, конденсаторнинг зарядсизланиши оний вақтда бўлмай, аста-секин боради. Чунки бунда зарядсизланиш токининг бирдан катта бўлишига индуктивлик галтагида ҳосил бўладиган ўзиндукция ЭЮК йўл қўймайди.
Узиндукция электр юритувчи кучининг ўзгариш йўналиши ҳар доим ток кучи ёки кучланишнинг тез ўз- гаришида унга тескари йўналган бўлади (Ленц қоида- си). Контурдаги ток ва конденсатор кучланишининг ўзгариши 2.27б-расмда кўрсатилган.
Шундай қилиб, тебраниш контурининг ишлаш принципи конденсатор қопламалари орасида тўпланадиган электр майдон энергиясининг индуктивлик ғалтагининг магнит майдон энергиясига ва аксинча, магнит майдон энергиясининг электр майдон энергиясига узлуксиз айланиб туришига асослангандир. Бунда энергия алмашувини тутиб турувчи куч бўлиб индуктивлик галта­гида ҳосил бўладиган ўзиндукция ЭЮК ҳисобланади. Контурдаги бундай тебранишлар хусусий ёки эркин тебранишлар деб аталади.



Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish