2.22- расм. Вин купригининг частотавий ва фазавий характеристикаси.
Унда Вин кўпригининг частота танлаш хусусияти яққол кўринади. Фақат
(2.47)
частотада фаза силжишлари φ(ωо)=0 бўлиб, узатиш коэффициента энг катта қийматга эришади:
(2.48)
2.6. Электр занжирларининг ўтказиш соҳаси
Электр занжиридан сигналнинг шакли бузилмай ўтиши учун занжирнинг узатиш коэффициента барча ташкил этувчилар учун бирдай бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, агар занжир чиқишидаги кучланишни кириш кучланишидан сигнални вақт бўйича суриш йўли билан ҳосил қилинса, уни бузилмаган деб қараш мумкин (2.23-раcм). Бу ҳол занжирнинг узатиш коэффициента частотага боғлиқ бўлмаган миқдор бўл- гандагина, яъни идеал занжир учун бажарилади:
2.23- расм. Сигналнинг вақт 2.24-расм. Идеал занжирнинг
бўйича сурилиши. частотавий (k) ва фазавий
(φ) характеристикаси.
Идеал занжирнинг фазавий характеристикаси қуйида- гича ифодаланади:
φ=nπ-t·ω (2.49)
бунда n = 0,1,2. ...— натурал сонлар.
Унинг частотавий ва фазавий характеристикаси 2.24-
расмда кўрсатилган.
2.25- раcм. Реал занжирнинг частотавий характеристикаси.
Агар п жуфт сон бўлса, чиқиш кучланиши билан кириш кучланиши моc фазада ўзгаради, яъни улар- нинг қутбланиши бир хил бўлади. Аксинча, п тоқ сон бўлса, занжирдан сигнал ўтганда, унинг қутби теска- рисига ўзгаради.
Реал занжирларнинг узатиш коэффициента ҳамма вақт частотага боғлиқ катталикдир. Фақат частоталар- нинг маълум соҳаси учунгина бу боғланиш суст бўладн ва уни хисобга олмаслик мумкин. Реал занжир частотавий характеристикасининг умумий кўриниши 2.25-расмда тасвирланган. Унда узатиш коэффициенти К фақат ωо частота атрофидаги кичик соҳада кам ўзгаради. Бу соҳадан четда эса, у тез кичраяди. Уни характеристиканинг нотекислик коэффициенти деган катталик орқали характерланади:
(2.50)
Бунда Кmах— ωо частотага тўғри келадиган узатиш коэффициентининг энг катта қинмати.
Амалда нотекислик коэффициенти М га тескари бўлган миқдор ҳам кенг ишлатилади. У частотавий бузилишлар коэффициенти деб аталади ва қуйидагича аниқланади:
(2.50а)
Характеристиканинг нотекислик коэффициенти (ёки частотавий бузилишлар коэффициенти) занжир узатиш коэффициентининг частотага боғлиқ бўлмаган (суст боғланишли) соҳасини аниқлаш имконини беради. Частотавий характеристикаиинг бу соҳаси занжирнинг ўтказиш соҳаси (полосаси) деб аталади: ∆ω=ωв- ωв. Унинг кенглиги занжирнинг турига ва нотекислик ко- эффициентининг танланган қийматига боғлиқ бўлади. Шунинг учун занжирнинг ўтказиш соҳаси ҳақида га- пирганда уни нотекислик коэффициентининг қандай қийматларига тўғри келиши ҳақида ҳам гапириш ке- рак. Шунга кўра назарий жиҳатдан занжирнинг ўтка- зиш соҳасини белгилаш ихтиёрийдир. Лекин амалий жиҳатдан бу ихтиёрийлик ноқулайлик туғдиради. Шунинг учун занжирнинг ўтказиш соҳаси деганда зан- жирдан ўтадиган сигналнинг қиймати максимал қийматига нисбатан марта ўзгарадиган частота оралиғи қабул қилинган.
Занжирнинг ўтказиш соҳасидан ташқаридаги соҳа тебранишларни сўндириш соҳаси деб аталади.
Агар сигналнинг қисқартирилган спектри занжирнинг шартли танлаб олинган ўтказиш соҳасига сиғса, у оз бузилган ҳолда узатилади, яъни частотавий бузилишлар оз бўлади. Агар у ўтказиш соҳасига сиғмаса (кенгроқ бўлса), частотавий бузилишлар катталиги узатиш коэффициентининг ўтказиш соҳасидан ташқа- ридаги кичрайиш тезлигига боғлиқ бўлади: узатиш коэффициенти частотага боғлиқ равишда суст кичрай- са, частотавий бузилишлар ҳам кичик бўлади ва, аксинча. Шунинг учун занжир ўтказиш соҳасининг чега- равий қийматларини кўрсатиш қандай частотали сиг- наллар кам бузилиб ўтишини кўрсатиш учун етарли бўлса ҳам, сигнал шаклининг бузилишини баҳолаш учун етарли бўлмайди. Бунинг учун занжирнинг частотавий ва фазавий характеристикаларини тўлиқ билиш керак.
Демак, занжирларнинг ўтказиш соҳасини амалий жиҳатдан аниқлаш у ёки бу сигналнинг занжирдан қандай ўтишини сифат жиҳатдангина баҳолаш имконини беради. Уни миқдор жиҳатдан аниқлаш учун занжирнинг тўлиқ частотавий ва фазавий характеристикаларини билиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |