3.3- расм. Электрон (а) ва ковак (б) ўтказувчанлигининг хосил бўлнш модели.
Уни боғланишдан узиш учун кам энергия талаб қили- нади ва ҳатто уй температурасида ҳам уни эркин электрон деб қараш мумкин. Бунда маргимуш тугуни- дан (атомидан) электроннинг узоқлашиши уни мусбат ионга айлантиради, лекин уни кавак деб қараш мумкин эмас. Чунки кристалл панжарада у мустаҳкам боғ- ланишда бўлади ва кавак каби кўчаолмайди.
Маргимушнинг мусбат иони ҳаракатдаги эркин электрон билан рекомбинацияланиши мумкин. Лекин у электрон токининг миқдорига деярли таъсир этмайди.
Шундай қилиб, кўрган мисолимизда электрон ўтка- зувчанлиги асосий, кавак ўтказувчанлиги эса, асосий бўлмаган ўтказувчанлик бўлади. Асосий ўтказув- чанлиги электрон ўтказувчанликдан иборат бўлган кристалл п — ТУР кристалл ёки ярим ўтказгич дейилади. Маргимушга ўхшаш ўз валент электронларини боғланишга берувчи бегона элемент донор модда ёки оддий донор деб аталади.
Иккинчи мисолимизда германий кристалига уч валентли бор (В) элемента киритилсин. Бунда Бор ато- ми қўшни тўрт германий атоми билан бирикканида битта боғланиш ўрни етишмай қолади (3.3б-расм). Электр жиҳатдан ҳосил бўлган заряд етишмовчилиги (дефект) нейтраль ҳисобланади. Лекин ташқи иссиқлик энергияси таъсирида бу дефектга қўшни германий кристалидан боғланган электрон кўчиб ўтиши мумкин. Бунда Бор атоми манфий ионга айланиб, электрон кўчган ўринда кавак ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳосил бўлган асосий ўтказувчанлик — кавак ўтказувчанлиги бўлиб, электрон ўтказувчанлиги асосий бўлмайди.
Асосий ўтказувчанлиги кавак ўтказувчанлик бўлган ярим ўтказгич р — тур ярим ўтказгич деб аталади. Уни ҳосил қилувчи бегона модда — акцептор дейилади.
Шуни айтиш керакки, ярим ўтказгичли асбобларда асосий бўлмаган ток ташувчилар ўтказувчанлиги катта аҳамиятга эга. Уларнинг ҳосил бўлиши ва тугатилиши рекомбинация марказлари деб аталган жойларда содир бўлади. Бундай марказлар вазифасини донор ёки акцептор элементларнинг тугунлари — атомлари бажаради. Шунинг учун бегона элементларнинг миқдори ортиши билан рекомбинация марказлари ҳам кўпаяди ва асосий ток ташувчиларнинг яшаш вақти қисқаради. Бу ҳол бегона элементнинг миқдори ва турини танлашда албатта ҳисобга олиниши керак.
Шундай қилиб, биз юқорида танишган ўтказувчан- лик турларини ҳосил қилиш усули ва уни тушунтириш жуда юзаки ва тақрибнйдир. Улар асосан зоналар на- зария билан текширилади ва миқдор ўлчовлари кири- тилади.
Биз зоналар назариясидан яримўтказгичларнинг ай- рим хусусиятларини сифат жиҳатдан текширишда фойдаланамиз.