Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


-расм. Триггерни саноқли ишга тушириш схемаси



Download 13,17 Mb.
bet133/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

6.27-расм. Триггерни саноқли ишга тушириш схемаси.
Бошланғич вақтда T1 транзистор очиқ, Т2 транзистор — ёпиқ бўлсин. Агар ишга тушириш импульси таъсир этмаса, иккала диод ёпиқ бўлиб, D1 диоддаги ёпиш кучланиши — Ек тартибида (катта), D2 диодники эса, Iко·Rk2 тартибида (кичик) бўлади. Шунинг учун тўғри бурчакли импульс- иинг дифференциалланишидан ҳосил бўладиган ўткир импульслардан мусбат қутблиси учун D2 диод очилади (Бунда унинг амплитудаси (Ек) дан кнчик, Iко·Rк дан катта бўлиши керак.) У ёпиқ Т2 транзисторнинг коллектори ва R2C2 занжир орқали очиқ T1 транзисторнинг базасига ўтади. Натижада юқорида (6.26-расм) айрим-айрим ишга туширишда кўрилган жараён вужудга ке­лади ва Т2 транзистор очилади. Унинг коллектор куч­ланиши нолгача камаяди ва D2 диод ёпилиб, ишга тушириш занжири узиладн. Триггер иавбатдаги турғун ҳолатга ўтади. Қейинги импульс D1 диодга таъсир эта­ди ва жараён такрорланади. Ишга тушириш импульсларини диодлар орқали берилиши триггердаги жараёнларни ташқн таъсирлардан ҳимоя қилади.
Триггернинг бир турғун ҳолатдан иккинчи турғун ҳолатга ўтиши учун кетадиган вақт ишга тушириш имьульсларининг давом этиш вақтига боғлиқ. Агар ишга тушириш импульсларининг давом этиш вакти жуда қисқа булса, унинг таъсирида транзистор тўйиниш ҳолатидан чиқиб улгурмаслиги мумкин. Унда триггер янги турғун ҳолатга ўтмайди.
Саноқли ишга тушириладиган триггер Ттриггер деб аталади. Одатда учта ва ундан кўп киришга эга бўлган триггерлар ясалади. 6.28- расмда 5 та киришга эга бўлган триггернинг содда схемаси кўрсатилган.

6.28-расм. IК — триггер.


Уин IК — триггер деб аталади. Киришлари I, К, R, S, С-ҳарфлари билан белгиланади. У ҳам RS, ҳам Т — триг­гер сифатида ишлаши мумкин: RS — триггер сифатида ишлаганда мусбат импульелар киришларга навбат би­лан таъсир этади; Т — триггер сифатида ишлаганда эса, I —кириш T1 транзисторнинг, К — кириш Т2 транзистор­нинг коллекторига улаб қўйилади.
Триггерлар рухсат этиш. (ажратиш) вақти деган катталик орқали характерланади. У киришларга ишга ту­шириш импульеларини навбат билан узлуксиз келиши учун зарур бўлган икки имплуьс орасидаги энг қисқа вақт оралиғидир. Рухсат этиш вақтига тескари булган катталик триггернинг тезкорлиги деб аталади. У триг­гернинг бир секунд ичида неча марта бир турғун ҳолатдан иккинчисига ўта олиш сонини ифодалайди (Албагта, рухсат этиш вақти ўзгармас бўлганда).
Триггерлар дискрет элементларда ёки микросхема сифатида ясалади. Улар радиоэлектрон қурилмаларда қайта улагич, ҳисоблагич, хотира элементи ва бошқа турли хил вазифаларни бажаради. Масалан, ЭҲМ қу- рилмаларннинг 20÷40 фоизини триггерлар ташкил қилади.



Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish