6.27-расм.Триггерни саноқли ишга тушириш схемаси. Бошланғич вақтда T1 транзистор очиқ, Т2 транзистор — ёпиқ бўлсин. Агар ишга тушириш импульси таъсир этмаса, иккала диод ёпиқ бўлиб, D1 диоддаги ёпиш кучланиши — Ек тартибида (катта), D2 диодники эса, Iко·Rk2 тартибида (кичик) бўлади. Шунинг учун тўғри бурчакли импульс- иинг дифференциалланишидан ҳосил бўладиган ўткир импульслардан мусбат қутблиси учун D2 диод очилади (Бунда унинг амплитудаси (Ек) дан кнчик, Iко·Rк дан катта бўлиши керак.) У ёпиқ Т2 транзисторнинг коллектори ва R2C2 занжир орқали очиқ T1 транзисторнинг базасига ўтади. Натижада юқорида (6.26-расм) айрим-айрим ишга туширишда кўрилган жараён вужудга келади ва Т2 транзистор очилади. Унинг коллектор кучланиши нолгача камаяди ва D2 диод ёпилиб, ишга тушириш занжири узиладн. Триггер иавбатдаги турғун ҳолатга ўтади. Қейинги импульс D1 диодга таъсир этади ва жараён такрорланади. Ишга тушириш импульсларини диодлар орқали берилиши триггердаги жараёнларни ташқн таъсирлардан ҳимоя қилади.
Триггернинг бир турғун ҳолатдан иккинчи турғун ҳолатга ўтиши учун кетадиган вақт ишга тушириш имьульсларининг давом этиш вақтига боғлиқ. Агар ишга тушириш импульсларининг давом этиш вакти жуда қисқа булса, унинг таъсирида транзистор тўйиниш ҳолатидан чиқиб улгурмаслиги мумкин. Унда триггер янги турғун ҳолатга ўтмайди.
Саноқли ишга тушириладиган триггер Т —триггер деб аталади. Одатда учта ва ундан кўп киришга эга бўлган триггерлар ясалади. 6.28- расмда 5 та киришга эга бўлган триггернинг содда схемаси кўрсатилган.
6.28-расм.IК — триггер.
Уин IК — триггер деб аталади. Киришлари I, К, R, S, С-ҳарфлари билан белгиланади. У ҳам RS, ҳам Т — триггер сифатида ишлаши мумкин: RS — триггер сифатида ишлаганда мусбат импульелар киришларга навбат билан таъсир этади; Т — триггер сифатида ишлаганда эса, I —кириш T1 транзисторнинг, К — кириш Т2 транзисторнинг коллекторига улаб қўйилади.
Триггерлар рухсат этиш. (ажратиш) вақти деган катталик орқали характерланади. У киришларга ишга тушириш импульеларини навбат билан узлуксиз келиши учун зарур бўлган икки имплуьс орасидаги энг қисқа вақт оралиғидир. Рухсат этиш вақтига тескари булган катталик триггернинг тезкорлиги деб аталади. У триггернинг бир секунд ичида неча марта бир турғун ҳолатдан иккинчисига ўта олиш сонини ифодалайди (Албагта, рухсат этиш вақти ўзгармас бўлганда).
Триггерлар дискрет элементларда ёки микросхема сифатида ясалади. Улар радиоэлектрон қурилмаларда қайта улагич, ҳисоблагич, хотира элементи ва бошқа турли хил вазифаларни бажаради. Масалан, ЭҲМ қу- рилмаларннинг 20÷40 фоизини триггерлар ташкил қилади.