Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов



Download 13,17 Mb.
bet131/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

6.10. Шмитт триггери


Шмитт триггери носимметрик триггер бўлиб, симметрик трнггердан турғун ҳолатда туриш вақтининг кириш сигналига боғлиқ бўлиши билан фарқ қилади. У мус­бат тескари боғланишли дифференциал кучайтиргичдан иборат. 6.24- расмда триггернинг содда схемаси кўрсатилган.

6.24-расм. Шмитт трнггерининг схемаси.


Унда Rэ резистор Т1 ва Т2 транзисторлар учун умумий булгаии сабабли T1 транзисторнинг база куч­ланиши Т2 транзисторнинг коллектор токига боғлиқ бўлади. Т2 транзисторнинг база занжиридаги R1 ,R2 резисторлардан ташкил топган кучланиш бўлгичи мусбат тескари боғланиш занжирини ташкил қилади. У иккала транзистор актив режимида булганда триггернинг бир турғун ҳолатдан иккинчисига тез ўтишини таъминлайди. Агар схема киришига кучланиш берилмаса (Uкир=0), T1 транзистор ёпиқ, Т2 транзистор — очиқ (тўйинган) ҳолатда бўлади. Сабаби Т2 транзисторнинг базасига Rк1 ва Rк2 резисторлар орқали мусбат кучланиш таъсир этади. Т2 транзисторнинг коллектор токи Rэ резисторда ҳосил қиладиган потенциал тушуви Т1 тран­зисторнинг базасига ёниш потенциали (Uб1=—Iк ·Rэ) бўлиб таъсир этади. Бу ҳолатда чиқиш кучланиши Uчиқ= Iк2· Rэ+Uкэт=U° бўлиб, «О — сатҳ»га тўғри келади.
Агар кириш кучланиши берила бошласа, Uкир< Uбт+ Iк·Rэ қийматларда триггернинг юқорида кўрилган бошланғич холати сақланади. У Uкир= Uбўрт. бўлгунча давом этади. Бунда Uб.ўрт. — триггернинг ишгa тушиш кучланиши деб аталади. Шундан кейин T1 транзистор очилади. Унинг коллектор кучланиши камайиб, R1R2 кучланиш бўлгичи орқали Т2 транзисторнинг базасига узатилади ва база токини у кичрайтиради. Натижада Т2 транзистор тўйиниш режимидан кучайтириш режимига ўтадн ва схемада регенератив жараён содир бўладн. У Т2 транзис­торнинг тезда ёпилиб, T1 транзисторнинг очилишига олиб келади. Кириш кучланишининг янада ортиши T1 транзисторни тўйиниш ҳолагига ўтказади.
Шундай қилиб, Uкир>Uб.ўрт қийматларида триггер иккинчи турғун ҳолатда бўлади, яъни T1 транзистор ёппқ, Т2 транзистор эса, очиқ. Бунда триггернинг чиқиш кучланиши Uчнқ = Ек бўлиб, у «I — сатҳ» га тўғри келади.
Триггерни қайта бошланғич ҳолатга қайтариш учун T1 транзисторни кучайтириш режимига ўтказиш керак. Бунинг учун унинг базадаги силжитиш кучланишинн йўқотиш, яъни мусбатлнгини ошириш керак. У Т2 тран­зисторнинг база кучланиши тўйиннш кучланишига етгунча давом этади (Uб2 = Uбт). У кириш кучланиши бирор Uоч — очилиш кучланншига етгунча давом этади. Шундан кейин T1 транзисторда кўчки жараёни ҳосил бўлиб, T1 транзисторни ёпади ва Т2 транзистор — очилади.
Шмитт трнггерининг ишлаши унинг амплиту- давий характеристикасида яхши тасвирланади (6.25- расм).


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish