5.38-расм. Эмиттер қайтаргичнинг соддалаштирилган эквивалент схемаси.
Ундаги қаршилик сон жиҳатдан эквивалент генераторнинг ички қаршилиги бўлиб, эмиттер қаийтаргичининг чикиш қаршилигини ифодалайди:
(5.55)
Демак, эмиттер қайтаргичининг чиқиш қаршилиги кичик миқдор экан (масалан, R11=600 Ом ва γ=40 бўлса, Rчиқ = 15 Ом бўлади). Шунга кўра кучайтиргичнинг нагрузкаси бўлган Rэ резисторнинг қаршилиги ҳам кичик миқдор бўлиши керак, чунки энергетик жиҳатдан нагрузка билан ички қаршилик бир хил тартибда танланиши лозим.
Шуни айтиш керакки, эмиттер қайтаргичининг чиқиш қаршилиги сигнал генераторининг Rr ички қаршилигига боғлиқ бўлади. Rr ортиши билан у ҳам ортиб боради. Агар Rr=∞ бўлса, чиқиш қаршилиги ўзининг энг катта қийматига эришади:
(5.56)
Эмиттер қайтаргичининг кириш қаршилиги R1 ва R2 резисторлардан тузилган кучланиш бўлгичнинг таъ- сирини ҳисобга олинмаса,
(5.57а)
формула орқали ифодаланади. Бунда
эканини ҳисобга олсак, у қуйидагича ифодаланади:
(5.57б)
Демак, эмиттер қайтаргичининг кириш каршилнгч етарлича катта миқдор экан. Лекин унинг катталиги базага уланган R1 ва R2 резистордан тузилган кучланиш бўлгичига жуда боғлиқ бўлади. Эмиттер қайтаргичининг яхши ишлаши учун R1||R2э тенгсизлик бажарилиши керак бўлса, кириш кар- шилиги ўзгаришгиз қолиши учун R11||R2>Rкир γ(Rэ|| Rн) бўлиши керак. Бу икки тенгсизлик бир вақтда бажарилиши учун Rэ>γRн бўлиши, яъни нагрузка қаршилиги етарлича кичик бўлиши лозим, чунки транзисторнинг иш режими бузилмаслиги учун жуда катта миқдорли Rн резистор олиб бўлмайди.
Умумий эмиттерли схема асосида йиғилган кучайтиргичдаги каби эмиттер кайтаргичининг частотавий характеристнкаси қуйи частоталарда ўтиш занжирининг вақт доимийси C1 Rкир ва C2Rн га боғлиқ бўлса, юқори частоталар соҳасида нагрузка занжирининг вақт доимийси τвеқ=C0Rэкв билан ха- рактерланади. Лекин эмиттер қайтаргнчининг нагрузка занжирининг вақт доимийси τвэқ жуда кичик бўлади. Сабаби эквивалент чиқиш қаршилиги жуда кичик миқдордир.
Шунга кўра
(5.58)
деб ёзиш мумкин. Бу зарарли сиғимлари бир хил бўл- ган эмиттер қайтаргичи билан умумий эмиттерли кучайтиргичнинг частотавий характеристикалари солиштирилганда уларнинг юқори частота соҳасидаги пасайиши эмиттер қайтаргичида жуда катта частоталарга тўғри келишини кўрсатади. Шунинг учун эмиттер қайтаргичнинг ўтказиш соҳаси кенг бўлиши талаб қилинмаса, унинг чиқишига сиғими С0 дан етарлича катта бўлган Сн конденсаторни улаш мумкин (5.37-расм). Бундан ташқари, эмиттер қайтаргичининг эквивалент кириш сиғими ҳам етарлича кичик бўлади.
Шундай қилиб, эмиттер қайтаргичн кириш қаршн- лиги катта, чиқиш қаршилиги эса, кнчик бўлган кенг ўтказиш соҳасига эга бўлган кучайтиргичдир. У кучла- нишни кучайтирмаса ҳам (К<1), ток кучи (γ>1) ва қувватни яхши кучайтиради.
Эмиттер қайтаргичпнинг кириш Қаршилиги катта ва эквивалент кириш сиғими кичик бўлгани учун гармоник ёки импульс сигналларини кучайтиришда кириш каскади вазифасида, чиқиш қаршилиги кичик ва катта сиғим уланиши мумкин бўлгани учун ташқи нагрузка- каси кичик ёки катта сиғимли қурилмаларда чиқиш каскади вазифасида ишлатилади. Бошқача қилиб айт- ганда, эмиттер қайтарги.чи қурилмаларнинг кириш ва чиқиш қаршиликларини созловчи қаршиликлар транс- форматори вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |