5.34- расм. Тескари боғланишли кучайтиргичнинг блок-схемаси:
а—кучланиш бўйича кетма-кет тескари боғланиш; б — кучланиш бўйича параллель тескари богланиш; в — ток бўйича кетма-кет тескари боғланиш; г — ток бўйнча параллель тескари богланиш.
Тескари боғланишнинг барча тури кучайтиргичнинг характеристика ва параметрларига таъсир этади ва уларни ўзгартади. Ички ва зарарли тескари боғланиш- дан фарқли, ташқи тескари богланиш бошқарилиш ху- сус.иятига эга. Шунинг учун у кучайтиргичга турли мақсадлар, масалан, кучайтириш стабиллигинн ошириш, бузилишларни камайтириш, ўтказиш соҳасини кенгайтириш, кириш ва чиқиш қаршилигини ўзгартиш ва бошқалар учун киритилади.
Тескари боғланишли кучайтиргичнинг асосий ифо- даларини аниқлайлик. Бунинг учун кучланиш бўйича кетма-кет тескари боғланиш схемасидан (5.34 а- расм) фойдаланмиз. Унда
—тескари боғланишсиз кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициенти;
—тескари богланиш занжирининг узатиш коэффициенти.
Қулайлик учун кучайтиргични кириш қаршилиги чексиз катта бўлган чизиқли система деб ҳисоблаймиз. У ҳолда системанинг кириш токи нолга тенг бўлади. Сигнал манбаи соф синусоидал тебранишлар берсин, яъни кучайтиргич киришига частотаси ва амплитудаси ўзгармас бўлган кучланиш қўйилган. Ана шу шартлар ўринли бўлса, кучайтиргич ва тескари боғланиш занжирининг чиқишидаги ва кучланишлар ҳам соф гармоник қонун бўйича ўзгарувчи катталиклар бўлади. Схемада реактив элементлар мавжуд бўлгани учун бу кучланишлар сигнал кучланиш билан фаза фарқига эга.
Таъ,рифга биноан кўрилаётган системанинг кучайтириш коэффициенти қуйидагича аниқланади:
(5.47)
Агар = — эканини ҳисобга олсак ва (5.47) ифодани ва коэффициентлар орқали нфодаласак, у қуйидаги кўринишга келади:
(5.48)
Бунда I — тескари боғланиш чуқурлиги, кўпайтма эса, тескари боғланиш параметри деб аталади. У тескари боғланишнинг табиати ва сон миқдорини ифодаловчи катталикдир.
Демак, тескари боғланиш занжири кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициентини I— марта ўзгартирар экан.
Умумий ҳолда ва коэффициентлар комплекс катталиклар бўлади:
=К · еjφк ва =β еjφβ
Агар уларни (5.48) ифодага қўйсак, системанинг кучайтириш коэффициенти
(5.49)
кўринишга келади. Унда:
φк—сигнал спектри кучайтиргичдан ўтгандаги фаза
силжиши;
φβ—сигнал спектри тескари боғланиш занжиридан
ўтгандаги фаза силжиши;
φ = φк+ φβ — натижавий фаза силжиши.
(5.49) ифоданинг модули
(5.50)
тескари боғланишли кучайтиргичнинг частотавий характеристикасининг тенгламаси бўлади. Унинг катталиги φ фаза силжиши билан баҳоланади. Хусусий ҳолда, агар кучайтиргичнинг киришига тескари боғланиш занжири оркали узатилаётган Uт кучланишнинг фазаси ташқи сигналнинг Uc кучланиш фазаси билан мос бўлса, яъни ф=фк+фр=0 бўлса.
(5.51)
бўлади ва тескари боғланнш КР параметрнинг барча қийматларида мусбат тескари боғланиш деб аталади. Аксинча, улар қарама-қарши фазада ўзгарса, яъни φ = φк + φβ,= π бўлса,
(5.52)
бўлиб, Кβ параметрнинг барча қийматларида тескари боғланиш манфий тескари боғланиш деб аталади.
Демак, кучайтиргичнинг стационар режимида икки хил— мусбат ва манфий тескари боғланиш бўлар экан. Мусбат тескари боғланиш кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициентини орттирса (Кт(+)>К) манфий тескари боғланиш уни камайтиради (Кт(-)<К).
Тескари боғланишли кучайтиргичнинг частотавий характеристнкаси 5.35-расмда кўрсатилган.
5.35-расм. Тескари боғланишли кучайтиргичнинг частотавий характеристикаси.
Ундан мусбат тескари боғланиш кучайтиргичнинг частотавий характеристикасини ёмонлаштиришнни, манфий тескари боғланиш эса, уни яхшилашини кўриш мумкин. Манфий тескари боғланиш киритилиши билан кучайтиргичдаги чизиқли ва чизиқли бўлмаган бузи- лишлар I + Кβ марта камайтирилиши, кучайтиргичнинг ўтказиш соҳаси I + Кβ марта кенгайтирилиши, иш ста- биллигининг ортиши аниқланган. Кучайтиргичга мусбат тескари боғланиш киритилганда эса, бунинг акси кузатилади. Агар Кβ = I бўлиб қолса, кучайтиргичдаги бузилишлар ўзининг максимал цийматига етади ва кучайтиргичнинг иш режими бузилиб, ўз-ўзидан тебраниш ҳосил қилиш режимига ўтади. Бу деган сўз кучайтиргич ўзининг кучайтиргичлик хусусиятини йўқотади ва автогенераторга айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |