II ҳол: τс << τн , яъни m < 1 ва q = const.
Бу ҳолда коррекция занжири частотавий характерискаси ажратувчи конденсатор таъсирида етарлича пасайиб улгурмасидан кўтара бошлайди. Шунинг учун натижавий частотавий характеристикада дўнглик ҳосил бўлади (5.28 б-расм).
III ҳол: τс>τн, яъни m >1 ва q = const.
Бу ҳолда коррекция занжири частотавий ха- рактеристикани у етарлича пасайиб улгурганидан сўнг кўтара бошлайди. Шунинг учун натижавий частотавий характеристика силлиқ (дўнгликсиз) чизиқни ташкил этади (5.28 в-расм).
Хусусий ҳоллар шуни кўрсатадики, коррекция- лаш 1 — ҳолда энг яхши бўлар экан. Лекин уни амалга ошириш мумкин эмас, чунки q = 0, яъни Rф резисторнинг қаршилиги чексиз катта миқдордир. Бинобарин, 100 фоизли коррекциялашга эришиш мумкин эмас.
Амалда m 1,9—етарлича кичик бўлишига интилади. Бунинг учун Rф резисторнинг қаршилиги етарлича катта миқдорда танланади. Унинг қиймати сток кучланишининг минимал қийматига боғлиқ бўлади.
5.10. Юқори частотавий коррекция
Кучайтиргич частотавий характеристикасининг юқори частотавий соҳасини коррекциялаш учун унинг наг рузка резистори билан кетма-кет қилиб кичик индуктивлики L ғалтак уланади. Бу усул кенг тарқалган бўлиб, содда ёки параллель коррекция деб аталади. Бунда индуктивлик ғалтагининг қаршилиги ўрта частоталар соҳасида частотавий характеристикам таъсир этмаслиги керак, яъни
ω0L << Rн (5.38)
бўлиши керак.
5.29-расмда юқори частотавий коррекция зан- жирига эга бўлган кучайтиргичнинг принципиал схемаси кўрсатилган.
5.29- расм. Биполяр (а), униполяр (б) транзисторларда йиғилган юқори частотавий коррекция занжирига эга бўлган кучайтиргичнинг принципиал схемаси.
У қуйидагича ишлайди. Юқори частоталар соҳасида кучайтириш коэффициенти сиғимнинг шунтлаш таъсирида камаяр эди. Схема га киритилаётган L индуктивлик ғалтаги С0 ва Rэкв элементлар билан биргаликда эквивалент параллел тебраниш контурини ҳосил қилади (5.30 а-расм).
5.30-расм. Эквивалент нагрузка контури (а) ва униполяр транзисторли кучайтиргичнинг эквивалент схемаси (б).
Унинг тўлиқ қаршилиги, яъни кучайтиргич нагрузкаси резонанс частотада энг катта бўлади.
Шунга кўра кучайтириш коэффициента ҳам ортиб боради. Агар шунда эквивалент контурнингрезонансчастотаси частотавий харак- теристиканинг С0 сигим таъсисирида пасайган қисмига тўғри келса, кучайтириш коэффициент- ининг резонанс вақтидаги ортиши характеристиканинг юқори частоталар томон кенгайишига олиб келади. Лекин бунда частотавий характеристика силлиқ чизиқ билан ифодалан- маслиги, яъни дунглик ҳосил бўлиши ҳам мумкин.
Кучайтиргичнинг чиқиш қаршилиги ва кейинги каскаднинг кириш қаршилиги эквивалент контурнинг резонанс хусусиятларига кучли таъсир кўрсатади. Масалан, Rкир.2 қаршилик кичик бўлса, у эквивалент контурни шуидай шунтлаши мумкинки, юқори частоталар соҳасида контурнинг тўлиқ қаршилигининг ортиши сезилмай ҳам қолади. Бу нарса кўпроқ биполяр транзисторли ку- чайтиргичларга тегишлидир. Чунки уларнинг кириш ва чиқиш қаршиликларининг актив қисми нисбатан кичик бўлади. Ундан ташқари, биполяр транзисторларнинг параметрлари унинг иш режимига жуда боғлиқ бўлади. Демак, биполяр транзисторли кучайтиргичларнинг ха- рактеристикасини юқори частоталар соҳасида коррекциялаш кам самара беради.
Униполяр транзисторда йиғилган кучайтиргичларда юқорида қайд этилган камчилик жуда кам таъсир қилади. Чунки уларнинг кириш қаршилиги кучайтиргичнинг нагрузка қаршилигидан етарлича катта бўлади ва контурнинг резонанс хусусиятларини жуда оз ўзгартади.
5.30 б-расмда униполяр транзисторда йигилган кучайтиргичнинг эквивалент схемаси кўрсатилган. Ундаги эквивалент контурнинг тўлиқ қаршилиги
(5.39)
Агар (5.25) формулани ҳисобга олсак, кучайтиргичнинг нормаллаштирилган частотавий характеристикаси қуйидагича ифодаланади:
(5.40)
Бунда R0 — Rн ва Ri резисторларнинг шунтлаш
таъсирини ўз ичига олувчи
сток занжирининг тўлиқ
резитив қаршилиги.
Ωв = ωR0C0 — нормаллаштирилган юқори частота.
— юқори частотавий коррекция параметри.
Демак, юқори частота соҳаси коррекцияланган кучайтиргичнинг частотавий характеристикаси битта Р параметр билан характерланар экан. Р ортиши билан частотавий харктеристика юқори частоталар соҳаси томон кенгайиб бориши керак. Лекин бу Р нинг критик қиймат (Ркр) деб аталувчи қийматигача тўғри бўлади. Укдан кейинги қийматларда (Р>Ркр) частотавий характеристикада дўнглик пайдо бўла бошлайди. У ўтказиш соҳасини кенгайтириш ўрнига торайишига сабаб бўлиши мумкин. Р нинг критик қийматини аниқлайлик.
Экстремум шарти дан
P2Ω04 + 2PΩ02 — (Р2 + 2 Р — 1) = 0
тенглама ҳосил бўлади. Унинг ҳақиқий ечими
(5.41)
экстремум ҳосил бўладиган частотани ифо- далайди. Бу частота Р параметрга боғлиқ бўлиб, унинг бирон қийматида мавҳум бўлиб қолади. Р нинг ана шу қиймати максимумли частотавий характеристикадан максимумсиз характеристикага (ва, аксинча) ўтиш ҳолатини ифодалайди. У ҳолат Ωo=0 қийматга тўғри келади. Шунга кўра коррекция параметрининг критик қиймати P2кр + 2 Pкр-1= 0 тенгламадан аниқланади ва Ркр = 0,41 бўлади.
Частотавий характеристиканинг коррекция параметрига қараб ўзгариши 5.31-расмда кўрсатилган.
5.31- расм. Частотавий характеристиканинг Р параметрга боғлиқлиги.
Шуидай қилиб коррекция занжирига эга бўлмаган кучайтиргич характеристикасининг нотекислик коэффициентининг қиймати Ωв=1 частотага тўғри келса, коррекция занжири мавжуд бўлганда у Ωв = 1,7 частотага тўғри келади. Демак, тенг шароитда коррекцияланган кучайтиргичнинг ўтказиш соҳаси (Р=Ркрда) коррекцияланмаган кучайтиргичникидан 1,7 марта кенгроқ бўлади.
Шунн айтиш керакки, коррекция иараметри моҳияти жиҳатдан эквивалент контурнинг асллигини ифодалайди (P=Q32) ва параметрнинг критик қийматида Qэ = 0,64 га тенг бўлади. Агар тебраниш контурларида Q = 0,5 бўлганда даврий тебранищлар ҳосил бўлиши мумкинлигини эсласак, эквивалент нагрузка контурининг қанчалик ёмон танлаш хусусиятига эга экани кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |