Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов



Download 13,17 Mb.
bet106/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

5.15. Дифференциал кучайтиргич


Дифференциал кучайтиргич (ДК) (икки тебраниш кучланиши,ЎТКдир. У кўцриксимон тузилишга эга бўлиб, иккита кириш ва иккита чиқиш клеммаларига эга. 5.40-расмда кўрсатилган схемада кўприк Rк1 = Rк2 резисторлар ва T1 ва Т2 транзисторлардан ташкил топган. Унинг бир диагоналига Ек манба уланса, иккинчисига—Rн нагрузка резистори уланади.

5.40- расм. Дифференциал кучайтиргич.
Агар схемадаги мос элементлар ўзаро тенг бўлса, система симметрии бўлиб, кўприк мувозанатда бўлади. Агар кириш сигнали таъсир этмаса, Ек манба таъсирида Rк1 ва Rк2 резисторлардан бир хил ток ўтади (Iк1 = Iк2) ва T1 ва Т2 транзисторларнинг коллектор кучланишлари ўзаро тенг бўлади: Uк1 =Uк2. Шунинг учун нагрузка резистори I ва II чиқншлар оралиғига уланса, ундаги кучланиш нолга тенг бўлади (дрейф йўқ). Схеманинг бундай ҳолати сокинлик режима деб аталади.
Агар база токлари ҳисобга олинмаса Rэ резистордан ўтадиган ток Iк1 + Iк2 га тенг бўлиб, ундаги потенциал тушуви Rэ (Iк1 + Iк2) базаларда ток бўйича манфий тескари боғланиш кучланишини ҳосил қилади. У транзисторларнинг бошланғич ишчи нуқтасини стабил ушлаб туради. Масалан, ҳарорат, манба кучланиши ва бошқалар ўзгариши сабабли Iк ва Iк2 ток ўзгарса, Rэ резистордаги потенциал тушуғи ҳам ўзгаради. Бу ўзгариш ҳар доим базага узатилганда база кучлани­ши бошланғич ўзгаришга тескари йўналишдаги ток ўзгаришига олиб келади. Натижада Iк1 + Iк2 = const бўлиб қолади.
Кучайтиргичга сигнал таъсир этишини 2 та хусусий ҳолга ажратиш мумкин:
1. иккала киришга сон жиҳатдан тенг ва бир хил фазали — синфаз сигналлар таъсири;
2. Иккала киришга сон жиҳатдан тенг, лекин қа- рама-қарши фазали — айирма ёки дифференциал сиг­наллар таъсири.
Биринчи ҳолда Т1 ва Т2 транзисторларнинг база кучланишлари бир хил миқдорга ўзгаради: ΔUб1= ΔUб2 =Uкирl—Uкир2. Коллектор токларинрнг ўзгаришлари ҳам ўзаро тенг бўлади. Шунинг учун коллектор кучланишлари ҳам бир хил ўзгаришга учрайди ва I ва II чиқишлар орасидаги натижавий кучланиш нолга тенг (сокинлик режимига ўхшаш). Демак, ДК идеал бўлса, ундан бир хил фазали — синфаз сигналлар ўтмайди.
Иккинчи ҳолда киришларга таъсир этувчи сигнал­лар қарама-қарши фазада бўлгани учун ΔIк коллектор токининг ўзгаришлари миқдор жиҳатдан тенг бўлиб, ўзаро тескари фазада ўзгаради, яъни базасига мусбат кучланиш қўйилган транзистордаги ток камайса, ман­фий кучланиш қўйилгани—ортади. Шунга кўра кол­лектор кучланишларидан бири ортса, иккинчиси камаяди ва уларнинг миқдори ўзаро тенг бўлади. Шунинг учун чикиш кучланиши уларнинг айирмасига тенг бўлиб нолдан фарқ қилади: Uчиқ= Uчиқ1 — Uчиқ2. Демак, ДК қарама-қарши фазадаги кириш сигналларини кучайтирар экан. Бунда ҳар бир каскад мустақил кучайтиргич бўлиб хизмат қилади. Кириш сигнали кучайтиргич киришларидан фақат биттасига таъсир этган ҳолни кўрайлик. Мисол учун Uкир1>0, Uкир2=0 бўлсин. Бунда бошланғич пайтда I ток ΔIк1 га кўпайиб, Iк1= const бўлади. Шунинг учун (Iк1 + +ΔIк1)+Iк1 йиғинди ток ортади ва тескари боғланиш ишга тушади. Натижада Т1 транзистордаги ток бўлса, Т2 транзистордаги ток — бўлиб, биринчи чикиш кучланиши камаяди; иккинчи чиқишдаги кучланиш ортади. Натижавий чикиш кучланишининг ўзгариши олдинги ҳолдагидан икки марта кичик бўлади.
Кўпинча кириш сигнали ДКнинг ҳар икки киришига бир вақтда берилса ҳам, чиқиш сигнали чиқишларнинг фақат биттасидан олинади. Мисол учун чиқиш кучла­ниши иккинчи чиқишдан олинсин. Унда юқоридаги мулоҳазаларга асосан, биринчи киришга таъсир этадиган сигнал билан чиқиш кучланиши бир хил фазада, иккинчи киришга берилган сигнал билан эса, қарама-қарши фазада ўзгаришини аниқлаш мумкин. Шунга кўра биринчи кириш туғри (фаза ўзгартмайдиган — инверс эмас) кириш деб, иккинчиси эса, фаза ўзгартувчи (инверс) кириш деб аталади.
ДКнинг кучайтириш коэффициенти ҳар бир хусусийҳол учун алоҳида-алоҳида аниқланади. Масалан, диф­ференциал (анирма) сигналга нисбатан у
(5.59)
кўринишда аниқланса, ҳар бир чиқишга иисбатан
ва (5.59б)
бўлади. Синфаз сигналга нисбатан кучайтириш коэф­фициенти қуйидагича ифодаланади:
(5.60)
Реал кучайтиргич идеал симметрияга эга бўлмагани учун унинг натижавий чиқиш кучланиши:

ДКнинг сифати синфаз сигнални сўндириш коэффи­циенти деган катталик орқали характерланади. У диф­ференциал сигнални кучайтириш коэффициентини син­фаз сигнални кучайтириш коэффициентига нисбатига тенг:
(5.61)
Кучайтиргич фақат дифференциал сигнални қайд қилиши учун Кс<<Кр бўлиши керак. Шунга асосан ях- шн ДК ларда Ксс =104—106 тартибида бўлади.
5.41-расмда дифферен­циал кучайтиргичнинг амп- литудавий ва частотавий характеристикалари кўрсатилган.


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish