5.41-расм.Дифференциал кучайтиргичнинг амплитудавий (а) ва частотавий (б) характеристнкаси.
Ундан синфаз сигнал юқори частотасининг чегаравий қиймати дифференциал сигналникига қара- ганда кичик бўлиши кўринади. У синфаз сигнал учун τвс = С0Rэкв нинг дифференциал сигналга нисбатан етарлича катта бўлиши (τвс>τвр) билан тушунти- рилади. Шундай қилиб ДКнинг сифатли ишлаши учун унинг елкалари симметриклигини таъминлаш керак. Бунинг учун интеграл микросхемалар қўлланилади. 5.42-расмда бунга мисол кўрсатилган.
5.42- расм. КИ8УДI микросхема (а) ва ўрта тузилган дифференциал кучайтиргич (б). Унда Т1 ва Т2 транзисторлар ДКнинг негизини ташкил қилади. Т3 транзисторда йиғилган занжир юқорида кўрилган схемалардаги Rэ резистор вазифасини бажаради. Т4 транзистор диод уланишига эга бўлиб, Т3 транзисторнинг термостабиллаш занжири вазифасини бажаради.
5.16. Операцион кучайтиргич
Операцион кучайтиргич — ОК жуда катта кучайтириш коэффициентига эга бўлган (104—106) дифференциал кириш ва битта чиқишли ЎТКдир. Унинг ишлаш услуби ДКникига ўхшаш бўлиб, асосан, чуқур манфий тескари боғланиш занжири киритилган ҳолда қўллани- лади. ОКлар кенг ўтказиш соҳасига (ωв =10÷100 мГц), катта кириш (Rкир≥10кОм) ва кичик чиқиш (Rчиқ<100 0м) қаршилигига, юқори даражадаги синфаз сигнглларни сўндириш коэффициентига эга бўлган юқорн сифатли универсал кучайтқргичдир. (Улар қиёсий ҳисоблаш қурилмаларида математик амалларни бажариш учун яратилган ва операцион кучайтиргич деб аталган).
5.43-расмда операцион кучайтиргичнинг шартли белгиси ва схемага уланиш усули кўрсатилган.
5.43- расм. Операцион кучайтиргичнинг шартли белгиси ва схемага уланиши.
Унда фаза ўзгартмайдиган (тўғри) кириш " + " ишора билан, фазани 180° га бурадиган (инверс) кириш эса, "—" ишора билан кўрсатилган. Е1 ва Е2 манбалар киришга сигнал таъсир этмаган ҳолда чиқиш кучланпшини нолга келтириш ва чиқиш сигнали қутбипи ўзгартириш учун хизмат қилади.
Кириш сигнали генератори турлича уланиши мумкин. Кўпинча у тўгри киришга уланиб, фаза ўзгарувчи киришга тескари богланиш занжири киритплади.
ОКлар ҳам ДКларга ўхшаш дифференциал сигнални кучайтириш коэффициенти Кс, синфаз сигнални кучайтириш коэффициенти Кс, ва синфаз сигнални сўн- дириш коэффициенти Ксс лар билан характерланади. ОКларда Кр хусусий кучайтириш коэффициенти деб аталади ва тескари богланиш бўлмаган кучайтиргичнн ифодалайди.
5.44-расмда операцион кучайтиргичнинг ампли- тудавий характеристнкаси кўрсатилган.