Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


- расм. Тескари боғланишли кучайтиргичнинг блок-схемаси



Download 13,17 Mb.
bet102/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

5.34- расм. Тескари боғланишли кучайтиргичнинг блок-схемаси:
а—кучланиш бўйича кетма-кет тескари боғланиш; б — кучланиш бўйича параллель тескари богланиш; в — ток бўйича кет­ма-кет тескари боғланиш; г — ток бўйнча параллель тескари богланиш.


Тескари боғланишнинг барча тури кучайтиргичнинг характеристика ва параметрларига таъсир этади ва уларни ўзгартади. Ички ва зарарли тескари боғланиш- дан фарқли, ташқи тескари богланиш бошқарилиш ху- сус.иятига эга. Шунинг учун у кучайтиргичга турли мақсадлар, масалан, кучайтириш стабиллигинн ошириш, бузилишларни камайтириш, ўтказиш соҳасини кенгайтириш, кириш ва чиқиш қаршилигини ўзгартиш ва бошқалар учун киритилади.
Тескари боғланишли кучайтиргичнинг асосий ифо- даларини аниқлайлик. Бунинг учун кучланиш бўйича кетма-кет тескари боғланиш схемасидан (5.34 а- расм) фойдаланмиз. Унда
—тескари боғланишсиз кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициенти;
—тескари богланиш занжирининг узатиш коэффициенти.
Қулайлик учун кучайтиргични кириш қаршилиги чексиз катта бўлган чизиқли система деб ҳисоблаймиз. У ҳолда системанинг кириш токи нолга тенг бўлади. Сигнал манбаи соф синусоидал тебранишлар берсин, яъни кучайтиргич киришига частотаси ва амплитудаси ўзгармас бўлган кучланиш қўйилган. Ана шу шартлар ўринли бўлса, кучайтиргич ва тескари боғланиш занжирининг чиқишидаги ва кучланишлар ҳам соф гармоник қонун бўйича ўзгарувчи катталиклар бўлади. Схемада реактив элементлар мавжуд бўлгани учун бу куч­ланишлар сигнал кучланиш билан фаза фарқига эга.
Таъ,рифга биноан кўрилаётган системанинг кучай­тириш коэффициенти қуйидагича аниқланади:
(5.47)
Агар = эканини ҳисобга олсак ва (5.47) ифодани ва коэффициентлар орқали нфодаласак, у қуйидаги кўринишга келади:
(5.48)
Бунда I — тескари боғланиш чуқурлиги, кўпайтма эса, тескари боғланиш параметри деб аталади. У тескари боғланишнинг табиати ва сон миқдорини ифодаловчи катталикдир.
Демак, тескари боғланиш занжири кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициентини I— марта ўзгартирар экан.
Умумий ҳолда ва коэффициентлар комплекс катталиклар бўлади:
=К · еjφк ва =β еjφβ
Агар уларни (5.48) ифодага қўйсак, системанинг кучайтириш коэффициенти
(5.49)
кўринишга келади. Унда:
φк—сигнал спектри кучайтиргичдан ўтгандаги фаза
силжиши;
φβ—сигнал спектри тескари боғланиш занжиридан
ўтгандаги фаза силжиши;
φ = φк+ φβ — натижавий фаза силжиши.
(5.49) ифоданинг модули
(5.50)
тескари боғланишли кучайтиргичнинг частотавий характеристикасининг тенгламаси бўлади. Унинг катталиги φ фаза сил­жиши билан баҳоланади. Хусусий ҳолда, агар кучайтиргич­нинг киришига тескари боғланиш занжири оркали узатилаётган Uт кучланишнинг фазаси ташқи сигналнинг Uc кучланиш фазаси билан мос бўлса, яъни ф=фкр=0 бўлса.
(5.51)
бўлади ва тескари боғланнш КР параметрнинг барча қийматларида мусбат тескари боғланиш деб аталади. Аксинча, улар қарама-қарши фазада ўзгарса, яъни φ = φк + φβ,= π бўлса,
(5.52)
бўлиб, Кβ параметрнинг барча қийматларида тескари боғланиш манфий тескари боғланиш деб аталади.
Демак, кучайтиргичнинг стационар режимида икки хил— мусбат ва манфий тескари боғланиш бўлар экан. Мусбат тес­кари боғланиш кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициентини орттирса (Кт(+)>К) манфий тескари боғланиш уни камайтиради (Кт(-)<К).
Тескари боғланишли кучайтиргичнинг частота­вий характеристнкаси 5.35-расмда кўрсатилган.

5.35-расм. Тескари боғланишли кучайтиргичнинг частотавий характеристикаси.


Ундан мусбат тескари боғланиш кучайтиргич­нинг частотавий характеристикасини ёмонлаштиришнни, манфий тескари боғланиш эса, уни яхшилашини кўриш мумкин. Манфий тескари боғланиш киритилиши билан кучайтиргичдаги чизиқли ва чизиқли бўлмаган бузи- лишлар I + Кβ марта камайтирилиши, кучайтиргичнинг ўтказиш соҳаси I + Кβ марта кенгайтирилиши, иш ста- биллигининг ортиши аниқланган. Кучайтиргичга мус­бат тескари боғланиш киритилганда эса, бунинг акси кузатилади. Агар Кβ = I бўлиб қолса, кучайтиргичдаги бузилишлар ўзининг максимал цийматига етади ва ку­чайтиргичнинг иш режими бузилиб, ўз-ўзидан тебраниш ҳосил қилиш режимига ўтади. Бу деган сўз кучайтир­гич ўзининг кучайтиргичлик хусусиятини йўқотади ва автогенераторга айланади.



Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish