5.33-расм. Трансформатор боғланишли икки тактли қувват кучайтиргичининг принципиал схемаси (а) ва ундаги транзисторнинг иш режими (б).
Унда иккала кучайтириш елкаларининг симметриклик шарти бажарилиши керак. Идеал ҳолда кириш сигнали таъсир этмаганда транзисторларнинг коллектор токлари тенг ва қарама-қарши йўналишда бўлади ва трансформаторнинг манитланиши кучайтиргичнинг иш режимига боглиқ бўлмайди, яъни Тр. 2 трансформаторнинг доимий майдони нолга тенг бўлади.
Агар Тр.1 трансформатордан сигнал берилса, Т1 транзисторнинг базасидаги кучланиш ортаётганда Т2 транзисторнинг база кучланиши камаяди, яъни транзисторларнинг база кучланишларининг ўзгариши бир-бирига қарама-қарши бўлиб, мос ўзгаришлар ярим даврга сурилгандир. Шунинг учун транзисторлардаги коллектор токларининг ўзгарувчан ташкил этувчилари ҳам ярнм даврга сурилган бўлади:
Iк1 = Iк.ўрт + Im1 ·cosωt + Im2 cos2ωt + Im3 cos3ωt + . . .
Iк2=Iк.ўрт+Im1 ·cos (ωt+П)+ Im2 cos (2ωt+П)+Im3 cos (3ωt + + П) + . . .=Iк.ўрт -Im1cosωt + + Im2 cos2ωt - Im3 cos3ωt +...
(5.43)
Нагрузка рззисторидан ўтадиган токн-шг катталиги Iк1 ва Iк2 токларнинг алгебраик йиғиндисига мутаносиб бўлади:
Iн=b(Iк1— Ik2)= b(2Im1 cosωt + 2Im3cos 3ωt + ... (5.44)
Бунда b — мутаносиблик коэффициенти.
(5.44) ифода Tp.2 трансформаторда коллектор токининг ўзгармас ташкил этувчиси ҳосил бўлмаслигини кўсатади. Шунинг учун трансформаторда ўзакнинг магнитланишида ҳосил бўладиган энергия сочилиши бўлмайди. Иккинчи томондан, нагрузка резисторидан ўтадиган токнинг ўзгарувчан ташкил этувчиларининг жуфт даражали ҳадлари йўқ. Бу чизиқли бўлмаган бузилишларнинг кам эканини кўрсатади. Булар кучайтиргичнинг фойдали иш коэффициенти катта бўлишини таъминлайди.
Агар транзисторнинг характеристикаси идеал тўғри чизиқлардан иборат бўлса, ҳар бир кучайтириш елка- сидаги ток соф синусоида чизиғининг ярим даврлари орқали ифодаланадн. Унинг ўртача қиймати қуйидагича бўлади:
(5.45a)
Коллектор токининг биринчи гармоник ташкил этувчисининг амплитудаси
(5.45б)
бўлгани учун Тр.2 трансформаторнинг магнитлаш токи ундан икки марта катта бўлади: Iкm = 2Im1 — Шунинг учун схеманинг ҳар бир транзисторининг коллектор занжирида ажралувчи ўзгарувчан қувват қуйидагича аниқланади:
(5.46)
Натижавий қувват эса, ундан деярли икки марта катта бўлади.
Икки тактли кучайтиргичнинг фойдали иш коэффициентининг мумкин бўлган энг катта қийматини аниқлайлик. Бунинг учун коллектор кучланишидан фойдаланиш 100 фоиз деб ҳисоблаймиз: ξ=1. Бунда транзисторлар манбадан нстеъмол қиладиган ток (5.45а) ўртача токдан икки баравар катта бўлади: Iўрт=2Iкўрт.. Шунга кўра коллектор токидан фойдаланиш коэффициента, яъни пульсланган токнинг шакли
бўлади. Уларни (5.42 б) ифодага қўйсак, фойдали иш коэффициентининг энг катта қиймати олинади:
Демак, икки тактли қувват кучайтиргичининг фойдали иш коэфициенти 78,5 фоизгача етар экан. Амалда коллектор манбаининг кучланишидан тўлиқ фойдаланиш мумкин бўлмагани учун η = 0,6—0,7 бўлади. Бу бир тактли кучайтиргичнинг фойдали иш коэффициентидан етарлича каттадир.
Икки тактли схемада коллектор манбаи қувватининг иссиқлик сочилиши кичик бўлади. Унинг энг катта қиймати коллектор занжирида энг катта қувват ажрал- ган ҳолда эмас, балки бу қувватнинг 40 фоизини таш- кил этадиган қувват ажралган ҳолда кузатилади.
Икки тактли схеманинг афзалликларндан яна бири шуки, схема елкаларининг симметриклиги ва коллектор токи импульсларнинг симметриклиги тўлнқ бўлса, занжирнинг чикишида токнинг жуфт даражали ташкил этувчиларидан ташқари яна учинчи даражали ташкил этуьчилари ҳам кузатилмайди.
Икки тактли схемасининг асосий камчилиги кучай- тириш елкалари учун бир хил параметрли транзисторларни танлаш ва симметрикликни амалга оширишнинг қийинлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |