5.44- расм.Операцион кучайтиргичнинг дифференциал (а) па синфаз (б) сигналга нисбатан амплитудавий характеристикаси.
Ундан кўринадики, дифференциал сигнал учун амплитудавий характеристика чиқиш кучланишининг Uчиқ.max ва Uчиқ.min қийматлари орасида тўғри чизиқдан иборат. Бу оралиқ кучайтириш диапазони деб аталади. Реал кучайтиргичларнинг бу характеристнкаси ё чап, ёки ўнг (пунктир чизиқ) томонга сурилган бўлиши мумкин. Бу чиқиш кучланишининг нолга тенг бўлишини таъминлаш учун кучайтиргич киришига U0 кучланиш берадиган манба улгниши кераклигини кўрсатади. ,U0— нолни суриш кучланиши деб аталади. (Сифатли кучайтиргичларда U0 ҳисобга олинмайди).
Синфаз сигналга нисбатан амплитудавий характе- ристиканинг тўғри чизиқли қисми синфаз сигнални сўн- дириш соҳаси деб аталади. Ундан ташқари Кс бирдан тез ўса бошлайди. Бу сигнал кучланиши манба куч- ланишига яқинлашганда кузатилади.
5.17. Операцион кучайтиргичларни улаш схемалари
ОКлар амплитудавий характеристикасининг тўғри чизиқли қисми кириш сигналининг жуда кичик қийматларига тўғри келади, чунки кучайтириш коэффициенти жуда катта бўлади. Шуни ва кириш қаршилигининг жуда катта бўлишини ҳисобга олган ҳолда OK ларни қўллашда қуйидаги соддалаштириш киритилади.
1) Характеристиканинг тўғри чизиқли қисмида иккала киришнинг потенциаллари ўзаро тенг (милливольтдан ортмайди);
2) Кириш клеммалари орасидаги ток нолга тенг (кириш қаршилиги жуда катта бўлгани учун).
ОКларни улаш схемалари турлича бўлиб бажарила- диган математик амал турига қараб танланади. Шу- лардан айримларини кўрайлик.
Фаза ўзгартувчи (инверс) улаш (5.45-расм).
5.45-расм.Фаза ўзгартувчи (инверс) улаш
Бунда кириш сигнали фаза ўзгартувчи киришга, тўғ- ри улаш кириши эса, ерга уланади. Шунинг учун А нуктанинг потенциали ноль деб қабул қилинса (1 шарт),
R резистордан ўтадиган ток ток нуктада иккига — кириш қаршилигидан ўтадиган I ва Rт тескари боғланиш резисторидан ўтадиган Iт токларга тармоқланиши керак. Лекин П—соддалаштириш шартига биноан Iкир= 0 деб олинса, бўлади. Лекин Rт резисторда Iт токни ҳосил қилиш учун UA—Uчиқ потенциаллар айирмаси мавжуд бўлиши керак. UA = 0 бўлгани учун булади. Шунга кўра
ва (5.62)
Демак, схеманинг кучайтириш коэффициента резисторлар нисбатига тенг бўлиб, кучайтиргичнинг хусусий кучайтириш коэфициенти Кр га боғлиқ эмас экан. Минус ишора кириш кучланиши билан чиқиш кучланиши қарама-қарши фазада ўзгаришни кўрсатади.
2. Фаза ўзгартмайдиган улаш (5.46-расм)