Р. Расулов умумий тилшунослик ¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги



Download 0,61 Mb.
bet30/51
Sana17.07.2022
Hajmi0,61 Mb.
#811443
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   51
Bog'liq
УМУМИЙ ТИЛШУНОСЛИК (1)

Фойдаланилган адабиётлар

1. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968.


2. В.И.Кодухов. Общее языкознание. М., 1974.
3. Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по истории лингвистики. М., 1975.
4. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972.
5. Н.А.Кондрашов История лингвистических учений.
М., 1979.
6. В.Виноградов. История русских лингвистических учений. М., 1978.

Фердинанд де Соссюр. Социологизм.
Социологик тилшунослик
Тилшуносликда ХХ аср бошларигача фаоллик к´рсатган қатор лисоний оқимларга: ёш грамматикачилар таьлимотига, натурализм ва психологизм каби й´налишларга, уларнинг қарашлари ҳамда ғояларига зид б´лган янги таьлимот, мукаммал бир ғоя майдонга келди. Бу й´налишга тилшуносликдаги социологик таьлимот - социологик мактаб номи берилди. Айни таьлимот тилнинг ижтимоий ҳодиса эканлигини таькидлаб, унинг ижтимоий вазифасини алоқа воситаси сифатида қатъий белгилади.
Эслатамиз, социологик лингвистика ´з - ´зидан, бевосита пайдо б´лгани й´қ. У қадим даврдан бошлаб, тилга - тил ва жа-мият масалаларига б´лган турлича қарашларнинг, ёндашишлар-нинг ижобий натижаси, объектив маҳсули сифатида қарор топди .
Тилшуносликдаги социологик таьлимотнинг асосчилари Ф. де Соссюр ва Антуан Мейелардир.1 Мана шу олимлар қайд этилган янги й´налишга «социологик лингвистика» номини бердилар.
Фердинанд де Соссюр

Фердинанд де Соссюр (1857-1953) буюк тилшунос, оргинал назариётчи, тил ҳа³идаги фан тара³қиётига жуда катта ва чуқур таъсир к´рсатган донишманд олим. Шунинг учун ҳам Ф. де Соссюрни тилшунослик оламида машҳур Франц Бопп, Виль-гельм фон Гумбольдт, Август Шлейхер, Бодуэн де Куртенэлар билан бир ³аторга қ´йишади.


Ф. де Соссюр Швейцарияда (Женевада) туғилган, миллати француз – швейцариялик француз. У Женева, Лейпциг ва Бер-линда таьлим олди.
Ф. де Соссюрнинг 20 (баьзи манбаларда 21) ёшида эьлон қилган машҳур асари µинд – Оврупо тилларини – улардаги ун-лилар системасини ´рганишга бағишланган б´либ, ушбу тиллар вокализмини ´рганишда катта аҳамиятга эга б´лди. Бу асар «Ҳинд - Европа тилларидаги дастлабки унлилар системасининг тадқиқи» деб номланиб, 1879 йилда нашр қилинди. Ушбу асар µинд - Оврупо тилларини ´рганишга, қиёсий – тарихий метод тараққиётига жиддий таъсир қилди.
Ф.де Соссюр илмий - тадқиқот ишлари б´йича 1880 йилда Лейпцигда докторлик дисертациясини ҳимоя қилди. У 1881 йилда Парижга келиб, герман тиллари, µинд - Оврупо тилларининг қиёсий грамматикаси б´йича маърузалар ´қиди. 1891 йилдан бошлаб, у Женевада профессор лавозимида илмий - амалий, педагогик фаолиятини давом эттирди.
1906 йилдан бошлаб, Ф. де Соссюр умумий тилшунослик кафедрасига раҳбарлик қилди. 1906 - 1911 йилларда уч марта умумий тилшунослик курси б´йича маърузалар ´қиди.
Ф. де Соссюр вафотидан кейин 1916 йилда унинг шогирд-лари Шарль Балли ва Альберт Сешелар ´злари ёзган ³´лёзмалар асосида устозларининг маърузаларини т´плаб, тартибга солиб, китоб µолида нашр ³илдилар. Шундай ³илиб, Ф. де Соссюрни дунёга танитган, уни буюк тилшунослар ³аторига ³´йган, µозирги замон тилшунослигининг тара³³иётига жуда катта таъсир ³илган «Умумий тилшунослик курси» фундаментал асари майдонга келди. Айни асар 1931 йилда немис тилида, 1933 йилда эса рус тилида эълон ³илинди
Ф. де Соссюр лисоний таьлимотининг муµим жиµатлари ³уйидагилар:
1. Тилшунослик фанининг бирдан - бир ҳақиқий объекти тилдир. Демак, тилни психология, мантиқ, физиология каби фанлар нуқтаи назаридан эмас, балки бевосита тилшунослик фани асосида текшириш лозим.
2. Тил системадир. Тил систем тузилишига эга б´лган, систем характердаги ижтимоий ҳодисадир. Демак, тил ҳодиса-лари, тил фактлари ´заро диалектик боғлиқ б´либ, бир – бирини талаб этадиган, тақозо қиладиган белгилардир. Аниғи тил белгилари тил системасининг элементлари, бирликлари сифа-тида бир-бирини белгилайди. Улар ´заро мантиқий, зарурий муносабатга, алоқага киришиб, бир бутунликни – тил система-сини ҳосил қилади.
3. Тил ғоя (фикр, маъно) ташувчи белгилар системасидир. Тил белгиси (бирлиги, элементи) икки томонга: а) ифода томо-нига (ифодаловчига) б) мазмун томонига (ифодаланувчига) эга-дир. Тил белгилари шартли, ихтиёрийдир. Демак, тил белгилари (бирликлари) моддий (материал) ва руҳий (психик,идеал) томонларнинг, товуш ва маьнонинг бирлигидан иборат б´либ, бири иккинчисисиз б´лмайди, улар ´заро диалектик боғлиқ ҳолда, нисбий бир бутун ҳолда ижтимоий вазифа бажаради, жамиятга хизмат қилади, фикр алмашувни – коммуникатив жараённи таьминлайди.
4. Ф. де Соссюр тилшуносликни иккига: ички лингвистика ва ташқи лингвистикага ажратиб, уларни ´заро бир - бирига қарама - қарши қ´яди. У ички лингвистикага тилнинг систем характерга эгалигини, тилнинг тузилишини (структурасини) киритади. Ташқи лингвистикани эса тилнинг ривожланиш жараёнидаги, тараққиётидаги реал шарт - шароитни: жамият билан, жамият тарихи, маданияти, тарихий воқеалар, тилнинг ж´ғрофий жойлашиши, жамиятнинг сиёсий қарашлари, маь-навий олами кабилар билан боғлиқ ҳолда олади.
Демак, ички тилшунослик тилнинг систем табиатини, унинг тузилишини текширса, ташқи тилшунослик тилни жамият тараққиёти билан боғлиқ ҳолда текширади. Негаки жамиятнинг мавжудлиги тилнинг мавжудлигини, тилнинг мавжудлиги эса жамиятнинг мавжудлигини к´рсатади. Шунга к´ра тил ва жамият муносабатини текшириш тилшунослик фанининг – умумий тилшуносликнинг доимий долзарб муаммоси б´либ ҳисобланади.
5. Ф. де Соссюр тилда икки аспектни: синхрония ва диахро-нияни фарқлади. Синхрония, синхроник аспект тилнинг ҳозир-ги, реал мавжуд ҳолати б´лса, диахрония, диахроник аспект тилнинг тарихийлиги, тарихий ривожланиш ҳолатидир. Демак, тилнинг муайян вазифа бажаришдаги реал ҳолати билан тари-хий ривожланишдаги ҳолати, «қиёфаси» - ҳар бири ´з кучини, қувватини сақлайди, уларнинг аралашиб кетишига й´л қ´йил-майди. Бошқача айтганда, синхрония - тил мавжудлигининг, та-раққиётининг ҳозирги вақти, тилнинг алоқа воситаси сифа-тидаги хизмат қилиш даври б´лса, диахрония – тилнинг, тил фактларининг замон (вақт) нуқтаи назаридан кетма – кетлиги, яъни тарихий босқичма - босқичлиги, этаплилигидир.
Проф. Я. В. Лоя фикрича «тил системаси ва структурасини ´рганишда синхроник аспектнинг аҳамияти каттадир. Тилшу-нослик фанининг энг дастлабки, бош вазифаси систем табиатга эга б´лган тил ҳодисаларини замонавий, шу кундаги, ҳолатини текшириш, ´рганишдир. Тилнинг шу кундаги, ҳозирги системаси билан танишиш унинг тарихини ва бошқа тиллар билан қиёсини ´рганишдан аввал б´лиши керак»1. Биз ҳам шу фикрдамиз.
6. Ф.де Соссюр жамиятнинг фикрни ифода қилиш системасини тил ва нутққа ажратади.
Тил с´зларнинг жами ва нутқни қуриш, тузиш қоидаларидир. Нутқ эса тил системасининг с´злашувда ёки матнда (ёзувда) аниқ берилиши, қ´лланишидир.
Ф.де Соссюрнинг фикрича, тил нутқдан қуйидаги бешта белгисига к´ра фарқланади: 1. Тил – ижтимоий, нутқ- индивидуал. 2. Тил – систем, нутқ – асистем. 3. Тил – потенциал (имконият, яширин), нутқ - реал (воқелик, намоён б´лиш).
4. Тил - синхрон (замонавий, ҳозирги), нутқ – диахрон (тарихий, ´тган). 5. Тил – моҳият, нутқ – ҳодиса.2
Тилнинг системалилиги аксиома. Нутқчи?
Фикримизча, нутқ ҳам системадир, систем характерга эгадир. Аммо у тилга нисбатан иккинчи даражали система б´либ, тил системасига асосланади,ундан имконият сифатида фойдаланади. Тил системаси асосида нутқий система, нутқ фаолияти, фикрни ифодалаш системаси юзага келади. Шунингдек, нутқ (нутқий фаолият) фикрни ифодалаш жараёни экан, айни жараёнда иштирок этувчи бирликлар (лисоний фактлар) ´заро мантиқий, зарурий муносабатга киришиб, бир бутунликни- системани, масалан, нутқни, гапни ҳосил қилади. Қолаверса, нутқдаги – фикр ифодалаш жараёнидаги с´з ҳам, с´з бирикмаси ҳам, гап ҳам - матн ҳам ´зига ҳос микро ва макросистемалардир.
7. Ф. де Соссюр тил (нутқ) бирликлари орасидаги муно-сабатни, ´заро боғланишни парадигматик ва синтагматик муносабатларга ажратади.
Парадигматик муносабатда тил бирликлари бир парадигмага жойлашади. Масалан,улар бир парадигмага - с´з ´згариши, с´з тусланиши парадигмасига (қаторига) бирлашиб, асосига- умумий маьносига к´ра бир хил, қ´шимчасига – хусусий маьносига к´ра фарқли б´лади. Шунга к´ра тил бирликлари ´заро муайян систем муносабатга киришади. Қиёсланг: олам, оламни, оламнинг, оламда, оламга, оламдан...
Парадигматик муносабат тил бирликларининг нутққача б´лган муносабати, имконият сифатидаги тил ҳодисаси.
Синтагматик муносабатда эса тил бирликлари, масалан, с´зларнинг бири иккинчиси билан семантик - синтактик муносабатга киришиб, с´з бирикмасини ёки гапни ҳосил қилади. Қиёсланг: истиқлол байрами, маьнавият юлдузлари, миллий ғурур, биз терроризмни қоралаймиз. Бунда тил бирликлари кетма - кет келиши, горизонтал чизиққа жойлашиши билан ажралиб туради.
Синтагматик муносабат тил бирликларининг нутқдаги-нутқ фаолиятидаги - фикр алмашиш жараёнидаги ´заро мантиқий, зарурий муносабатидир, фикр ифодалаш учун хизмат қилиши-дир. Ушбу муносабат нутқ ҳодисаси сифатида белгиланади, нутқ билан ´лчанади ва бошқалар.
Хуллас, ХХ аср тилшунослик фанидаги кескин бурилишга, ушбу фаннинг юксак даражада, кенг миқёсда ривожланишига муҳим сабаб тилнинг системалилиги ғояси ҳамда тил ва нутқни фарқлаш, тил ва нутқ диалектикаси б´лди. Албатта, бу ´ринда
Ф. де Соссюрнинг таьлимоти, хизматлари беқиёсдир.
Таькидлаш шарт. Ф. де Соссюрнинг қарашлари, ғоялари тилшунослик фанида нафақат социологик лингвистиканинг – социологизмнинг, балки структурал лингвистиканинг – струк-турализмнинг ҳам юзага келишида муҳим сабаблардан бири б´лди. Аниғи Ф.де Соссюр ´зининг машҳур «Умумий тил-шунослик курси» асарида (1916) структурализмнинг энг асосий, бош ғояларини таькидлаб ´тди. Булар: 1.Тил спецфикаси (´зига хослиги). Яьни тилшуносликнинг мутлақ текшириш объекти тилдир. 2. Тил системаси. Яьни тил ´зига хос тузилишга, «қиёфага» эга б´лган системадир. 3. Тил формаси. Яьни тил моҳият эмас, балки формадир. Тил у ёки бу мазмунни, фикрни ифодалаш воситасидир. 4. Тил муносабати. Яьни, тилнинг ҳар бир ҳолатида, к´ринишида, қ´лланишида барча жараёнлар тил бирликларининг ´заро муносабатига, мантиқий боғланишга асосланади, шу муносабатга қурилади.
Хуллас, Ф.де Соссюр таьлимотидаги ушбу муҳим ғоялар, айтилганидек, структурализмнинг кенг миқёсда алоҳида бир й´налиш, мактаб сифатида майдонга келишига хизмат қилди.


Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish