Р. Расулов умумий тилшунослик ¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги



Download 0,61 Mb.
bet27/51
Sana17.07.2022
Hajmi0,61 Mb.
#811443
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
УМУМИЙ ТИЛШУНОСЛИК (1)

Х
Х Х
Ґинд – Европа тилшунослигининг XIX ва XX асрнинг бошларидаги тара³³иёт даврида Вильгельм Гумбольдт ²ояларининг таъсири натижасида умум тилшуносликда муайян таълимотлар, й´налишлар майдонга келди. Бу таълимотлар жаµон тилшунослигида натурализм (А.Шлейхер таълимоти) ва психологизм (Г.Штейнталь таълимоти) ва бош³а номлар остида намоён б´лди.


Фойдаланилган адабиётлар



  1. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968.

  2. Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений.М., 1973.

  3. В.И.Кодухов. Общее языкознание. М., 1974.

  4. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972.

  5. Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по истории лингвистики. М., 1975.

  6. Н.А.Баскаков, А.С.Соди³ов, А.А.Абдуазизов. Умумий

тилшунослик Т., 1979.
Иккинчи бос³ич


(А.Шлейхер – Г.Штейенталь бос³ичи)

Тилшунослик тара³³иётидаги биринчи даврнинг иккинчи бос³ичи Август Шлейхер ва Гейман Штейенталь номлари ва уларнинг таълимотлари билан бо²ланиб, айни бос³ич XIX асрнинг тахминан 50-60 йилларини ´з ичига олади.




Август Шлейхер
Натурализм

Умумий назарий тилшуносликнинг – тил фалсафасининг асосчиси б´лган В. Гумбольдт томонидан тилнинг система сифатида тал³ин ³илиниши, тилнинг организм, органик бир бутунлик сифатида берилиши А. Шлейхер, Ф. де Соссюр, Бодуэн де Куртенэ каби тилшуносларнинг таълимотларига таъсир ³илди, уларнинг лисоний ²ояларида кузатилди.


XIX асрнинг ´рталарида Европа тилшунослигида натурализм1 о³ими пайдо б´лди. Ушбу о³имнинг машµур вакили немис олими Август Шлейхер (1821-1863) эди.
А.Шлейхер тилшуносликдан таш³ари ботаника ва фалсафа каби фанларни µам ´рганди. У дастлаб Бонн, с´нгра Прага, Иен университетларининг доценти ва профессори сифатида маърузалар ´³иди, 1858 йилда Россия фанлар академиясининг мухбир аъзоси б´лди.
А.Шлейхер µинд-Европа тилларининг умумий масалалари билан шу²улланди, Литва тилини ´рганиб, жонли нут³ б´йича тад³и³отлар олиб борди, хал³ о²заки ижодига оид материаллар т´плади. У, шунингдек, ³иёсий – тарихий ва типологик й´налишда герман, славян, болти³ тиллари билан µам шу²улланди. А.Шлейхер тилларни ³иёсий ´рганишда товушларнинг ³онуний ´згаришларига эътибор беришни талаб ³илди. У фонетикани фонология деб атади ва с´зда товуш, шакл µамда функцияни фар³лади.
Олим айни ва³тда умумназарий фикрларни µам илгари сурадики, бу фикрлар тилшунослар томонидан эътибор билан ³абул ³илинди. Ушбу фикрлар товуш ³онуни, аналогия, тилнинг систем характерга эгалиги, с´знинг шакли ва вазифаси µа³идаги ²оялар билан бо²ланади. А.Шлейхернинг мазкур назарий ³арашлари «Немис тили» (1860) асарида баён ³илинади.
А.Шлейхер µинд - Европа тилларининг битта боботилдан келиб чи³³анлиги ²оясини илгари сурди. У µинд – Европа тилларининг тара³³иётини «шажара дарахти» жадвали ор³али тушунтирди. Яъни, унинг фикрича, ³ачонлардир µинд – Европа боботили мавжуд б´лган, унинг тар³алиб кетишидан µозирги µинд – Европа тиллари келиб чи³³андир.
А.Шлейхернинг энг машµур асари «Ґинд – герман тиллари ³иёсий грамматикасининг компендиуми»дир (1861). Бу асар ´тган ярим аср давомида µинд – Европа тилларини ³иёсий ´рганишнинг якуни сифатида майдонга келди ва 15 йил ичида т´рт марта нашр ³илинди.
Компендиумда1 А.Шлейхер µинд – Европа тилини (бобо тилни) ³айта тиклаб, унинг µар бир шохобчаси ³андай ривожланишини к´рсатмо³чи б´лди.
Умумий тилшуносликда А.Шлейхер даставвал натуралистик о³имнинг й´лбошчиси, ташкилотчиси сифатида тан олинади. Унинг натуралистик фалсафаси «Дарвин назарияси ва тил µа³идаги фан» (1863) µамда «Инсоннинг табиий тарихи учун тилнинг аµамияти µа³ида» (1865) каби асарларида ´з ифодасини топган.
А.Шлейхер натурализмининг - натуралистик фалсафасининг моµияти унинг тилни жонли, табиий организм сифатида тушунишида к´ринади. У тилни жонли организмлар категориясига киритади. Ани³ро²и, А.Шлейхер тилнинг µаёти бош³а барча жонли организмлар - ´симликлар, µайвонлар µаётидан жиддий фар³ ³илмайди. Тиллар µам улар каби ´сиб ривожланадиган етук даврга, с´нгра эса ´сишнинг энг ю³ори даражасига етган ну³тасидан борган сари узо³лашиб, ³арийдиган даврига эга б´лади, дейди.2
А.Шлейхернинг тилга натуралистик ³араши – биологизми, айни³са, Ч.Дарвиннинг «Турларнинг пайдо б´лиши ва табиий танлаш» (1859) номли энг муµим асарининг эълон ³илиниши билан яна µам кучайди. «Тиллар, -дейди Шлейхер, - инсоннинг хоµишидан таш³ари пайдо б´лган, ´сган ва маълум ³онунлар асосида ривожланадиган табиий организмдир. Улар ´з навбатида ³арийди ва ´лади». «Тиллар товуш материясидан ташкил топган табиий организмлардир... тилларнинг ´сиши маълум ³онуниятлар асосида юз беради»3.
Таькидлаш лозимки, тилга нисбатан «жонли организм» бирикмасининг ³´лланиши аслида Шлейхергача µам мавжуд б´лган. Масалан, XVIII аср мутаффакирлари, айни³са, В.Гумбольдт тилни т´хтовсиз ´згариб борувчи система сифатида ёки жонли организм сифатида тушунтиради. Аммо олим бу ´ринда тилга нисбатан организм тушунчасини биологик маънода эмас, балки фалсафий маънода ³´ллайди. Яъни тил ´лик механизм, алоµида тил белгиларининг механик бирлашуви эмас, балки доимо ривожланадиган, ´заро бо²ли³ликда б´лган системадир.
А.Шлейхер организм терминини тилга бо²ли³ µолда т´²ри маънода – биологик маънода тал³ин ³илади ва шу ´ринда хатога й´л ³´яди. У тилнинг ижтимоий аµамиятига етарли эътибор бермайди. Ґа³и³атда эса проф. С.Усмонов айтганидек, «Тиллар ту²илмайди, балки уру² тилидан ³абила тилига, ³абила тилидан элат (хал³) тилига, ундан эса миллат тилига томон тара³³ий эта боради. Бу тарихий жараёнда айрим уру², ³абила ва элат тиллари бош³а тилларга аралашиб, сингиб кетиши µам мумкин. Бундай тилларни ´лик тиллар деб аташади. Аммо ´лик тил организм каби бутунлай ´лмайди, унинг элементлари бош³а тилда маълум даражада са³ланиб ³олади».1 Бош³ача айтганда, тиллар µам пайдо б´лади, тара³³ий ³илади ва баъзан «´лади». Аммо бу «´лим» биологик эмас, балки ижтимоий – тарихий характерга эга. Тил «´лади», ³ачонки шу тилда с´злашувчи жамият, хал³ й´³ б´либ кетса.
¤з даврида ³атор тилшунос олимлар: Мадвиг (1842), Макс Мюллер (1861), Потебня (1862), Бодуэн де Куртенэ (1871) тилни жонли организм деб аталишига, тилни биологик маънодаги организм билан тенглаштирилишига ³атъий ³арши чи³адилар ва шундай фикрларни ³атъий тан³ид остига оладилар. Жумладан, «Тил организм эмас» (Бодуэн), «Тилни организм деб аташ, демак, у µа³да µеч нарса демасликдир» (Потебня). «Организм муста³ил яшайди, с´з (тил – Р.Р.) эса фа³ат инсон билан бо²ли³ µолда унинг нут³ аъзоси ор³али яшайди» (Потебня) ва бош³алар.
Демак, тил – табиий организм эмас, балки у ижтимоий µодиса. Тиллар шу тиллардан фойдаланувчи жамият билан, хал³ билан бирга пайдо б´лади ва тара³³ий ³илади. Тил й´³ б´лиши, «´лиши», ало³а ³уроли сифатида ³´лланмаслиги мумкин, агар шу тилнинг эгаси б´лган жамият, хал³ й´³ б´лса ёки бош³а тилга ´тса, бош³а тилни ало³а ³уроли сифатида ³абул ³илса. Бинобарин, у - тил ало³а ³уроли сифатида ´з вазифасидан бутунлай «озод б´лади».
А.Шлейхер таълимотида натурализмдан таш³ари яна тилнинг «µаёти» ва тара³³иётидаги икки давр µа³идаги муваффа³иятсиз, асоссиз фаразлар, ²оялар µам б´лган. Яъни А.Шлейхер тил µаётида икки даврни ажратади; 1) тара³³иёт даври (тарихгача б´лган давр) ва 2) ин³ироз даври (тарихий давр). Ани³ро²и, у тилнинг «µаётини», тара³³иётини 1) тилларнинг ривожланиш даври ва 2) тилларнинг ин³ироз даври каби икки асосий даврга б´лади.
Тиллар тара³³иётига, уларнинг «µаётига» бундай ³араш аслида натурализм таълимотидан келиб чи³ади. Јолаверса, у В.Гумбольдт каби тилларнинг тара³³иётини инсон руµи, психикаси билан бо²лайди: «Тарих ва тил... - бу инсон руµининг бирдан-бир алмаштириб турадиган фаолиятидир», дейди.
Хуллас, А.Шлейхернинг тилнинг икки даври µа³идаги таълимоти, яъни тилнинг тара³³иёти унинг ин³ирози, таназзулидир, деган ²ояси ³атор тилшунослар томонидан тан³ид остига олинди.
А.Шлейхер, унинг айрим хато ²ояларига ³арамасдан, ´з даврининг буюк тилшуноси эди. Унинг умумий ва ³иёсий – тарихий тилшунослик тара³³иётидаги, тилшунослик тарихидаги хизматлари ниµоятда каттадир.
А.Шлейхернинг лисоний таълимоти, асосан, µа³³оний, материалистик эди. У ´зининг «£иёсий – лисоний тад³и³отлар» ва «Немис тили» асарларида тил ва тафаккурни диалектик муносабатда олиб, тилни «талаффуз ³илинган товушлар ор³али фикр ифодалаш» деб таърифлайди. «Тил бу фикрнинг товуш ор³али ифодаланишидир», дейди. Айни фикрлардан тил ва тафаккурнинг ´заро бо²ли³лиги, «бир бутунлиги», ажралмас муносабатда эканлиги, шунингдек, товушнинг моддий µодиса сифатида тил ва нут³нинг материали, моддий асоси, моддий «³уввати» эканлиги каби фикрлар, хулосалар келиб чи³адики, бу ´з даври учун юкасак, ил²ор ²оялар эди.
А.Шлейхернинг ´з таълимотида тилни жонли организмга тенглаштириши аслида тилни ´з тузилишига (структурасига) эга б´лган объект - система сифатида тушунишга, шундай фикрнинг ³арор топишига имкон беради, тилни система ва структура деб тушунишга хизмат ³илади. Шунингдек, µинд – Европа тилларининг шажара дарахти схемасининг яратилиши µамда тилларнинг морфологик таснифининг ишлаб чи³илиши µам Шлейхер номи билан, унинг лисоний таълимоти билан бо²ланади.
Хуллас, А.Шлейхер таълимотида, айтилганидек, хато ²ояларнинг, ³арашларнинг мавжудлигига ³арамай у ва унинг издошлари – натурализм й´налиши, натурализм мактаби тилга табиий – материалистик ³арашни, ²ояни олиб кирди ва тилшуносликда тил ´з тузилишига (структурасига) эга б´лган ³исмлардан иборат бир бутун объектдир – системадир, деган ²оянинг ³атъий ³арор топишига, тасди³ланишига хизмат ³илди.



Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish