Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Ўқитувчининг дарсга ҳозирлик кўриши ва дарсни ўтказиш тартиблари



Download 0,74 Mb.
bet24/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Ўқитувчининг дарсга ҳозирлик кўриши ва дарсни ўтказиш тартиблари.

Маълумки, дарс машғулотининг муваффақиятли бўлиши кўп жиҳатдан ўқитувчининг бир соатлик дарсга қанчалик тайёргарлик кўришига боғлиқдир.


Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир дарсга ҳар томонлама,жиддий ва пухта тайёргарлик кўриш – таълимнинг самарали бўлиш гаровидир. Илғор ўқитувчиларда шундай мақол бор : “ 45 йил дарс берган бўлсанг ҳам, 45 минутлик дарсга тайёргарликсиз кирма !”
Рус педагоги К.Д.Ушинский таъкидлаганидек : “ ... Ҳар қайси мактабда дарснинг юқори савияда ўтказилиши ва унинг самарали бўлиши асосий масаладир, буни нима ва ким белгилайди ? Албатта ва тамоман ўқитувчи шахси белгилайди...ҳар қандай контрол савол, ҳар қандай раҳбарлик , ҳар қандай устав ва программалар – буларнинг ҳаммаси ўқитувчи шахсига нисбатан қуруқ бир сўздир..”( К.Д.Ушинский. Танланган педагогик асарлар. 1-том,1959,155-бет).
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги асосан икки йўл билан олиб борилади :
1.Фан ўқитувчисининг ўз мутахассислиги бўйича умумий тайёргарлиги.
2.Ўқитувчининг кундалик дарсга тайёргарлиги.
1.Ўқув йили бошлангунга қадар ўқитувчи ўзи дарс олиб борадиган синфлар дастурини тахлил қилиб чиқиши,ўтиладиган фан юзасидан ҳар бир мавзуга оид дарсликларни ва қўшимча адабиётларни ўрганиб чиқиши, мавзуга оид кўргазмали қуроллар ва тажриба асбоб – ускуналарини ўрганиб чиқиши лозим.
2.Кундалик дарсга тайёргарлик кўриш , ўтиладиган мавзуга оид материалларни ўрганиб чиқиш,т режа тузиш, бир соатлик дарс матнини тузиш, дарснинг мақсади ва унинг характерини аниқлаш,дарс ўтиш усуллари ва воситаларини танлаш, дарснинг асосий ўринларини аниқлаш, дарс юзасидан саволлар тузиш, тестлар ишлаб чиқиш, мавзу юзасидан уй топшириқларини аниқлаш ва х.о.

Мактабларда ўқув ишини режалаштириш икки турда амалга оширилади:
а) ўқиш ишларининг календарь режаси.
б) кундалик дарс режаси.


Ўқувчилар уйда бажариб келишлари
учун топшириқлар бериш

Ўқувчиларнинг уйда мустақил бажариб келадиган ўқув машғулотлари синф шароитида ўзлаштирилган илмий билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш, мустақил ишлашга ўргатиш мақсадида олиб борилади.


Мактабларда ўқувчиларга бериладиган уй топшириқларининг турлари жуда кўп ва хилма – хилдир. Айниқса, дарслик ва китоб билан ишлаш, ўтилган мавзулардан келиб чиққан ҳолда қонун қоида ҳамда таърифларни ёдлатиш; ўтилган мавзу юзасидан маъруза, иншо ва баён ёздириш ва шунинг кабилар юзасидан уй топшириқлари бериш мумкин. Баъзан уй топшириқлари беришда қўпол хатоликларга йўл қўйилади. Чунончи, VII – VIII – IX синф ўқувчиларига шунчалик кўп уй вазифалари топшириладики, натижада иккинчи кунги дарс соатининг қарийиб 50 фоизини уй топшириқларини бажариш учун сарфлашга тўғри келади.
Ҳозирги мактабларда уйга бериладиган топшириқларнинг аниқ бир мезони йўқ ва улар маълум тартибга солинмаган.
Илғор мактаблардаги тажрибали ўқитувчиларнинг тахминий тавсияларини назарда тутиб, ўқувчиларга уйда бажариш учун бериладиган уй топшириқлари куйидагича вақт бюджетини ташкил этиши керак:
I-II синф ўқувчилари учун 1 кунлик ҳамма вазифалар 1 соатни ташкил этиши;
III-IV синфда 1 соату 30 минут, V-VII-IX синфларда 2,5 соат; X-XI синфларда 2,5-3 соатдан ошмаслиги лозим.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish