Дарснинг тузилиши ва унинг типлари
Ҳар бир дарснинг самарали ва муваффақиятли бўлиши, кўп жиҳатдан ўқув машғулотларининг тўғри ва пухта ташкил этилишига боғлиқдир. Бекорга илғор тажрибага эга бўлган педагоглар: “Юқори савияда ўтказилган бир соатлик дарс – йирик бир асарга тенгдир”, - деб айтмаганлар.
Мактабларнинг таълимий иш тажрибасида дарсларнинг тузилиши ва унинг типлари қўлланилган:
Дарснинг кириш қисми (ташкилий қисм).
Уйга берилган топшириқларни текшириш.
Янги мавзуни баён қилиш ва ўтиш.
Янги мавзуни мустаҳкамлаш.
Янги мавзу юзасидан уй топшириқлари бериш.
Бу кўрсатилган дарснинг тузилиши қатъий эмас ва ҳамма вақт қўлланилавермайди.
Ҳар бир дарсга ҳар томонлама, жиддий, пухта тайёргарлик таълимнинг самарали бўлиш гаровидир. Илғор ўқитувчиларда шундай мақол бор: “45 йил дарс берган бўлсанг ҳам, 45 минутлик (1-соатлик) дарсга тайёргарликсиз кирма!”.
Рус педагоги К.Д.Ушинский бу ҳақда шундай деган эди: “...Ҳар қайси мактабда дарснинг юқори савияда, самарали бўлиши асосий масаладир, буни нима ва ким белгилайди, албатта ва тамоман ўқитувчи шахси белгилайди... ҳар қандай контрол савол, ҳар қандай раҳбарлик, ҳар қандай устав ва программалар буларнинг ҳаммаси ўқитувчи шахсига нисбатан қуруқ бир сўздир...”.
(К.Д.Ушинский Танланган педагогик асар, 1-том, 1959, 155-бет).
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги асосан икки йўл билан олиб борилади:
Фан ўқитувчисининг ўз мутахассислиги бўйича умумий тайёргарлиги.
Ўқитувчининг кундалик дарсга тайёргарлиги.
Ўқув йили бошлангунга қадар, ўқитувчи ўзи дарс олиб бораётган синфлар дастурини таҳлил қилиб чиқиши, ўтиладиган фан юзасидан ҳар бир мавзуга оид дарсликларни, қўшимча адабиётларни ўрганиб чиқиши, кўргазмали қуроллар ва тажриба асбоб – ускуналарни ўрганиб чиқиши лозим.
Дарснинг типлари қуйидагича:
Ўқувчиларга янги билимлар бериш дарси.
Ўтилганларни мустаҳкамлаш дарси.
Ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларини текшириш дарслари.
Такрорлаш, ўтилганларни системалаштириш, умумлаштириш дарслари.
Аралаш дарслар.
Экскурсия шаклида олиб бориладиган дарслар.
Семинар шаклида амалга ошириладиган дарслар.
Топишмоқли – эвристик шаклда амалга ошириладиган дарслар.
Амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган дарслар қуйидагилардир :
а) мактаб – ўқув устахоналарида олиб бориладиган дарслар ;
б) мактаб тажриба ер участкаларида ва лабораторияда амалга ошириладиган дарслар.
Таълимнинг қўшимча, ёрдамчи, ноанъанавий шакллари: мунозара, прессконференция, эвристик, патехизм, диалогик суҳбат шаклидаги дарслар, ақлий ҳужум, Интернет – масофадан туриб дарс ўтиш, топишмоқли ва хоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |